Абдуқаюм Йўлдош. Биз бўлмаган жойларда (ҳикоя)

Эркин АЪЗАМга 1 1981 йил эди. Терим авжида. Ит эгасини танимай ётган ур-тўполон кунларнинг бирида армияга тўппа-тўғри даладан, военкомнинг машҳур носранг «Виллис»ига босиб олиб кетилган ўзбековуллик Дўстбой яна икки қовун пишиғини эсон-омон ўтказиб, уйдагиларни сарғайтириб йўл қарата-қарата, ниҳоят, декабрь ойининг давоми…

Шаҳодатбону Имомназарова. Илинж (ҳикоя)

Куз сариқ пояндоздан иборат матосини кўз-кўз қилиб атрофга сочган. Қишлоқ дўкони олдидаги иккита тут дарахти ўртасига маҳкамланган ёғоч ўриндиқ бўш. Эртадан кечгача эзмаланиб ўтирадиган чоллар ҳам бугун кўринмайди. Ариқ ёқасидаги қурий бошланган райҳонларга тут барглари илиниб қолган. Кампир дўконга кирганда, давоми…

Дадахон Нурий. Оқшом қўшиқлари (қисса)

Дадахон Нурий. Оқшом қўшиқлари. Лирик повесть. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1964. Ёш ёзувчи Дадахон Нурий «Ленин учқуни», «Ёш ленинчи» газеталарида ҳикоялари билан қатнашиб келар эди. Қўлингиздаги ушбу «Оқшом қўшиқлари» унинг биринчи йирик асари бўлиб, кўп йиллик изланишлардан сўнг дунёга келди. давоми…

Шодмон Отабек. Тақдир сўқмоқлари (ҳикоя)

Янглишмасам, ўшанда ўн уч-ўн тўрт ёшли ўспирин эдим. Оиламиз унча катта эмас, ота-онам хўжаликда ишлар, Мансур акам шаҳарда — институтда, синглим Юлдуз мендан икки синф қуйида ўқир эди. Отам ҳар гал шаҳарга мева-чева сотгани борганда ўзига ҳамроҳ қилиб олар, мен давоми…

Фахриддин Содиқ. Қайдасан муҳаббат (ҳикоя)

Шавкат менинг болаликдаги дўстим. Дўстим, деб алоҳида таъкид билан айтишни тақозо қиладиган сабаблар бор. Фарзанди, айниқса, ўғли бор оила боланинг ким билан дўстлашиши, кўчада ким билан ўйнаётганига алоҳида назар билан қарайди. Олманинг остига олма тушади. Менинг дадам билан Шавкатнинг дадаси давоми…

Шодмонқул Салом. Қорхат (бадиа)

Устимда нимадир юргандай бўлди. Тиззамни, сўнгра оёғим учларини босиб турди. Кўзим юмуқ ҳолимда, мушук деб ўйладим. Онамнинг товуши келди: тушир анови етимчани, Чиннихол. Опамнинг кулгуга тўлиқ овози эшитилди: “Эна, сийиб юборди”. Онам ҳам кулди ва мен сари талпинди чоғи кўзимни давоми…

Саъдулла Сиёев. Тазарру (ҳикоя)

Сўнгги қийнолғон ёмондур,Сўнгги қийнолғон ёмон.Эркин Воҳидов. Собиқ ширкат раиси Бердиёр Келдиёров неча кундирки, ўлим билан олишиб ётибди. Вужуди ўт бўлиб ёнади, аъзои бадани игна санчгандай ачишади. У шифтга боқиб, уҳ тортади, ингранади, тўлғонади. Гоҳо кўзига ёш олиб Яратганга ёлборади:— Мунча давоми…

Абу Бакир. Олишув (ҳикоя)

Бийдай адирда янтоқларнинг эчкилар кемириб ташлаган бутоқлари унинг зўрға босиб келаётган қадамларини орқага тортади. Юрган сари оёқлари оғирлашиб, хос-бехос қайрилиб кетар, ўзига бўйсунмагандек судралиб-судралиб орқада қоларди. Пастки жағлари оғирлик қилгандай, ҳар замонда сўйлоқ тишлари кўриниб ғижирлаб кетарди. Кўзларини базўр очар, давоми…

Қилич Нурмуҳаммад. Чироғинг ёнсин, жиян (ҳажвия)

Вилоят марказига келиб режалаган ишларимни бирин-кетин уддаладим. Акcарият ишларимни тегишли идораларга кириб битирган бўлcам, баъзиларини узоқни яқин, оғирни енгил қиладиган “митти телефонча” орқали ҳал қилдим. “Миттивой” билан дўндириб қўйган илтимоcларимнинг охиргиcига гўшакни кўтарган ходим томонидан: “Бу ишингизни шундай бажариб бўлмайди”, давоми…

Нодир Норматов. Кўча эшикнинг нақшин гуллари (ҳикоя)

Кампир ҳар галгидек пайшанба куни эрталабдан мис қозон осди, ўзига сув иситди. Кейин уйига кириб олиб ювинди. Афтидан, у ҳеч кимни кўргиси йўқ эди, шу боис ҳатто кичкинагина даҳлиз эшигини ҳам занжирлаб олган эди. Келини қайнонасига ёрдами тегар деб тўнғичи давоми…