Ҳабиб Сиддиқ. Мустақил фикр (ҳажвия)

Корхонамизда миш-миш тарқалди: юқоридан нуфузли комиссия келаётган эмиш. Ходимларнинг мустақил фикрларини ўрганармиш! Дастлаб ўз фикрларимизни ёзма равишда тақдим қилар эканмиз. Кейин ўша фикримизни ҳар биримиз минбарга чиқиб ҳимоя қиларканмиз. Бу гапни эшитиб, бошим осмонга етди. Бизнинг фикримиз билан ҳам қизиқадиганлар давоми…

Қулман Очил. Ботил (ҳикоя)

Иситмаси кўтарилиб, териси қовун пўстидек сарғайиб кетган бемор қонталаш лабларини ялашга уринарди-ю, уддасидан чиқолмас, кўзини-да очолмас эди. Шўрлаган юзларида кўзёши излари. Қадди расо одамнинг қорни шишиб, тоғдай кўпчиб кетса, ваҳмали кўринар экан. Самар Арзиев дам ҳуд, дам беҳуд ётган отасини давоми…

Маҳмуд Ражаб. Устун (ҳикоя)

Ака-ука болалар ҳеч чиқишолмай, жиққамушт бўлаверганидан сўнг бобо укани аяб, акани устунга боғлаб қўйди. Ҳавонинг иссиғи, оёқ-қўлларнинг толиқиши ва зерикишдан болакай устундан сирғалиб ерга ўтириб олди. У ҳар ҳар замонда эшик томонга бесаранжом қараб қўярди. Бобо ўзини қўярга жой тополмай, давоми…

Қулман Очил. Тангрининг тоши (эссе)

Бир ҳикоя теграсидаги ўйлар Чин ихлос Мен бу ҳикоя ҳақида кўнглимдан кечган ўй-фикрларимни анчадан бери ёзгим келарди. Тунов куни уни қайтадан ўқидиму қандай қилиб қўлимга қалам олганимни билмай қолдим. Асар “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ўн беш йилча бурун – давоми…

Маъруф Менгли. Кичик ҳикоялар

БЕМОР У ўн йил қачонлардир ҳар хил шакллар чизиб безатилган шифтдаги нақшга қараб ётди. Сўнг кўзини юмиб очди. Шунда билдики шифт ўзгарган… ЎЙ – Сен ҳам мендай ўйлайсанми? – Билмадим. Аммо мен ҳам ўйлайман. – Демак, мен ёлғиз эмас эканман. давоми…

Муҳиддин Тинибеков. Она замин (ҳикоя)

I Ҳамма ёқ ям-яшил ва ҳўл. Тўқ пистоқи ранг одамнинг юрагини сиқади. Толиқтиради. Ёмғир бутун яшилликни, унинг тўқимдек қалин ва қўпол кийимларини ивитиб юборган. Нима учундир кўкалам, ёмғир ва қир-адирлар доимо бир-бирларига ҳамроҳ. Қирда тепага чиқмоқчи бўлсанг ҳам, пастга тушмоқчи давоми…

Байрам Айтмурод. Акамнинг шумлиги (ҳикоя)

Жумамурод акам қўнғироқ қилиб, эртага уйга келишини айтганида қувониб кетдим: – Ие, зўр бўпти-ку. Биздай фақирларни ҳам йўқлайдиганлар бор экан-эй? – Бормиз, бормиз, – кулган овози эшитилди, сўнг – Кўришмаганимизга ҳам анча бўлиб кетди, соғиндим, бир маза қилиб ўтирайлик, – давоми…

Матлуба Деҳқон қизи. Райҳон бўлинг, жон энам (ҳикоя)

Ёз эди. Исфарак ўрикларга қизил югуриб, етилай деб қолган пайт синглим иккимиз энамизни кўриб келгани йўлга чиқдик. Манзилга етиб, эшикдан киришимиз билан кўзимиз энамизга тушди. Айвонда тоғдек бўлиб ўтирибдилар. Ҳа, тоғ деса арзийди уларни. Шу ўтиришларида қанча ғамни кўтариб ўтирибдилар-у! давоми…

Нормурод Норқобилов. Чол ва бола (ҳикоя)

Болакай паст бўйли, миқти гавдали, чиройли кузалган соқоли нимдош кулранг тўни остидан кийиб юрадиган яктагидек оппоқ, қўшни Абдулла чолни яхши ҳам, ёмон ҳам кўради. Чунончи, чол ҳам оқ сариқдан келган, жигарранг қийиқ кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, аллақачон мактаб ёшига етган давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Воз кечилган китоблар (ҳикоя)

Уйқусиз тунларимнинг бирида эшик қаттиқ тақиллади. Очганимда унинг ранг-рўйи аввалгидек эмасди: кўз ости салқиган, қуюқ сочлари тўзғиган, кўк галстуги бўйнидан бўшатилган, бир аҳвол. Икки йил аввал ўзига бино қўйган олифта йигитчага солиштирганда ер-у осмонча фарқ бор эди. Таним музлаб қолгандек давоми…