Гулжамол Асқарова (1978)

Гулжамол Асқарова 1978 йилда Каттақўрғон туманида таваллуд топган. ЎзМУнинг журналистика факультетини тамомлаган. “Дил фасли”, “Уйғотувчи алла”, “Ошиқлар тумори”, “Эркалик имтиёзи” сингари китоблари нашр этилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасида фаолият юритади. СОҒИНЧ Жудаям соғиндим хушнуд давоми…

Дилшод Ражаб (1964)

Дилшод Ражаб 1964 йили Бухоро вилоятида туғилган. Филология фанлари номзоди. «Отамнинг боғи», «Дарё кўнгил», «Жилвон ўғлони», «Алифбо», «Саноқ», «Сукут сарҳади», “Таниш  товушлар”, “Ўн  ўртоқ” каби китоблар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Вазият» газетасида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлайди. БУХОРО  ҚАСИДАСИ давоми…

Энахон Сиддиқова (1954-2023)

Таниқли ёзувчи, публицист, педагог ва шоира  Энахон Сиддиқова 1954 йилда Олтиариқ туманининг Олтиариқ қишлоғида туғилган. Адибанинг “Қоракўз турналар”, “Суманбар насим” шеърий тўпламлари чоп этилган. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2023 йил 13 январь куни вафот этган. ЭШИК ЧЕРТИЛАДИ… Эшик чертилади… Ҳапқирар давоми…

Ирода Умарова (1987)

Ирода Умарова  1987 йилда, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Гараша қишлоғида таваллуд топган. ОТА УЙ Мўъжаз ҳовли, Каттагина боғ, Дарвозаси ҳеч турмайди берк. Бунда кезиб юрар бош-адоғ Тоғ ҳавосин кийиб олган Эрк. Бунда кесмас қуёш қўлини Кўча бўйлаб чўзилган девор. Бунда давоми…

Алишер Нарзулло (1967)

Алишер Нарзулло 1967 йилда туғилган. Олий маълумотли. “Рангин олам”, “Яшил дарахтлар”, “Болаликнинг сўнгги куни” сингари китоблар муаллифи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. * * * Гуллаши мумкин оҳ, бодомлар, Тоғларнинг бошида ҳали қор. Бир енгил шаббода эсади, Қайдадир бир кўнгил йиғлар давоми…

Нилуфар Умарова (1972)

Нилуфар Умарова 1972 йилда Қарши туманида туғилган. Қарши Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. “Орзулари бир дунё аёлларнинг”, “Кўнгил рози”, “Дуогўй ёмғир”, “Хаёл кўзлари” каби китоблар муаллифи. Ҳозирда Қарши Педагогика коллежи ўқитувчиси. Ўз­бе­кистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. * * * Бобом айтган давоми…

Икром Искандар (1972)

Икром Искандар 1972 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. “Ойнинг ичидаги олам”, “Баҳорни излайман”, “Яшил хиргойи” шеърий тўпламлари, “Бугунги нақллар” рисоласи эълон қилинган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. БИР САҲАР Бу гулшан не янглиғ боғ эди, қайсики, давоми…

Зебо Раҳимова (1958)

Зебо Раҳимова 1958 йили Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Ўрис қишлоғида таваллуд топган. 1981 йил ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факультетини тугатган. Туман газетасида, китобсеварлар жамиятида, туман радиосида, Қайнарбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида, бир муддат республика хотин-қизлар журнали “Саодат”да ишлаган. * * давоми…

Ориф Ҳожи (1966)

Ориф Ҳожи 1966 йилнинг 22 мартида таваллуд топган. Ўн етти ёшдан бугунги кунгача Самарқанд шаҳрида  яшайди. Унинг “Банди руҳ” (1994й.), “Озод руҳ” (1994й.), “Янги оҳанглар” (2001й.), “Самарқанд сайқали” (2007й.), “Қирқ ҳадис ва бир ривоят” (2008й.),  “Оналар оёғи остида жаннат” (2011й.),  давоми…

Абдуқаюм Йўлдош (1962)

Абдуқаюм Йўлдош 1962 йил 29 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. Тошкент Политехника институтини (ҳозирги Техника университети) битирган (1985). «Қаро кўзим. Шайх ур-раис» (1990), «Сунбуланинг илк шанбаси» (1998), «Тимсоҳнинг кўз ёшлари» (2003), «Парвоз» (2004), «Бир тун ва бир умр» (2007) давоми…


Мақолалар мундарижаси