Муҳаммад Али (1942)

Муҳаммад Али (Аҳмедов Муҳаммадали) 1942 йил 1 мартда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини тугатган (1966). «Фазодаги ҳислар» (1967), «Шафақ» (1968), «Оталар юрти» (1970), «Достонлар» (1974), «Оқ нур» (1977), «Илҳом париси» давоми…

Машраб Бобоев (1941-2003)

Машраб Бобоев 1941 йил Самарқанд вилоятининг Челак туманида туғилган. Тошкент санъат институтининг актёрлик факультетида тахсил олган (1965). «Онамга хат» (1971), «Баҳор кайфияти» (1974), «Гурунг» (1975), «Кечки троллейбус» (1977), «Бағишлов» (1978), «Олисдаги чироқ» (1980), «Сўз» (1982), «Мен билган сир» (1990), «Қани давоми…

Минҳожиддин Ҳайдар (1941)

Журналист ва шоир Минҳожиддин Ҳайдар 1941 йилнинг 3 май кунида Андижон вилояти, Олтинкўл тумани Маслаҳат (Тўн кўйган) қишлоғида таваллуд топган. Андижон медицина билим юртини (1958-1960), Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факултетини (1963-1968) тамомлаган. «Ўзбекистон маданияти» (ҳозирги «Ўзбекистон адабиёти ва санъати») рўзномасида, давоми…

Абдулла Орипов (1941-2016)

Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти, Косон туманига қарашли Некўз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1990). Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1963). Илк шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» (1965). «Кўзларим йўлингда» (1966), «Онажон» (1969), «Руҳим», «Ўзбекистон» давоми…

Турсунбой Адашбоев (1939-2017)

Турсунбой Адашбоев 1939 йил 1 январда Ўш вилояти, Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. ТошДУни ҳамда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтини битирган (1962). Илк шеърлар тўплами — «Камолнинг олмаси» (1964). «Биз саёҳатчилар» (1966), «Олатовлик бўламан», «Арслонбоб шаршараси» (1969), «Сурнай» (1970), «Нур давоми…

Тўлан Низом (1939-2020)

Тўлан Низом 1939 йил 17 августда Андижон вилояти, Бўз туманидаги Бешгул қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1998). Андижон педагогика институтини тугатган (1965). Биринчи шеърий тўплами — «Сенинг эртакларинг» (1970). «Ифтихор» (1982), «Ой қизлар» (1988), «Муқаддас руҳ» (1993), «Ватан туйғуси» (1993), давоми…

Жамол Камол (1938-2022)

Жамол Камол 1938 йил 26 апрелда Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги Чикарон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1992). Бухоро педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1959). Дастлабки шеърий тўплами — «Олам кирар юрагимга» (1968). «Чўққиларга ёғилди ёғду» (1971), «Тош туғён» (1973), «Ҳасан давоми…

Барот Бойқобилов (1937-2006)

Барот Бойқобилов 1937 йил 14 мартда Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Кенагас қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1997). СамДУнинг филология факультетини тамомлаган (1962). «Самарқанд сатрлари» (1962), «Висол» (1965), «Сени излайман» (1968), «Самарқанд ушшоғи» (1969), «Афросиёб» (1970), «Сонетлар» (1982), «Ким сокин яшайди давоми…

Чўлпон Эргаш (1937-2010)

Чўлпон Эргаш 1937 йил ёзида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Тошкент санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1960— 65). Биринчи шеърий тўплами — «Тонг юлдузи» (1970). «Бизнинг уйимиз» (1972), «Умид чироғи» (1979), «Баҳор орзулари» (1980), «Тонг отар садолари» (1982), «Сеҳрли қўнғироқ» (1984), давоми…

Гулчеҳра Жўраева (1937)

Гулчехра Жўраева 1937 йил 1 февралда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1992). ТошДУнинг журналистика бўлимини тамомлаган (1954—59). Ижоди 50-йиллардан бошланган. Дастлабки шеърий китоби — «Бахтим борки…» (1961). «Гул шайдоси» (1969), «Боғимда баҳор» (1968), «Ҳаяжон» (1971), давоми…


Мақолалар мундарижаси