Зуҳра Мамадалиева. Қари қизнинг қисмати (ҳикоя)
Қўнғироқ чинқириғидан уйғониб кетдим. Соат энди беш ярим бўлганди. Телефонимни ёқдим. Ҳеч ким қўнғироқ қилмабди. Рост-да, ким ҳам мени тунда безовта қиларди? Танишлар, касбдошлар учун бу вақт кеч ҳисобланади… Ўзим ҳам қизиқман-да… Тез юзимни ювиб келиб, тикишга ўтирдим. Кечаги “буюртма”ни давоми…