Эркин Норсафар. Оқ ёмғир (ҳикоя)

…Ёруғликдан иборат поёни йўқ макон. Ўзга ҳеч нарса… фақат… Ёруғлик…Оқ яктак, оқ иштончада ўғли кўриниш берди. Бутун вужудидан илоҳий бир нур, ажиб майин шуур таралиб турарди. Вужудидан таралаётган ёруғлик ва шуурдан оппоқ эгни-боши оҳиста тебраниб турибди, шу онда беҳад муаттар давоми…

Акмал Саййид. Қавмдошлар (ҳикоя)

Бугун ҳам одатдагидай бошланди…Аввалига қушларнинг чағир-чуғури бутун касалхонани бошга кўтарган бўлса, ҳаял ўтмай, улкан хум ичига тушиб қолганингдай жимлик ҳукмрон бўлади. Тепада лак-лак қушларнинг тинмай чарх уриб айланаётгани-ю улардан пастроқда етишиб олиш илинжида бошқаларининг баландлаётганини кўриб, беихтиёр ҳаяжонга тушасан. Албатта, давоми…

Биби Робия. Хизр ташлаган қанот (ҳикоя)

Кўча бўйлаб жажжи оёқчалар у ён-бу ён югуриш­япти. Тўрт ёшлар чамасидаги қизчани ундан икки ёш катта бўлган акаси гўёки кучи борича қувлар, синглиси ҳам жон-жаҳди билан қочарди. Улар ота-оналари чақириб қолгунга қадар шу зайлда ўйнашарди. Дарахтлар ва гуллар эса уларнинг давоми…

Абдусаттор Содиқов. Қарз (ҳикоя)

“Қадимда бўлган эди…” Ярим кечада қўнғироқ жиринглади. Собир қаттиқ ухлаб қолган экан шекилли, уйғониб, юраги ўйнаб кетди. Ички кийимда бирпас ўрнидан турганча қотиб қолди. Телефонми ёки эшик? У то ўйлагунча яна жиринглаган овоз эшитилди. Ҳа, эшик. Ким бўлди экан ярим давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Танҳолик (ҳикоя)

Булар қояларми? Ҳа, шундай! Бағрида лахта-лахта қорлар ялтираб ётибди. Устида қўнғир булутлар ўрлаяпти. Тош уйча пастроқда, ўтлоқми ё яйлов – ўша жойда. Теграсида арчазор кўзга ташланади. Юсуф етиб келдим деганди. Э, хом хаёл экан! Юқорига инқиллаб юргани сайин ўркач-ўркач тоғлар давоми…

Ҳамид Алп. Шамғалат (ҳикоя)

Бу ғаройиб ҳикояни бир вақтлар Сангардак тоғ­ларида саёҳат қилиб юрганимда эшитганман. Буюк Помир билан Ҳисор тизмалари туташган энг баланд чўққида турибман. Атрофни қуршаган ма­ҳобатли зовлар, оппоқ шаршаралар, ям-яшил қў­риқлар, зангори зарангзорлар орасидаги кўҳна қиш­лоқлар, ҳўкиз билан қўш ҳайдаётган кишилар, ўроқ давоми…

Муҳаммад Шодий. Оқибат (ҳикоя)

Онасининг оламдан ўтганига ҳам ўн кун бўляпти. Қавм-қариндошлар ўз уйларига қайтишди. Ҳовли ҳувиллаб қолгандай Солиҳнинг назарида. Юраги си­қилиб гоҳ киради, гоҳ чиқади. Фотиҳахоннинг ҳам кети узилгандай – эрталабдан бери ҳеч ким кў­рин­мади. Лекин Солиҳ ҳамон кимнингдир келишига интизор эди. Ана, давоми…

Абдунаби Ҳамро. Шоирнинг жанозаси (ҳикоя)

Ёмғир эрталабдан бери тинмаётганди. Оёқ остидаги олтинранг хазонлар ерга қапишди. Одамлар орасида жимгина турган аспирант йигитга гўё осмон ҳам марҳум Шоирга аза тутаётгандек туюларди.“Тиригида йўқламаганларнинг энди бўзрайиб туришларини қаранг! – дея хаёлидан ўтказди у. – Бечорани итдан хор қилишди-я… Ҳатто давоми…

Хуршида Абдуллаева. Излаб-излаб топганим (ҳикоя)

Дераза рахида турган қўл телефони эгасининг бепарволигидан нолигандек ҳазин куй таратди. Деразадан бир қадамча беридаги столда компьютерда алланималарни ёзиб ўтирган жувон чўчиб, ўгирилди. Жим бўлармикин, дегандек бирпас норизо нигоҳ билан қараб тургач, истамайгина ўрнидан турди-да, телефонни олди.– Алло! – деди давоми…

Хуршида Абдуллаева. Ҳовлининг эгаси (ҳикоя)

Робия буви тўсатдан дарвозадан кириб келган баланд бўйли йигитни аввалига танимади. Хиралашиб қолган кўзларини қисиб, бир зум тикилиб тургач, бирдан чеҳраси ёришиб, пилдираганича унга интилди. – Жавлонмисан, вой жон болам! Сениям кўрар кун бор экан-ку! – Кампир Жавлонни маҳкам қучиб, давоми…