Маъруф Менгли. Туш (ҳикоя)

Номигагина кулиш, фақат кимгадир ёқиш учун хушомад қилиш дахшатнинг ўзгинаси. Аммо ўйлаб кўрсам бу ҳол ҳозир одат тусига киргандай. Ширин муомала табассумдан бошланадими?!… Наҳотки?… Сeнга қараб ёлғон кулиб туришса, буни “ширин муомала”нинг бошланиши дeйиш мумкинми?! Мeн аҳмоқ ҳам, лапашанг ҳам давоми…

Маъруф Менгли. Ҳикoя

Дeразамнинг хира ойнасидан мўралаётган қуёш, хoнам ҳавoсида сузаётган чанг зарралари, айниқса шифтдаги чирoқнинг атрофига ин қурган ўргимчак тўри нақадар ёқимсиз – ҳаммасини кўздан йўқотиш керак. …Худди ўзимни ўзим тинглаётгандайман. Тинглаяпман-у ҳeчким гапирмайди. Лeкин аниқ-тиниқ эшитяпман. Шубҳам йўқ, бир нималар дeб давоми…

Маъруф Менгли. Ким (ҳикоя)

Онгимдаги поёнсиз зулумот, даҳшатли ҳайқириқлар ва оний лаҳзалардаги ҳаракатларни ҳам сезаётган – мен! Илдамлашга иккиланаман… Миямга бир зумда ин қурган ўйга эътибор қилмай ўзим учун мақбул йўл излайман. Агар бу чек-чегарасиз зулмат ўз домига тортиб мени маҳф қилса-чи? Қўрқувга таслим давоми…

Адҳам Дамин. Устанинг баҳори (ҳикоя)

Ҳаммасини соч-cоқолини олдиргани келган қадр­дони Абдураҳим монтёр қўзғаб кетди.– Уста, қўлингиз гул-да, бир зумда одамни онадан қайта туғилгандек қилиб қўясиз-а, – деди аввалига мақ­таб. Сўнг дераза тарафни кўрсатиб гапини улади. – Мана, баҳор яқин, ҳамма ёққа яшил тус уриб қолди, давоми…

Фаррух Жабборов. Олам бус-бутун… (ҳикоя)

Осмоннинг таги тешилди: ёмғир ёғди, шовва ёғ­ди. Челаклаб қуйди, деганлари ҳам бунча бўлмас-ов. Жузумкўз момо айвонга чиқиб, устунга суянганча кунботарга кўз тикди. Оқ рўмоли сирғалиб бошидан тушди, кўк рўмолининг четидан оппоқ сочлари кўриниб қолди. Кўзлари мўлт-мўлт этди, икки томчи ёш давоми…

Ширин Мадраҳим қизи. Дугона (ҳикоя)

Икки дугона совуққина хайрлашишди. Саодат Қум­рини катта йўлгача кузатиб қўйиб ортига қайтди.Кейинги кунларда бўлиб ўтган воқеалардан кўнгли бироз ғашланди, ўртоғининг ҳам шундай қилишидан умидвор бўлдими, кўнглини хотиржам қилиб кетгиси келдими, ҳарнечук Қумри йўл-йўлакай орқасига ўги­ри­либ қаради.Бироқ Саодат бундай қилмади, ўгирилмади. давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Муҳаббат ва савдо (ҳикоя)

– Шу чиройинг билан ҳар қандай шаҳзодани олдингда тиз чўктириб, умр бўйи тиллага кўмилиб яшайсан, – дейишарди дугоналари унга ҳавас ила боқиб. – Бу чиройинг ҳали сенга бахтсизлик келтирмасайди, – дейишарди дугоналари унга ачиниш билан қараб. Жамила эса бу гапларга давоми…

Ўктам Мирзаёр. Завол (ҳикоя)

1 Қишлоқда эри ҳақида урчиб қолган узунқулоқ гап­лар ёдига тушди дегунча Хадича тутақа бошлайди. “Ўз кўзим билан кўрсайдим жувонмаргни…” Уни жиловлаб турган истиҳола мана шу. Аммо… шу кунларда хаёлида эри билан ўша номаълум аёлнинг турли ҳолатларда намоён бўлаётган аксларини ўнгида давоми…

Беҳзод Абдусамад. Тоғ атиргули (қисса)

Ҳисор тоғининг Кўрагон сувайирғичидан бошланиб, Деҳқонобод ва Қамаши номли музофотлар орасидан оқиб ўтиб, Ғузор тўралиги қаламравида бўлган Пачкамар денгизига қуюлгучи Катта Ўра номи билан харитага тушган бир дарёйи азим бўлган экан. Шу дарёйи азимнинг ирмоқларидан бири – жами бир тегирмон давоми…

Расулжон Камолов. Тулпор (ҳикоя)

Оқ тулпорим бор эди,Беклар унга зор эди.Тулпор эмас, у менга,Ҳам дўсту ҳам ёр эди.Муҳаммад Юсуф Осмоннинг тиниқ юзини бир зумда қора доғ қоплай бошлади. Чанг-тўзон кўкка кўтарилиб, увиллаётган шамол йўлида учраган жамики нарсани ўз қаърига тортади. Шу важоҳати билан қум давоми…