Луқмон Бўрихон. Тумор (ҳикоя)

Не-не шонли, шавкатли, зафарли ҳарбу зарбларидан кўра никоҳида биргина аёл бўлганлиги боис тарихда ёруғ ном қолдирган салжуқлар султони Селем Иккинчи суронли кунларнинг бирида галдаги жангу жадалга отлана туриб суюкли рафиқаси Дуйгу бегимга қадим момоларидан мерос қолган, айтишларича, сирли бир тарзда давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Туғилган кун (ҳикоя)

Равшан ишхонасида ўралашиб, қолиб кетди. Қўл телефонининг соатига қараса, еттидан ошибди. Оқ халатини ечиб, қора чарм курткасини илдам кийди. Қишнинг қисқа куни эмасми, аллақачон қоронғи тушган, қуруқ совуқ этни жунжитар, лекин симёғочларга ўрнатилган кийик кўз мисол узунчоқ лампалар атрофни чароғон давоми…

Абдунаби Бойқўзиев. Пластик операция (ҳажвия)

Лўғимбек қишлоғидаги истироҳат боғида ижодий кечамиз белгиланган. Ўғлимиз Дилёржон, набирамиз Жавоҳир билан йўловчи машинада Избосканга отландик. Ҳаш-паш дегунча уловимиз Ангрендан эниб, довонга ўрмалай бошлади. Бундай сафарларда одатда, сергакроқ кетиш учун шопирларнинг ўзлари йўловчиларни гапга тутишади. Бу гал ҳам шундай бўлди. давоми…

Аслиддин Мустафоев. Йўловчи (ҳикоя)

Узоқ йўл босган йигит саман отидан тушишга ҳам эриниб, ярим кечаси бир қўрғон дарвозасини тақиллатди. Ичкаридан қиз боланинг «Ким?» деган овози келгач, жавоб қайтарди: — Мен, мусофирман. Мумкин бўлса, бир кечага жой берсангизлар. Эрта саҳар туриб йўлга чиқардим. — Ҳозир, давоми…

Аслиддин Мустафоев. Ҳасса (ҳикоя)

Офтоб энди кўтарилиб, кечаги ёмғирдан реза-реза тер босган деҳқон юзидай ҳўл бўлиб кетган заминни заррин рўмолчаси билан артаётган пайтда Руқия момо кундалик одатини такрорлаб чолининг ҳақига тиловат қилди, титроқ қўллари билан юзига фотиҳа тортди. Қишнинг қаҳратонию ёзнинг жазирамаси туфайли тахталари давоми…

Ҳамид Ғулом. Кўприк (ҳикоя)

Мақсуд ишдан ҳар кунгидек кеч чиқди. У ёш — энди йигирма уч баҳорни кўрган бўлса ҳам, қурилишда икки сменалик «ҳа, ҳа бўл!» уни толдирар, айниқса ҳафтанинг сўнгги куни зўр келар эди. Гарчи у қурилишга ўз ихтиёри билан борган ва икки давоми…

Исажон Султон. Тош келинчак (ҳикоя)

Бизлардан бир-икки ёш катта Назар бақувват, чайир, қуюқ қошлари чимирилган, қора кўзларида ўт чақнаб турадиган шижоатли йигитча эди. У жўрабошимиз бўлиб, ҳаммамиз нима деса итоат қилардик. Чунки ақлда ҳам, кучда ҳам бир поғона баланд турарди-да. Бизлар чиқолмайдиган дарахтлар устига бирпасда давоми…

Исажон Султон. Бир томоша тарихи (ҳикоя)

– Муҳтарам дўстлар, томошамизни бошлаймиз! – дея тантанали эълон қилди бўйнига қизил рангли латта боғлаб, кўкрак чўнтагига ҳам шу рангдаги атиргул тақиб олган ўртакаш. Шундай дейиши билан шодон мусиқа янгради. Уни саҳна ортидаги ҳовуздай чуқурда ўтирган ўн чоғли мусиқачи чалмоқда давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Жигарранг китоб (бадиа)

Январ елкасига осмон пўстинини ташлаб, секин оёқлайди. Баъзи-баъзида офтобнинг эҳтиросли шивирлари юракнинг қулоғига чалинади. Ва ниҳоят феврал кириб келади. Бу ойнинг кириб келиши билан изғиринли кунлар яна озодликка чиқади. Феврал аёзининг ҳикматини қаранг: чидаганга чиқарган бу ҳаётни, дейди. Яна кўнгил давоми…

Абдужалол Тайпатов. Китоб – мўъжиза (очерк)

Эски дўст Уч-тўрт йил бурун айрим сабабларга кўра, бир неча кун кайфиятим бузилди. Қон босимим кўтарилиб, тунда яхши ухлолмайдиган бўлдим. Вужудимни тушкунлик қоплади.Ўзимни чалғитиш учун улфатлар давраларига бордим. Кўнгилга яқин кишилар билан суҳбатлар қурдим. Бу нарсалар вақтинча хушнудлик бахш этиб, давоми…