Холиёр Сафаров. Она (ҳикоя)

Мактабдан қайтаётиб, яхмалак ерда тойиб йиқилган муаллима неча кундан бери уйда икки оёғи гипсланиб ётибди. Турай деса туролмайди, ўтирай деса ўтиролмайди – фақат ётади. Ташқарига чиқмоқчи бўлса, эри ёки катта болалари кўмак бериб, бир амаллаб жойидан туриб олади. Кейинги кунларда давоми…

Холиёр Сафаров. Эрнинг ҳурмати (ҳикоя)

Аёл туни бўйи йиғлаб чиққан невараси билан келинини олиб, касалхонага бормоқчи бўлди. Бахтига қайнукаси уйда экан, уларни машинада дарров шаҳарга етказиб келди, аммо эндигина чилласи чиққан гўдак чириллаб, на онасига, на бувисига овунар, нуқул ўзини орқага ташлаб йиғларди. Аксига олиб, давоми…

Гулчеҳра Асронова. Кўзгу (ҳикоя)

Бугун Бойболаев учун муҳим кун. Тумандан катталар келишади. Номзод топилгунча бўш турган бир раҳбарлик лавозимидан умидвор одам учун ўзини кўрсатиб қўйишнинг айни вақти. Аёллар сардори Раҳима опанинг келишини эшитиб, айниқса, ҳаловатини йўқотди. Туманда бу дангалчи опанинг гапи – гап! Меҳмонларни давоми…

Дилфуза Ўрол қизи. Ширинлик (ҳикоя)

– Тўсатдан тап этиб ўлиб қолишдан бемаънироғи бўлмаса керак. Биринчидан, бу дунёни тарк этганингни англагунингча бўлмай, беҳимоя, ожиз ва забун танангни оборишади, кўмишади-келишади. Ҳамма сенинг ғамингда адо бўлган, йиғлаган, бевақт ташлаб кетдинг деган, тобутинг ортидан хавотиру ғуссага тўла нигоҳлар, ерга давоми…

Исажон Султон. Биби Салима (ҳикоя)

Биби Салима бир кўкаламзор қишлоқда яшайди. Қишлоқ катта эмас, аммо ҳар ҳовлисидаги манзара ўхшаш. Кўчалари тупроқ, уйлар олдидан ариқда сув ўтган. Ариқ бўйида қад кўтарган зич оқтерак япроқлари шитирлаб туради. Баъзиларининг олдида яшил тўфондай бўлиб супургилар бўй чўзибди. Аслида у давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Ёмғир остида (ҳикоя)

Дарсдан шошиб чиқдим. “Ана холос”, – деб юбордим ёмғир аёвcиз қуяётганини кўриб. Аксига олиб, бугун бир кўргазма ташкилотчилари билан суҳбат уюштиришим керак эди. Шундай ёмғирда бориш шартмикан-а? Бугун бормай қўяверсам-чи? Йўқ, эртанги дарсга бирор “нарса” тайёр бўлиши керак! Мени фик­римдан давоми…

Абдунаби Ҳамро. Ертўладаги умр (қисса)

Оллоҳнинг изну иродасисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас. Қуръони карим, “Юнус” сураси * * * Бу бедаво дард унга қаердан ёпиша қолди ўзи? Чинордай йигит, мингта тегирмондан бутун чиққан одам, мана, тўшакка сингиб кетгудай бўлиб ётибди. Ҳарқалай, “мия ўсмаси” давоми…

Энахон Сиддиқова. Жалада (ҳикоя)

Саттор юз-қўлини ювиб, молларига қарагани оғилхонага кирди-ю, серрайганча туриб қолди. Бўрдоқига боқилаётган новвосларининг энг бўласи йўқ. Юраги ҳаприқиб, узоқдан онасига қараб бақирди: – Қора но-в-в-ос, – бўғилганидан нафаси оғзига тиқилди. – Қора новвос йўқ! Онаси ўғлининг важоҳатини кўриб, идишдаги қайноқ давоми…

Жасур Кенгбоев. Юракнинг бир чети (ҳикоя)

У ниҳоят орадан шунча йил ўтиб қалбига яна бостириб кириб келди… Хонасида мук тушиб, бошини қоғоздан узмай ишлаб ўтирган Орзиқул эшиги оҳиста тақиллаб, секин очилганини, ундан тим қора сочли чеҳра қараб турганини ҳам пайқамади. Ўқиётганидан кўзини узмади. Келмиш қорасоч узун-узун давоми…

Дилфуза Ўрол қизи. Башорат (ҳикоя)

Қизалоқ буррогина эди, ўз исм-шарифини жуда яхши кўрарди, бу ном билан ғурурланарди. Шу боис уйларига бирор-бир меҳмон келадими ёки кимдир саволга тутадими, исминг нима деб сўрашса, бас, қошларини кериб, иягини бироз олдинга чўзарди-да, дона-доналаб, худди шуни ҳам билмайсизми дегандек таъкидлаб, давоми…