Анвар Намозов. Жумбоқ (ҳикоя)

У эрталаб уйғониб, ўзининг қаердалигини ҳам англай олмади. Бироз кулимсираб ётди. Негадир кайфияти жуда яхши эди. Гарчанд ушбу ҳужра кичкина, кўримсиз бўлса-да, унга кенг, гўзал кўринди. Ўрнидан туриб, каталакдек иккинчи хонага кирди. Кейин ташқаридан ёруғлик тушиб турган деразага яқин борди. давоми…

Бекназар Ерназаров. Ухлама, қуёш! (қисса)

Чироқ ўчган заҳоти ҳужра зулматга чулғанди. Қизиқ! Деразадан на шамол, на тўзон, на иссиқ, на совуқ кира олади. Лекин қоронғилик кира олади. Ўзи билан бирга қўрқувни ҳам етаклаб киради. Кундузи бирортаси ҳам ёдга тушиб, кўз олдида эласламайдиган қўрқинчли алланимабалолар пайдо давоми…

Озод Мустафо. Танбур ва кумуш тўғноғич (ҳикоя)

Бу олам – танбур. Унинг қорни бўш, сип-силлиқ, дастаси дағал. Тор бўшлиқ томонга интиларкан нохун уни ортиқ азобламайди, бироқ шунда нозик куй ҳам тугайди. Қачонки, у бутунлик томонга интилса – аксинча ҳолат юз беради. * * * Дераза рахида турган давоми…

Абдусаттор Содиқов. Тушларимга киринг, онажон (қисса)

ВИДО Онам оламдан ўтибди! Бу совуқ хабардан танам жунжикиб, баданимга саноқсиз игналар санчилгандек, бутун вужудим титраб кетди. Қишлоққа, онам яшаган ҳовлига қанчалик шошилмай, ошиқмай, оёқларим худди менга бўйсунмаётгандек, юришим унмасди. Бир чойнак чой ичгунча етадиган манзил менинг назаримда соҳили кўринмайдиган давоми…

Абдужалол Раҳимов. Матонат (қисса)

1 Ўшанда Толибжон ўн етти-ўн саккиз ёшларда эди. Мурти сабза уриб, йигит бўлиб қолган пайтлари. Шаҳардаги билим юртида ўқирди. Ҳар шанба уйига келиб, якшанбада қайтади. Қаҳратон қиш оламга совуқ нафасини уфуради. Осмон қовоғи солиқ одамдек тунд. Қават-қават ёққан қор музлаган. давоми…

Байрам Айтмурод. Оға (ҳикоя)

Уфқ қонталаш бўлиб келаверди. Қумлитовнинг тўридаги бир чети ҳовузга, бир томони шолизорга туташ Қурбон қассобнинг ҳовлисида уй эгалари ғимирлаб, кириб-чиқиб юрибди. Ўрол гўштни жиклаб, паловга деганни бўлак, уйда осиладиган бош қозонга деганни алоҳида, қўноқ уйларга тарқатиладиганни бўлак ажратди, ундан кўз давоми…

Умид Али. Илҳом париси (ҳикоя)

Ихчамгина ётоқ. Оппоқ жилдли кўрпа-ёстиқ тўшалган симтўр каравот, қўш тортмали стол ва суянчиғи бор стул, икки токчасида ҳам катта-кичик китоблар зич тизилган қаҳваранг жавон. Хона одмигина жиҳозланганига қарамай, кишини ўзига жалб этади. Тўшак гўё ўн йилдан бери ҳеч ким ётмаганидан давоми…

Акбар Мирзо. Қоядаги чақалоқ (ҳикоя)

Қуёш тоғ ортига ўтди. Қурбон ака отнинг белига ташланган хуржундан қалин латтага ўралган қўнғироқ олиб, боши баробар кўтарганича қаттиқ чалди. Адирни бирдан қўй-қўзиларнинг баъраган овози тутди. Қўзичоқлар диконглаб чопишдан тўхтаб, оналарини қидириб қолишди. – Қани, ўтовга, қайту қайт! Қурбон аканинг давоми…

Наби Жалолиддин. Fассол (ҳикоя)

Эшикни эллик ёшлардаги аёл очди. Турмагини бўшроқ танғиганмиди ёки уйдалиги учун парво қилмаганми, қулоқлари устидаги соч толалари тўзғиган. Эгнида танасини ярашмайроқ сирган гулли халат. Келгувчиларга бошдан-оёқ разм солгач, ҳаловатини йўқотишни истамаётгандек боқди. – Келинглар… – деди чап қўлида халатининг ёқасини давоми…

Жасур Кенгбоев. Мунг (ҳикоя)

I Қизғалдоқ иссиғи этни куйдирди. Кун тиккага келди. Бу маҳал уч отлиқ адир адоғидаги қишлоққа ҳориб кириб келмоқда эди. Ҳаво дим, худди жазирамада ойналари очилмайдиган автобусда кетаётгандай ҳис қилади одам ўзини. Бурун катаклари кенгайиб-торайиб нафас олаётган отлар узун-қисқа кишнаб қўяди. давоми…