Абдуқаюм Йўлдош. “В.Б” ва бошқалар (гротеск қисса)

I …Бизга унинг ўзидан аввал довруғи етиб келди. Ваҳоланки, елкасига ортилаётган юк вазни кундан-кунга ошаётгандай тобора қадди букчайиб бораётган, кўзлари аланг-жаланг қила бошлаган, ҳат­токи котибасига буйруқ берганида ҳам овозидаги ваҳм аралаш титроқни яшира олмай қолган шўрлик раҳбаримиз ҳали ўз курсисида давоми…

Эркин Аъзам. Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси

Орол бободан драматик ривоят Баҳодир Йўлдошевнинг турткиси билан, Баҳодир Йўлдошевга атаб ёзилган РИВОЯТДА НАҚЛ ЭТИЛМИШЛАР Орол бобо Амет Жумабой Тиловберган Генжамурод Ўтаган махсум Қалимбет Гулхадича Роҳат Собировна Биринчи қисм 1 Атрофи қамиш чий билан ўралган, дов-дарахтсиз яйдоқ ҳовли. Бир ёнда давоми…

Холиёр Сафаров. Оғриқ (ҳикоя)

Баланд бўйли, серсавлат, қирра бурун, қошлари қалин Давлатбек ака тиш оғриғидан бу кеча ҳам юриб чиқди: «Воҳ, худди биров миямда арра юритаётгандек зирқиратади-я?!» Зора босилса, деган илинжда тамаки тутатди, фойдаси бўлмади. Уйга кириб ётса, баттар забтига олгандек туюлади. Соғнинг дардманд давоми…

Асад Асил. Олам аро чарақлаган нур (эссе-хотира)

Кунлардан бир кун Мулла Зоҳид ота ичкари ҳовлисида оҳиста одимлар экан, лаблари беихтиёр шивирларди: – Айлантирган уч жонсан, Бир-бирингга меҳмонсан… Ҳозир қаршисида ҳеч ким йўқ. Азбаройи чуқур ўйга толганидан шу сўзларни беихтиёр такрорлаяпти. Аслида уч ўғил бақамти турганларида ёки уларнинг давоми…

Шаҳло Аҳророва. Худонинг меҳмони (ҳикоя)

Узоқ вилоятдан келиб республика идораларининг бирида нуфузли лавозимда бўлмаса ҳам, тўрт киши қоғоз ва компьютердан бошини кўтармай ишлайдиган хонанинг бир стол ва бир стулини эгаллаб ўтирганига қарийб беш йил бўлиб қолибди. Иши кўзга кўринарлига ўхшамайдику-я, лекин моянаси чаккимас. Идорасининг ҳам давоми…

Шойим Бўтаев. “Шукур, айт-чи, бу ҳаёт нима?” (эссе)

Кўз илғамас бепоён адирлар, юксак тоғлар, сўқмоқлар, тупроқ кўчалар, айниқса, ёшлик чоғларингизда қалбингиздан жой олган бўлса, билингки, энди умр бўйи уларнинг ёди ҳам сизни тарк этмайди. Ҳаёт ташвиш-таҳликалари аро бешик бўлиб улғайтирган қадрдон гўшаларни унутгудек бўлсангиз, энди улар тушларингизда намоён давоми…

Раъно Розиқова. Ҳаётимда яна бир байрам (ҳикоя)

Бугун ҳаётимда яна бир байрам… Йиллар давомида юрагимни ўртаган эзгу ниятимга етдим: шаҳар Маданият саройида мўйқаламимга мансуб асарлар кўргазмаси. Қалбимга яқин азиз инсонлар портретлари кенг омма эътиборига ҳавола этиляпти. Портретлар орасида фақат Унинг портрети йўқ… Одам кўп… таниш-нотаниш, қариндош-уруғ, дўсту давоми…

Раимқул Суяров. Тобутсоз (ҳикоя)

Уста Соатнинг бозори касодга учради. Қоркурак ясай деса, қишлоқда саноқлигина одамнинг томи шиферсиз. Одамлар молхонаси-ю қўра-қўтонидан тортиб товуқ катагигача шиферлаб олган. Томга тушган қор борки, ўзи эриб кетаверади. Устига устак олдингидек қалин қорлар ҳам йўқ, қоркуракни олиб йўл очайин, деса! давоми…

Муҳаммад Али. Амир Темур ва Йилдирим Боязид (эссе)

Кириш Жаҳон тарихининг, турк оламининг икки машҳур намояндаси ўртасидаги муносабатлар фақат икки шахсгагина ёки икки мамлакатгагина тегишли эмас. Улар умумжаҳон тарихига тааллуқли бўлиб, ҳар бир шахсга тўғри ва одилона баҳо бериш жуда-жуда муҳимдир. Турон султони билан Рум императори ўртасида йигирма давоми…

Уйғун Рўзиев. Тавба (ҳикоя)

Эски “Зарбдор” хўжалигининг собиқ қоровули Шо­қулнинг на уйида ҳаловат бор, на юриш-туришида. Ҳали ўт-ўланларга зеб бўлиб турган шудринглар буткул парланиб улгурмасидан унинг уйида яна олатасир бошланди. Кейин Шоқул кўчага ўқдай отилиб чиқди. Буни кўрган қўни-қўшни борки, унинг аҳволини дарров тушунди. давоми…