Исажон Султон. Юсуф ва Зулайҳо (ҳикоя)

Инсонлар яшайдиган манзиллардан олисдаги тоғлар бошига ёққан қорларни сарсари шамол тўзғитади. Зарраларини тўзон қилиб ўйнайди, қишнинг оқиш самосига тўнғоқ қуёш кўтарилиб, оч қизил алангалар ҳосил қилади. Кимдир у тоғларда қор тўзонига, шамолга ё эгасиз бир қабрга айланиб кетишни орзулайди. Оппоқ давоми…

Сайёра Жабборзода. Тавқи таъзир (ҳикоя)

Қишлоғимизнинг бор ерида катта-кичик гужум дарахтлари ўсиб ётади. Мактабга бораётиб, йўл бўйи, бу сершох ва улкан дарахтларга отамнинг ҳам қулочи етмаса керак деб ўйлардим. Ўтсам ҳам, қайтсам ҳам дарахтлар билан саломлашиб, ўзимча сўзлашаман. Бир сафар одатдагидек, уларга кундалигимдаги “беш” баҳони давоми…

Ўктам Мирзаёр. Холдош (ҳикоя)

Кейинги пайтда Холов ўз фамилияси ҳақида кўп ўйлайди. Шу пайтгача эътибор бермаган экан. Бунга ҳамхонаси – Шоҳиданинг шамаси сабаб бўлди. Шу десангиз, юзидаги чақалоқ тирноғидай холга қўли беихтиёр бориб келаверадиган бўлиб қолди. Бир гал суҳбатлашиб туришганида Шоҳида қўли­ни деярли унинг давоми…

Назар Эшонқул. Очилмаган эшик (ҳикоя)

Сенга қандай жаннат яратиб берардим, билмайсан. Ф.М.Достоевский Келинчак ўз эрини мураккаб ва сийқа бир китобни ўқиётгандай машаққат билан, баъзан адашиб, гумонсираб, рашк қилиб ўқирди. Бироқ охир-оқибатда ҳаммасига қўл силтаб лоқайд ва бепарво бўлиб қоларди: эрини энди кўнгли истамай, минг марта давоми…

Муҳаббат Йўлдошева. Тунги ҳамроҳлар (мистик ҳикоя)

Тўй яхши-да! Бир яхши, серзавқ, чиройли тўй бўлди-ки! Етти нафар ака-укалар ичида энг каттаси бўлган Камол, акаси ўғлини уйлантириши муносабати билан роса “яйраган” бўлса-да, Мурод бошқаларга ўхшаб эс-ҳушини йўқотмади. Ярим тунга яқин тўйнинг “чўғ”и пасайиб, келин-куёвнинг дам олишига рухсат берилган, давоми…

Муҳаббат Йўлдошева. Ҳайитлик (мистик ҳикоя)

Худди тўйга кетаётгандек ясаниб олган дадаси дарвоза олдида турган Санобарнинг қўлига кичкинагина оппоқ қўзичоқ тутқазди. — Асал қизим, бу сенга ҳайитлик! Эслик қиз бўлиб, ойинг ишга кетганида укаларингга қараб ўтиргин, хўпми?! — Дадажон, мениям олиб кетинг! — ялинди дадасини соғиниб давоми…

Каримберди Тўрамурод. Жаласойга мухбир келди (ҳикоя)

1 Жаласойни кичкина қишлоқ деманг, кўзингизга дўппидеккина кўрингани билан кунчиқари Шуллуклидан кунботари Келингўзаргача, кунгай бети Қозонариқдан тунгай бети Шомқочдигача Жаласойнинг ерлари. Жаласойни андак-мундак қишлоқ ҳам деманг, биродар, Жаласойдан ёзувчи чиққан. “Ўзингники ўзагингни ейди”, деганларидек, ҳозирча фақат ўзимизнинг жаласойликларни ёзиб юргани давоми…

Жўра Фозил. Хонгул (қисса)

I Бу ерлар Бухоро заминининг адоғи… Тирамоҳ. Дарё нуқрадек ялтираб, малла барханлар, қалин тўқайлар, тилларанг қамишзорлар кўксини чок-чок этиб, куз сувларини узоқ-узоқларга ҳайдайди. Энди у қони жўш уриб, босар-тусарини билмай қолган йигитга эмас, вазмин, ўртаяшар кишига ўхшаб кетади. Соҳил ранглар давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Ёмғирли йўлка (ҳикоя)

Бозорда ортиқ ўтиргиси келмади. Ерга тўшалган шолча устига ёйилган нарсаларини йиғиштирди-да, сумкасини елкасига ортмоқлаганча уйига пиёда йўл олди. Минг кўзли бозор ортда қолди. Қаппайган қоринлар, чақчайган нигоҳлар шовқини ва чириган пиёзларнинг ҳиди ҳам. Уфқдан кўтарилган булут шаҳар осмонини қоплай бошлади. давоми…

Ашурали Жўраев. Дўпписи йўқ дунё (туркум ҳикоялар)

Қабрнинг эшиги йўқ Унинг бошини нам тупроққа оҳиста қўйишди. У ҳамон қимир этмай, тошдай қотиб ётарди. Хайрият, аввал жағини, сўнг қўлларини бўшатишди. Ишқилиб, нафас олаётганини биров сезиб қолмасайди. Сезса барчаси барбод бўлади… Унинг тириклигини фақат хотини эшитмасин, эшитса тамом, ҳаммаси давоми…