Хайриддин Султонов. Чоллар палатаси (ҳикоя)

Ёнбошбулоққа куз эрта тушди. Кечаги яшиллигидан айрилган заъфарон барглар мунгли шивирлаб, сўнгсиз ҳасратини изҳор қилмоқчидай қўнимсиз тентирайди… Аччиқ изғирин аллақаердан қор шарпасини ҳайдаб келди, ғофил кимсаларни қиличини кўтариб қиш келаётганидан огоҳ этган каби бирдан қора совуқ тушди. Одамлар ўтин-кўмир, иссиқ давоми…

Ҳусния Пардаева. Тоғлар чорлови (ҳикоя)

Жаҳонгир поезддан тушиб, машинага ўтирганида кун пешиндан ўтганди. Машинанинг очиғ ойнасидан эсган шабада унинг меҳмонлигини билгандек тавозе билан юз-кўзини силаб ўтди. Кейин ўйноқилиги тутиб, унинг сийрак сочини елпитиб, чеҳрасини аёвсиз шапатилашга тушди. Машина шаҳардан чиқиб, оқ сувоқ уйли қишлоқларни ортда давоми…

Хуршид Нуруллаев. Хатолик (воқеий ҳикоя)

Бугун «Зафар» ресторанига боришимиз керак. Бўлимда ишловчи Абдумажид эри хорижга кетган баъзи хотинларнинг хиёнаткорлигини менга исботламоқчи. – «Каримбек» ҳам, «Истиқлол» ҳам яхши, лекин «Зафар» гавжумроқ. – Абдумажид жим турганимдан фойдаланиб, изоҳга ўтади. – «Зафар»нинг жойи кенг. Мусиқа шовқинини айтмаса, тунда давоми…

Муҳаммад Шариф. Сафар дафтаридан ҳангомалар

ЎЗБЕКИСТОН ҚАЙДАДУР? Лондонга келганимдан кейин дастлаб қиладиган ишим банкка бориб ҳисоб рақами очиш эди, шу сабаб эрта турдим. Меҳмонхонанинг чоғроқ ошхонасида нонушта қилиш учун ҳаммадан биринчи бўлиб тушибман. Йўқ, бу китобларда ўқиганим, киноларда кўрганим анъанавий инглиз нонуштаси эмасди: столда инглизлар давоми…

Абдулла Қодирий. Тинч иш (ҳикоя)

I …Энди бу зот ҳам уламодан бири эди. Ўз аҳли тарафидан варасатул-анбиё қаториға киритилган учун мертуқ-сертуқларнинг фалон-туганига қулоқ солувнинг ҳам лузуми йўқ эди. Йигирма беш-ўттуз йилни мадраса тупроғи ялаб ўткарган бир кишини, табиий, бизда уламо қаториға киргузмай ҳол йўқ. Ҳам давоми…

Абдулла Қодирий. Бахтсиз куёв (драма)

Теётр рисоласи Туркистон маишатидин олинган тўрт пардалик фожиъа ЎЙНОВЧИЛАР:Солиҳ — 25 яшар, куёв бўладурған йигит.Абдураҳим — 45 яшар, Солиҳнинг амакиси.Файзибой — 50 яшар, Солиҳнинг қайнотаси.Домла-имом — 50 яшар.Элликбоши — 35 яшар, янги фикр.Бой — 45 яшар, Солиҳга пул беручи, ижарахўр.Раҳима давоми…

Орзиқул Эргаш. Чайладаги ҳангома (ҳикоя)

Тўрт ўртоқ тўпланишиб, полизга етиб келгунимизча шом бўлди. Бу ерда биринчи қилган ишимиз: эндигина маза инган уч-тўрт сапчани тарс-турс ёриб еб олдик. Едигу ичимизга титроқ кирди. Дийдираб апил-тапил чайлага чиқдик-да, кўрпа-тўшакларга ўрандик.Мана, энди сал илиб, бошимизни кўрпадан чиқарганча жимир-жимир юлдузларга давоми…

Орзиқул Эргаш. Пояндоз (ҳикоя)

(“Болалигим кўчаларида” туркумидан) Август охирлаяпти. Ҳадемай тўйлар мавсуми бошланади.Тўй ажойиб нарса-да, айниқса, никоҳ тўйлари… Ҳамқишлоқ акалардан бирортаси уйланадими ё опалардан қай биттаси эрга тегадими, фарқи йўқ, ишқилиб кўчаларимиздан “ёр-ёр” айтиб, гурра-гурра куёвнавкарлар ўта бошласа бас, этларим ғалати-ғалати жимирлаб, бир ерда давоми…