Баҳодир Қобул. Оқ камар (ҳикоя)

Бошлаб, ҳуштагини чалиб шамол келди. Бесаранжом тўзон кейин кўтарилди. Жаркўчани у бошидан бу бошига ҳаммани ҳангу манг қилганча изғиди.Ҳар бир дарахтни қўлтиқлаб, силтаб-силтаб кўрди. Ҳар бир ғовни ғиққиллатиб очиб-ёпиб, ҳар бир дарвозани дангиллатиб уриб кўрди. Ўзини қаерга қўйишни, қаерга уришини давоми…

Муҳаббат Тўхташева. Ечим (ҳикоя)

Моҳира бугун ҳам шу қарор билан уйқудан уйғонди: бўлди, бугундан қолдирмайман. Шу ўй бир ҳафтаки бошидан чиқмайди, қадалиб келаверади. Туновги тушига ҳам оралагандай бўлди-ёв, адашмаса. Қўлида оппоқ тухум, ёриш учун зўр бериб сиқармиш, ёрилмасмиш. Уйғониб қўрқиб кетганди, мана оқибати, тиламаса давоми…

Мамлакат Нормуродова. Мусофир (ҳикоя)

Шаҳло катта шаҳарда онасини йўқотиб қўйди.Онасининг эси кирди-чиқди эди. Қиш охирлаб, эшик ортидаги ғала-ғовур дунё ўзига чорлайверганидан, хаста аёл пайт пойлаб кўчага отилди. Бир пайтлар Денов томонларда у ишлаган боғча девори сап-сариқ рангда эди. Сариқ бино кўзига иссиқ кўриниб, ўша давоми…

Асрор Сулаймонов. Ўша сурат билан (ҳажвия)

Бир неча кундирки, янги ҳажвиямни ҳеч ниҳоясига етказа олмайман, ҳар тарафдан набираларнинг тўпалони. Уйда ёзаман дейман-у, шароит кўтармайди. Ишхонада эса ҳали бошлиқ чақиради, ҳали ташкилий ишлар. Энг ёмони — телефоннинг тинимсиз жиринглаши. —Лаббай, ҳа редакция. Адашмадингиз, эшитаман. Эй, Қувончбек ака! давоми…

Шодмон Отабек. Рақибинг бошлиқ бўлса (ҳажвия)

Иш қидира-қидира янги ташкил этилган газета таҳририятига келиб қолдим. Котиба бош муҳаррирнинг банд эканлигини айтгач, қабулхонада ўтириб кута бошладим.Кутганда вақт ўтиши қийин, аммо кутмай иложим қанча. Орадан ярим соатлар чамаси вақт ўтса ҳамки бошлиқ бўшай қолмасди. Ахийри сабрим чидамай котибадан давоми…

Нормурод Норқобилов. Булоқ (ҳикоя)

Кўҳна булоққаватидан, ерга ярим ботган қизғиш харсангтошбиқинидан янги булоқ кўз очганида, олатасир кўклам жаласи эндигина тинган, ёмғир ювган ям-яшил майсалар мисли увада пахтадек титилган булутлар орасидан чўчиброқ мўраламоққа тушган қуёш нуридан ял-ял товлана бошлаган, ҳув наридаги ёнбағирликка сочилган паст-баланд буталар давоми…

Пиримқул Қодиров. Шоҳруҳ Мирзонинг мардлиги (парча)

Темурийлар сулоласини юксалтиришда Соҳибқирон Амир Темурнинг садоқатли ўғли Шоҳруҳ Мирзо қандай фидойилик ва донолик билан фаолият кўрсатгани бизга тарихий манбалардан яхши маълум. Бу жараён Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг яқинда “Ўзбекистон” нашриётида чоп қилинган “Шоҳруҳ ва Гавҳаршод” деб номланган янги давоми…

Адҳам Дамин. “Monа-liza”билан танишув (ҳажвия)

Анчадан бери бирор нарса ёзолмай безовтаман. Ёзувчи учун бундан ёмони йўқ. Аммо-лекин осмони фалакда учиб юрадиган илҳом парисини тутиб олишнинг ўзи бўладими? Шундай бўлгач, уни тутиш чорасини кўриш керак… Кейин-чи? Топилган мавзуни қойиллатиб қоралаш керак… Э, бу ёғини ўйлайверсанг, бошинг давоми…

Дилфуза Собирова. Жиноятчининг муҳаббати (ҳикоя)

Бу воқеани менга бир шифокор гапириб берганди… — Реанимация бўлимида ишлайман. Навбатчилигимда бир йигитни олиб келишди. Одатда йигитларнинг ҳусни мақталмайди, лекин тан олиб айтишим керак, бу алпқомат, жингалак сочлари қуюқ, қош-кўзи қоп-қора йигит йўлида учраган ҳар қандай қизнинг ақлини олиши давоми…

Дилфуза Собирова. Қабристондаги бир кеча (ҳикоя)

Изиллаган қаҳратон қиш кунларининг бирида узоқ йўлга чиєишга тўғри келди. Совуқ кунда чиқмайлик, десам-да, турмуш ўртоғим гапимга қулоқ солмади. Шу сабаб йўл бўйи қовоқ-тумшуқ қилиб кетдим. Нурободнинг ён-атрофи, бийдай даштли йўллардан ярим тунда машинани учириб кетяпмиз. Чўлда шамолнинг увиллаши янада давоми…