Маммад Раҳим (1907-1977)

Ҳусайнов Маммад Аббос ўғли (Məmməd Rahim) Озарбойжон халқ шоири, хизмат кўрсатган санъат арбоби, Арман истонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Бокуда баққол оиласида туғилган. Озарбойжон педагогика институтининг шарқшунослик факультетини битирган. Илк шеърий китоби “Орзулар” (1930) босилган. Ёзувчилар уюшмасида (1938— 1940), мудофаа давоми…

Сулаймон Рустам (1906-1989)

Озарбойжон халқ шоири Рустамзода Сулаймон Алиаббос ўғли (Süleyman Rüstəm) Нўвхони қишлоғида темирчи оиласида туғилган. 1928 йили Озарбойжон Давлат университетининг шарқ факультетига кирган, сўнгра 1929 йилда Москва Давлат университетининг адабиёт ва санъат факультетига ўтказилган. Озарбойжон Давлат академик драма театри директори, “Адабиёт давоми…

Қосим Қосимзода (1933-1993)

Таниқли шоир ва адабиётшунос олим Қосим Қосимзода Хонсувор ўғли (Qasım Qasımzadə) Кубадлидаги Хўжамсахли қишлоғида туғилган. Бокуда университетни битиргач, адабий-ижтимоий газета ва журналларда, Адабиёт институтида ишлаган, “Адабиёт ва инжасанъат” газетасининг Бош муҳаррири бўлган. Шеърий ва илмий асарлари билан замонавий адабиётнинг ривожига давоми…

Муҳаммад Ҳодий (1879-1920)

Муҳаммад Ҳодий (Məhəmməd Hadi) XX аср бошларидаги энг кучли шоирлардан бири. Унинг ижодида Шарқ ва Ғарб маданиятининг, шеъриятининг энг юксак анъаналари, янгиликлари мужассамлашгандир. Ҳодий 1879 йилда Шамахида, савдогар оиласида туғилган. Мактаб таҳсили давридаёқ араб, форс, рус тилларини яхши ўрганган. Шоир давоми…

Али Назмий (1878-1946)

Али Назмий (Əli Nəzmi) Ганжа яқинидаги Сароб қишлоғида туғилган. Эски мактабда таҳсил олаётганида, отаси вафот қилади ва савдогар қишлоқдоши билан 1885 йилда Бухорога келади. Дўконда ишлайди, ўқийди, рус тилини ҳам ўрганади, матбуотга қизиқади ва илк шеърларини ёзади. Бир муддат Самарқандда давоми…

Аҳмад Жавод (1892-1937)

Аҳмад Жавод (Əhməd Cavad) Озарбойжоннинг атоқли шоирларидан. Ганжа яқинидаги Сайфали қишлоғида, зиёли оилада туғилган. Араб, форс, рус тилларини ўрганган. Мадрасани битиргач, Истанбулга кетади. 1912 йилда Болқон урушида, Қафқаз кўнгиллилари қўшини сафида Тракйа жабҳасида жангларда қатнашади. Кейин Ганжага қайтади, Ботумида ўқитувчилик давоми…

Имодиддин Насимий (1370-1417)

Саййид Имодиддин Насимий (عمادالدین نسیمی; İmadəddin Nəsimi) Озарбайжоннинг Ширвон вилояти Шамоҳи шаҳрида туғилган. Асли исми — Али, лақаби — Имодиддин. У ўз даврига нисбатан мукаммал таҳсил кўрган: форс, араб тиллари ва адабиётини чуқур ўрганган. Бундан ташқари, мшггиқ, риёзиёт, табиат ва давоми…

Маҳсатий Ганжавий (1098 – ХII аср)

Маҳсатий Ганжавий (مهستی گنجوی – 1098 – ХII аср ўрталари) – форс шоираси. Мусулмон шеъриятининг ёқин намоёндаларидан бири. Маҳсатий (“Моҳ асти” – “Ойсан” дегани) фазлу камол соҳибаси бўлиб, тарихий манбалар унинг илмпарвар хонадонда туғилгани, мукаммал таҳсил кўргани, истеъдодли рубоийнавис бўлиб давоми…

Нигор Рафибейли (1913-1981)

Озарбойжон халқ шоири Нигор Рафибейли (Nigar Rəfibəyli) 1913 йилда Ганжа шаҳрида туғилган. Боку педагогика техникумини, кейин Москва Педагогика институтини битирган. Боку киностудиясида, “Озарнашр”, “Ушоқганчнашр” нашриётларида муҳаррир бўлиб ишлаган. Шоира ва таржимон. Илк шеъри “Чодра” 1928 йилда, биринчи шеърий тўплами 1934 давоми…

Маммад Ораз (1933-2004)

Маммад Ораз (Məmməd Araz) 1993 йил 14 октябрда Шаҳбуз туманининг Нурсу қишлоғида туғилган. Шу ерда ўрта мактабни битиргач, Озарбойжон Педагогика институтида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1954 йилда ўз қишлоғидаги муаллимликдан бошлаган. Сўнг Бокуга кўчиб келиб, Озарбойжон Министрлар Совети ҳузуридаги Бош давоми…


Мақолалар мундарижаси