Фарида Леман (1953)

Фарида Леман (Fəridə Ləman) 1953 йил 26 ноябрда Қазах райони Кемерли қишлоғида туғилган.
У Озарбайжон ёзувчилар бирлиги, Озарбайжон журналистлар бирлиги аъзоси, филология фанлари доктори. 50 дан ортиқ китоблар муаллифи, 1998-2013 йилга қадар мустақил Озарбайжон хотин-қизлар қурултойлари қатнашчиси.
Қатор мукофотлар соҳибаси, Озарбайжоннинг ватанпарвар шоираси Фарида Леман 2003 йилдан буён “Мехсети” журналининг таъсисчиси ва муҳарриридир.

АЁЛ ВА БУЛБУЛ

Оҳ-эй, булбул, гул вақтидир,
Ширин-ширин дил вақтидир.
Оҳ-эй, толе қара гўзал,
Бахти қаро, қалби яра,
Қорабоғли қора гўзал.

Ватансизлик оғир дарддир,
Қалбим қуроқ, қат-қат бўлиб.
Кўзим кўрмас ҳеч бир яъни,
Йиғлар кўнглим баобахт бўлиб.

Оҳ-эй, булбул!
Борми бундан иложсиз дард,
Бу ҳасратдан, интизорликдан,
Борми мани қутқарар мард?!

Ўлурман ман,
Ўлимимни тиларман ман,
Жон бозорда севинаман.
Бу ҳасратлар битсин яна,
Кафанимни кияман ман.

Элга етказ саломимни,
Дегил учар қалбим саси.
Ватан дея, ҳей, индади,
Эшитилур оҳ-ноласи.

ГУЛЛАР

Нега гўзалсиз-а, шунчалар башанг,
Бир-биридан гўзал гуллар-а, гуллар.
Рангининг, атрининг фарқи билинмас,
Бир-биридан ўзар гуллар-а, гуллар!

Дийдорда безаксиз, шеърда безаксиз,
Руҳимнинг гул ранги, гуллар-а, гуллар.
Кўрмадим гул кўриб, ҳеч ён кетганни,
Сўзимни англаган гуллар-а, гуллар!

Севги муждасисиз зариф қўлларда,
Зариф юракларда, зариф тилларда.
Гоҳо масканингиз олис чўлларда,
Нағмамни чалдингиз, гуллар-а, гуллар!

Кўнгилнниг оҳанги, оҳга ўхшарсиз,
Хайф, ки, юз очиб, тезда сўларсиз.
Сиз ҳам инсон каби ўйга толарсиз,
Севги элчилари гуллар-а, гуллар!

Оқингиз, олингиз, сорингиз гўзал,
Ҳар кеч гуллаётган онингиз гўзал!
Кўҳлигим, атрингиз, таъмингиз гўзал!
Кўнглимнинг суйгани гуллар-а, гуллар!

Муродга етишга бир боқиш етар,
Ўпиб азизлаган гул нақшин битар.
Ҳар дилнинг тубида битта гул ётар,
Севгимнинг севинчи гуллар-а, гуллар!

Кўнглим яйраб кетар сизга боққанда,
Бошга кўнасиз-эй, сочга таққанда.
Юрак жилваланар атри тутганда,
Орзу-муродимсиз гуллар-а, гуллар!

ШУКР ЎЛСУН

Ҳеч вақт майл этмадим ёра, давлатга,
Шукр этдим Аллоҳга, ҳар бир неъматга.
Кўнгил ҳам бермадим ялтоқ шуҳратга,
Минг шукр, эй Аллоҳ, шукр ўлсин санга!

Озод яшайдирман, бир тилак сендан,
Ҳеч замон тўхтамам дуо этмакдан,
Нафасинг туярман ҳар сарин елдан,
Шукр ўлсун, эй Аллоҳ, шукр ўлсин санга.

Ватан, сендан бошқа борми еримиз,
Фидодир жонимиз, бор-йўғимиз,
Ҳар кун эшик очар севги-меҳримиз,
Шукр ўлсун, эй Аллоҳ, шукр ўлсин санга.

Баланд-паст йўлларда қўлдан тутганим,
Менинг ота юртим, она маконим.
Қора пардаларни юздан отганим,
Шукр ўлсун, эй Аллоҳ, шукр ўлсин санга.

Дардимга айтарга сирдошим сенсан,
Севинчга қўл берган бош тожим сенсан,
Ганжим, қўлимдаги меросим сенсан,
Шукр ўлсун, эй Аллоҳ, шукр ўлсин санга.

Узатган қўлимни, кел, бўш қайтарма,
Қалбимни ғамларга, ёшга ботирма,
Дил Оллоҳ деганда ухлаб ётарми,
Шукр ўлсун, эй Аллоҳ, шукр ўлсин санга.

ЭЙ, ЗАФАР ҚЎШИНИ

Эй зафар қўшини,
жон миллий қўшин,
Қурбонман жонингга
ман Миллий қўшин,
Муждалар келтирдинг, бу элга ғоя,
Сасимиз етибди қуёшга, ойга!

Сенсан зафарли чоғим,
Сенсан гулистон боғим,
Эй чўққим, баланд тоғим,
Эй жоним, Миллий қўшин!
Эй жоним, Миллий қўшин!

Қувват, қўлингга қувват,
Ҳайрондир сенга миллат.
Йўлинг Турон йўлидир,
Улуғлардан улуғдир!

Сенсан зафарлар чоғим,
Сенсан гулистон боғим.
Энг баланд, баланд тоғим,
Эй жоним, Миллий қўшин!
Эй шоним, Миллий қўшин!

Ёвга берма омонлик,
Ур бошига ҳар замон.
Кулсин тупроғинг юзи-
Гуллайверсин Ватанинг,
Ҳар қаричи, ҳар юзи!

Сансан зафарлар чоғим,
Сансан гуллаган боғим.
Эй баланд, юксак тоғим-
Эй жоним, Миллий ўрдум,
Эш шоним, Миллий қўшин!!!

ХЎЖАЙЛИНИНГ НЕСИ ЯХШИЙДИ?!

Оқарди сочлари, оқарди қоши,
Буёққа мухтождир ҳар ойнинг боши,
Дейдилар: Хўжайли валлаҳ яхшийди,
Дейман: Хўжайлининг нимаси яхши?!

Оғзингда қолмаган битта ҳам тишинг,
Қўлингдан олинар вазифанг, ишинг.
Емоққа холвадан лозимдир тушун,
Дейман: Хўжайлининг нимаси яхши?!

Сўзини тор олар, фикрини туман,
Дунёга, сабоҳга югурар гумон,
Бу кундан сахарга қолмайди инъом,
Дейман: Хўжайлининг нимаси яхши?!

Еринг ортиқмиди уйда, эшикда,
Хеч ким турмаганми санга кечикда.
Кўрпани менгзайди одам бешикда,
Дейман: Хўжайлининг нимаси яхши?!

Оёғинг ярамас, жонинг сўз тутмас,
Оз одам топилар хақни унутмас,
Хўжанинг сўзини кўп одам билмас,
Дейин: Хўжайлининг наси яхшидир.

Эгилар қоматинг, эгилар белинг,
Баъзида бошингда қолмас бир толинг,
Сирини билмади хеч ким бу феълинг,
Дейин: Хўжайлининг наси яхшидир.

Виқорли юзинга дўнар кулишинг,
Кўзларга кўринмас захматинг, ишинг.
Анбарга татийди ҳар бир қўл ишинг,
Дейин: Хўжайлининг наси яхшийди?!

Кўчиб бу дунёдан тойларинг кетар,
Долғадан тузилиб сойларинг кетар,
Сасинга сас берган “ҳай”ларинг кетар,
Дейин: Хўжайлининг наси яхшидир.

Қийнарсан ўзингни таг -тугинг йўқдир,
Камондан отилиб, учган у ўқдир,
Қолган бир нафасдир, бир доғи оҳдир,
Дейин, Хўжайлининг наси яхшидир?!

Эшитмас сўзини ўғил узоқда,
Белин тик тутадир қалин белбоғда,
Жўмардлар сўзида, қўяр ясақда,
Дейман, Хўжайлининг наси яхшийди?!

Юрак гупирлайди, умид кучида,
Ўлиб-тириласан қорин ишқида,
Уст-бошинг беланар, умринг ҳушида,
Дейман, Хўжайлининг наси яхшийди?!

Бўйнингда simsakler чиқар saqqivar,
Фикр тизилади, юрак ҳайқирар.
Инсон йўл устида ёмон дорихар,
Дейин, Хўжайлининг наси яхшидир?!

Йўлларга тикилиб кўзинг чарчагай,
Кунлар япроқ, япроқ тушиб чирпирар
Қалбинг оловларда ёнар қоврилар,
Дейин, Хўжайлининг наси яхшидир?!

Ҳикматли демаслар сўзинга сани,
Баъзан гоҳ боқмаслар ўзингга сани,
Ёлғон деб биларлар сўзида сани,
Дейман, Хўжайлининг наси яхшидир?!

Suallar ичинда йўлидан озaр,
Чўкар хей жонингни минг жўра безар,
Ҳар кеч ҳар сўзингга бир достон ёзар,
Дейин, Хўжайлининг наси яхшидир?!

Адолат кўзларсан авлод ушоқсан,
Навозиш истарсан иссиқ қучоқдан,
Яна иссиқ келмас учган учоқдан,
Дейин, Хўжайлининг наси яхшидир?!

Ферида, Хўжайли бўлиб ёзарсан,
Олган-олмаганин билиб ёзарсан,
Қўрқаман ёзини бир кун бузарсан,
Дейман, Хўжайлининг наси яхшидир?!

ОНАМ ҚАЙДАСАН

Йўлларнинг у бошида,
Тепаларнинг қошида.
Кафти кўзга соябон,
Ҳуш орзу, ҳуш нафасда.

Сабоҳнинг гул юзида,
Оқшомнинг қаршисида
Кўзлаганим кайдасан,
-Сўзла, онам қайдасан.

Беклар қизим кимимдир,
Олов кўзни кимиман.

Ёниб кулга дўнаман,
Яна мен ҳам сўнаман.

Тонгга оқшом ораси,
Йўлга, изга боқаман.
Гоҳ кутганим йўқ эса,
Гоҳ тушимга боқаман.

Ҳар кўрганда севиниб,
Сўз айтганим кайдасан?
-Сўзла, онам кайдасан.
Сансиз онам ўзимни,

Жуда кичик санарман.
Келмадим сўнг нафасда,
Бурчим калма сўзинга.
Тиканлар тизилмишдир,

Оёғимга, изимга.
Васиятим ол деган,
Ёз деганим кайдасан?
– Сўзла, онам кайдасан?!

Бу золим ҳаёт ила,
Бора олмадим, найлай?
Ичимдан ўйиламан,
Аста-аста ўламан.

Ҳар калима, сўзингни,
Қўллаб-қўллаб тўламан.
Бу ҳаёт денгизида,
Ўз деганим қайдасан?

– Сўзла, онам кайдасан?!
Фарида гуркираши,
Аввал бошдан бинодан.
Кўзларимнинг қораси,

Дилимнинг хабаридан.
Ўлгунча жон ичимда,
Бир хасрат ярасисан.
Онанинг ярашиғи,
Қиз-деганим кайдасан?
– Сўйла, онам, қайдасан?

СЕН КЕЛМАДИНГ

Куздай сарғайган севгим,
Фироғини отгандим сенга,
Каловланиб йўл олди,
Сен келмадинг…

Аммо сени кутавердим,
Қуёшга очганим панжарадек.
Устидан кўп совуқ келди
Сен келмадинг…

Уйнинг деворларидан ошдим,
Унга, сўлга. .
Жонимни олди ҳасрат,
Сен келмадинг.

Фикринг диёридан
Ошди мазмуни.
Билмадинг дил сўзимни,
Сен келмадинг…

БУ ЮРТ ОЗАРБАЙЖОНДИР

Эй дўст оёқ босмай таниб ол,
Бу юрт Озарбайжондир-
Унинг оти жондир,
Томиримда қондир.
Қадим Қобусистондир,
Саваланди, шахдамдир,
Боши қорли қўчқордир.
Булоқлардан сир ололган
Кўз ёшидир.
Душманга қарши тошдир,
Бошдан балолар ўтиб,
Сувни шалолалар ўпиб,
Таъқиблар ўйишини,
Авлодларнинг кўксини.
Алам билан ўйиблар,
Болаларни етим қўйиблар.
Алғов-далғов қилиб
Ўғлини, қизини.
Захарлаб чўлию, қирини,
Ўғирлаб ўчоғдан чўғини.
Кўксида юз йилларнинг доғи қолиб.
Йўлга чиқиб йиғлайман,
Кўз ёш тўкиб йиғлайман.
Сийнамда ҳасрат доғи
Яна боқиб йиғлайман.
Ойлар кетди йил бўлди,
Олов ёниб кул бўлди.
У гап бу гап демоқдан,
Қора хабар дил бўлди.
Сувлар тўхтамай оқар,
Сабо хабарсиз очар.
Кўрганларим у кунни,
Гуноҳи қачон кетар.
Жоним дўстим қулоқ ос,
Қалбимдадир калити,
Узат қўлларингни оч,
Кетадирман лочиним.
Кетиб жонимдан жоним,
Кетибди Калбасарим,
Фузулий, Жаброилим,
Хўжалим қондилидир,
Шаҳидларнинг қонлари,
Чаманларнинг гулидир.
Йиғлай қора ёзимдир,
Қон йиғлаган созимдир.
Дўстим сўйлат сан мани,
Қўй юрагим бўшалсин.
Кўзларимнинг ёшидан,
Булут келиб ёш олсин.
Бунда келинлар борки,
Сочларидан осилган.
Неча нишонлик қизлар,
Қора кийиб ўтдилар.
Бош уриб мозорларга,
Севгилисин атирини,
Қора тупроқдан излар.
Ўғилларнинг ўлими,
Букди белларимизни.
Нохақ отилган тошлар,
Эзди дилларимизни.
Дарддан ҳорган бўлсак-да,
Фожеалар кўрсак-да,
Синмайди иродамиз.
Бир оз ўтгандан кейин,
Дардларимиз кўтариб,
Мардларга айланамиз.
Дард аламлар чекмасак,
Севинчларни қадрини,
Дўст-ёрни билармидик.
“Бу юрт Илҳом юртидир
Бизга оллоҳ туҳфаси
Жонимиздаги жондир!
Дунёнинг меҳварида
Яшнар Озарбайжондир!”

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси