Воҳид Маммадли (1965)

Воҳид Маммадли (Vahid Məmmədli) 1965 йил 6 январда Озарбайжоннинг Қазах туманида туғилган. Машҳур шоир, ёзувчи, олим, публицист. Унинг “Бронза худосининг юки” (2007), “Жаллод шошилишни ёқтирмайди” сингари детектив романлари Москвада чоп этилган.
Воҳид Маммадли Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқаро ҳуқуқ бўйича фалсафа доктори. Бокуда яшаб ижод қилади.

ХХI АСРНИНГ ШЕЪРИ

Ақлсизнинг уйқуси ҳам
чала бўлур…
Косибларнинг умидлари ғунча очмас,ёмон сўлур.
Дарзиларнинг кўчасида ийна сотма,
кўп йиғлаган бола каби
ҳей сут эмиб
бош оғритма…
Минг қарғани қовмоқ учун
бир тош етар.
тулки қўрқмас
минг япроғи тебратсада
шамол агар…
Қўлдаги тўри ҳам
дарёда тўлмас
балиққа ем бўлур
Балиқчи бўлмас.
инъон тошдан қаттиқ,
гулдан нозикдир
Кулгунинг умри оз,
дард ўлгунчадир.
Бир кун келар
тангри сўрар…
Сен масжидда мушук эдинг,
сичқоннинг ҳам
Аллоҳи бор…

СИГАРЕТ

Қутидаги энг сўнггинчи сигарет,
Ёндирайми? Ён манимдек…
Сан ҳам танҳо, манда ёлғиз…
Сен бир марта ўлурсан,
Ёндирилсанг адосан.
Мен кунда неча бора, ёндирилдим, тирилдим.
Балки ҳеч ёндирмадим?
Сўнгисисан…Ёндирар…
Кечанинг қаролиги,
Сабоҳни юпантирар…
Сараланиб қутида,
Қайси бири гуллади
Бир қиз учун ёниблар.
Қанча юрак титради
Бир қутиси тугасада
дардимга яна етмас
Сигаретнинг донаси
Тарк этган минги етмас.
Танҳоман бу саҳрода,
Кимдан олай сигарет.
Сўнги дўстим сандан,
ёндираман,сен ҳам кет…

* * *

Мен сенинг умрингга баҳор келтирай,
Музлари ерисин селларга дўнсин.
иситсин сийнани иссиқ нафасим,
Қўлимда қанотинг гулларга дўнсин.
Мен сенинг умрингга баҳор келтирай.

Сўнгра қўлларингни олай ҳовчимга…
бир ҳафиф уфурай исинсин бир оз.
Нозли кулгу қўнсин дудоқларингга,
Мен сенга жон дейман,сен деган…бўлмас…
Мен сенинг умрингга баҳор келтирай…

Узоқ тур…демоққа титрасин сасинг,
Оҳни ўғирлайман дудоқларингдан.
Ўртаниб, қизариб, тутилсин тилим,
қўлларим донишим ёноқларингда…
Мен сенинг умрингга баҳор келтирай…

Мен сенинг умрингга баҳор келтирай,
Далли қўлларимни, жонни қарши ол.
Қўй мафтун айласин бу севги сени…
Қишнинг авжида ҳам мени қарши ол…
Мен сени умрингга баҳор келтирай…

Дилбар Ҳайдарова таржимаси