Мир Сади оға (1898-1961)

Мир Сади оға (Mir Sədi ağa) Озарбойжоннинг Қубатли районининг Мирлар қишлоғидан. Нақшбандийлик тариқатининг муршидларидан. Замонасининг авлиё шоири бўлгани боис репрессия қурбони бўлиб 17 йил умрини маҳбусликда ўтказган. Унинг ғазаллари, шеърлари, насиҳатларини мухлислари ҳамон севиб ўқишади.

* * *

Мани маҳбус этганни кўрай оламда хор ўлсин,
Унинг ҳам кўнгил уйи манингдек тор-мор ўлсин.
Етишмасин камига ҳеч билмасин ишқнинг додини,
Севгани севгилиси ўзгаларга ёр ўлсин.

Бемурувват солди бир қуруқ бўҳтонга мани,
Мандан ортиқ демасман, Манла баробар бўлсин.
Ўзи чекканча билар бошқа жавонлар не қилар,
Қилган зулмларин қўй унга ошкор бўлсин.

Боқибон панжарадан ёрини ағёр ила кўрсин,
Қонга тўлсин жигари, кўзлари йиғлар бўлсин.
Эшиги, панжараси қулф қолсин ҳамиша,
Юраги, умри бўйи қиссайи ғубор бўлсин.

Муҳтож қолиб кўмакка Юсуфи-Канонни чақирсин,
На Худодан, на имомдан унга бир кам бўлсин.
Мирсадиман қарғамасман, ўзга балога уни Ман,
Хуш куни зиндон уйи, ғам куни мозор бўлсин.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси