Ҳофиз Рустам (1951)

Ҳофиз Рустам (Hafiz Rüstəm) – Мир Ҳофиз Мир Ашраф ўғли Рустамов 1951 йил 8 январда Салянда туғилган. Шоир, публицист, шарқшунос олим, таржимон. Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

МЕНИ КУТ

Тўкилиб йўлларга ҳасрат ёғдуси,
Тўкилиб йўлларга она боқиши,
Тутиб йўл бўйларин чечак тақиши…
Қирғоқни ўт босиб, дўниб ёшила,
Қайдасан, ай она, мани қаршила.

Бу тоғлар қўйнига вурғун келмишам,
Пиёда келмишам, ҳорғин келмишам.
Эринмайин шошиб, шошиб келмишам,
Балки сани кўрса, кўнглим очилар,
Қайдасан, ай она, мани қаршила.

Уйимиз кўринур, сан кўринмайсан,
Қўнар кўзларимга жон кўринмайсан.
Энди кўп ғамлиман, сан кўринмайсан.
Ким энди ғамларимга ғамлар қўшилар?
Қайдасан, эй она, мани қаршила.

Сан йўқсан саф турсак, гўзал ҳаётдек,
Сан йўқсан берганинг хайр-дуодек,
Сан йўқсан айтганинг ширин алладек,
Кўнглим сансизликла қанча олишар?
Қайдасан, ай она, мани қаршила.

Гўринг қайғум каби йўлим устида,
Гўринг орзум каби минг бир ҳавасда!
Ё мандан оналиқ бурчини иста,
Ё манга туғма бир софликда кечир!
Қайдасан, ай она, мани қаршила!

* * *

Тангрим, буюк фикр сенинг,
Ҳуснингга бор зикр сенинг,
Ишингга бир шукр сенинг,
Назарнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

Уфқингдаку, қуёш туғар,
Оққуш булутлардан боққан.
Минг хайру-баракот ёққан,
Шаҳарнинг соҳилидаман,
Ҳазарнинг соҳилидаман.

Кеча-кундуз қуриллаган,
Ич-ичидан увиллаган.
Ҳавф, ваҳима, заҳм ёйган,
Бир баҳрнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

Гўзаллашган, назарланган,
Чаппар урган, деворланган,
Шахсий мулкдек қамарланган,
Бозорнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

Шарқий-дарё, уммондир бу,
Ғарби-шарқи ўрмондир бу.
Динчалмали Набрандир бу,
Ҳузурнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

Суви сарин, ҳамда дори,
Шод этади жилвалари.
Қум устида бор мадори,
Эсмарнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

Ҳазридан рангги буланган,
Шоҳга қалқон, долғаланган.
Кўпиклаган, халқаланган,
Чамбарнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг оҳилидаман.

Осмон рангда ҳаволанган,
Мармар каби сафоланган,
Зарра-зарра ялтиллаган,
Зарларнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

Кечаларнинг рутубати,
Кундузларнинг ҳарорати,
Хуш мулойим табиати,
Гузарнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

Кўп гўзал макондир “Маяк”,
Биз бўлгандик бунда қўноқ,
(Толега боқ, қисматга боқ!)
Хотирамдан чиқмагай йўқ,
Сафарнинг соҳилидаман,
Ҳазорнинг соҳилидаман.

КЕТМАДИК ҚОРАБОҒ БАКУГА КЕЛДИ

Йиқилди мамлакат, йиқилди жонлар,
Ёқилмас дардини ёқилган онлар.
Сувини лойлади петросиянлар,
Оқаваси оқиб Бакуга келди.

Кучимиз кўп бўлди, қўлимиз калта,
Сизнинг ёнингизда тилимиз калта,
От, улоқ топмадик, келгани шартта,
Калбасар, Далитоғ Бакуга келди.

Кўзлар йўл тешди, ўзи кўзлади,
Чамани гўзалди, ўзи гўзалди,
Неча йил ўтириб бизи кўзлади,
Кетмадик Қорабоғ Бакуга келди.

* * *

Кулди дудоқларинг, ариди сукут,
Жўшди аъло билки, соқит бир денгиз.
Дилинг сўйласада, ишқимни унут,
Кўзларинг севарди мани шубҳасиз.

Мани баъзан алдаб қочардинг,
Турган ҳасадла боқарди санга.
Энг баланд қояда нафас олардинг,
Кўринмас дарадан қараб ишқимга.

Қайси вақт юрагим тушди камонга,
Насиб фикрларим туймаландилар.
Менга барча берган муҳаббатингда,
Синиқ орзуларим жилоландилар.

Қўл бермас, қўл етмас бўлибсан энди…
Мен қандай қайтарай у ўтмиш “шон”ни?!
Қайси номардларнинг амалларийди,
Солди орамизга “сиз” калимасини…

Яқинда бўлсакда, узоқмиз ҳар он,
Бордир орамизда бир абадият…
Биз у вақт бир эдик, энди узоқдан,
Бошни силтамоқлик қилар кифоят…

ОТА

Юз ёшда бўлардинг сан яшасайдинг,
Афсус эллик ёшда, тугади умринг.
Қалбимда яшайди муқаддас отинг,
Санинг софлигингла тугади умрим.

Кўзимдан кетмайди нуроний юзинг,
Хаёлим тўлишар сенинг ёнингда.
Қалбимда яшайди ҳикматли сўзинг,
Хазина ётармиш санинг жонингда.

Аксинг кўзларимга чекилди маним,
Ўпишинг ёндирар ёноқларимни.
Қўлингдан ўпгандим эй ота санинг,
Ҳамон титратади дудоқларимни.

Шукур набиралар ҳаёт қурдилар,
Энди натижалар қатор-қатордир.
Бугун юз ёшингни қайд этар улар,
Машаллаҳ, ҳаммаси, шод, бахтиёрдир.

Руҳингга дуолар ўқишар доим,
Ёсиннинг нурига ботиринг, ота.
Бир аср тамомдир қанча англайин,
Эллик мозорида ётурсан, ота.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси