Чиғател Исоқ қизи (1965)

Чиғател Исоқ қизи Қосимова (Qasımova Cığatel İsa qızı ) 1965 йили Озарбайжоннинг Ағстафа туманида туғилган. 5 та шеърий китоби чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.

ЭЙ ДЎСТ

Узоқдан-узоқсан, яқиндан-яқин,
Сен менга ҳаммадан яқинсан, эй дўст.
Қораяр кўзимди ишқли дунём,
Бир бора ўзимга боқмасанг эй дўст.

Севинчинг-севинчим, кадаринг ғамим,
Сўзингда ён олур соҳилда кемам.
Ўзим ҳам билмайман нимамсан маним,
Мен менга азиздан-азизсан эй дўст.

Исминг Чиғателга энг азиз отдир,
Севгинг юрагингда сўнмаган ўтдир.
Ким-кимга унутмоқ, ким-кимга ёддир,
Сен менга ҳаммадан азизсан эй дўст.

ҚЎЙМА МАНИ ВАТАНСИЗ

Ман бу саҳарда сани,
Менсиз қўйиб кетаман.
Сенинг бўлган юракни,
Сенсиз қўйиб кетаман.

Ахир мен буни қандай,
Қандай адо этаман?
На қолмоқни биламан,
На кетмоқни биламан!

Одамлар Ватан дея,
Гоҳо сочини юлур.
Сен қайдасан, боқ маним,
Ватаним ўша бўлур!

Санга Ватансан дедим,
Мениҳдема нодонсиз,
Ғарибликдан қўрқаман,
Қўйма мани Ватансиз!

УНУТ НЕ БЎЛСА УНУТ…

Унутмам дея-дея,
Унутарсан одамни.
Одамнинг кўзларидан,
Унутилган ёш томар.

Боқ бундай унутмоқни,
Санга ким ўргатди ким?
Сен бир яхшилик айла,
Ўргатмайман, ўрганиб…

Минг сўз айтиш қийиндир,
“Ҳай фалон, ҳай писмадон”.
Тақдирдир деганларга,
Дегил унутмоқ осон…

Сендан катта одам йўқ,
Унутмоқни биларсан.
Билсанг, унутмоқ надир,
Билардинг, бахтга ёрсан!

Унут, ҳар не бор унут,
У бахтга ёр севгилим.
Мени унутма, сени,
Унутмоқчун севмадим!!!

МАН САНИ СЕВМАЙМАНКУ…

Дейсанки ол бўйнингга, севишингни айт манга,
Қанча олдим бўйнимга? Ман сани севмайманку?
Кел, дўст каби ўлтириб дардимни дейин санга,
Севмак қандай сўз ўзи? Ман сани севмайманку.

Йиғлаюрман ёшимда, ёноғимда ўлурсан,
Куламан кулишингла дудоғимда ўлурсан,
Боқаман гоҳ ўнгимда, гоҳ сўлимда ўлурсан,
Севмак қандоқ бўлади? Ман сани севмайманку?

Кечалар ой кўринур, ойда кўраман сани,
Олганим ҳадияда туҳфа кўраман сани,
Эгиламан сув учун сувда кўраман сани,
Севмак дегани нима? Мен сени севмайманку?

Қанчалар севинаман, ман сани шод кўрганда,
Манга ёқмас отингнинг ёнида от кўрганда,
Рашкимга қовриламан, ёнингда ёт кўрганда,
Севмак қандай сўз ўзи? Ман сани севмайман-ку?

Қайсарим қайта-қайта дейсан севаман сани,
Санга севаман десам, ҳайдаб соласан мани,
Ўлим, зулм сўзладим, юрагимдан кечгани,
Яна не истаюрсан? Ман сани севмайман-ку?..

Дилбар Ҳайдарова таржимаси