Элли Отаюрт (1961)

Элли Отаюрт (Elli Atayurd) – Мамедов Шукур Гашам ўғли 1961 йил 19 майда Ғарбий Озарбайжоннинг Карвонсарой қишлоғида туғилган. Олий маълумотли математик, туркшунос, шоир. Учта шеърий китоби чоп этилган. Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

ДЎСТЛАРИМГА

Жонажон дўстларим, жон қардошларим,
Ҳасрат ёмғирининг селларидаман.
Сизларга савдоли гул боғларимнинг,
Ҳали очилмаган гулларидаман.

Висол интизорин шалоласида,
Булбулнинг гулларга ҳасрат сасида,
Оловнинг кўкларга олов баҳсида,
Қуёшнинг нур сочган нурларидаман

Қор бўронли қишнинг ёз, баҳорида,
Ватан ол қуёшин ғам ғуборида,
Юракни юракка аҳд қилганида,
Севган кўнгилларнинг қўлларидаман.

Жайроннинг у ҳуркак бўйлашларида,
Турна қаторининг қувлашларида,
Демагил йўқ эрур ҳасратнинг сўнгги,
Фақат сен танҳосан, мен эса ёлғиз.
Не чиздинг, не чиздим, Биларман буни.
Сен ишқни, мен ишқинг суратин чиздим…
Янгитдан ўчир…
Сўнгги сўз не бўлди?
Узоқми йўллар?..
Бунга келма… сира бунга келма ёз…
Санга на юбордим, кузми, ёки ёз?..
Менинг учун фарқи йўқ, аъло хазондир!
Яна ичимдаги олов алишмас,
Сен ўз кўзингдаги чироқни ёндир.
Тушдинг, айрилиқнинг измига яна,
Йўлингдан қайтиблар кела оласан.
Дардингни чизасан ичингга яна,
Менинг фарёдимда ўзинг бўласан.

ОЗАРБАЙЖОНДА

Сиёғи мардлиги, идрок инъомли,
Бир инъом яранур Озарбайжонда.
Нурин қуёш каби оламга сочган,
Бир инъом яралур Озарбайжонда.

Зардуштдан, Қўрқутдан қолган кулингдан,
Созингдан муқомга музроб қанотдан,
Ҳалложнинг нурида куйнинг селиндан,
Жарчилар яралур Озарбайжонда,
Бир инъом яралур Озарбайжонда.

Гўдакдек озодлик ваъда исидан,
Ошиқлик қудрати Фузулийсидан.
Наимий, Насимий, тилакларидан,
Жаржилар жар солур Озарбайжонда,
Бир инъом яралур Озарбайжонда.

Дунё қоронғилик ичида ҳасрат,
Ярата билмади инсонга ҳайрат,
Нур чаяр жаҳонни инсонлар албат,
Жарчилар ўсади Озарбайжонда,
Бир инъом яралур Озарбайжонда.

Одамлар селида инсон ахтарган,
Инсонга топиниб инъом яратган,
Башар хатосини она англаган,
Жарчилар яралур Озарбайжонда,
Бир инъом яралур Озарбайжонда!

КЎЗЛАРИНГ

Ақлимни бошимдан олган кўзларинг,
Занжирли, қандадли қули бўлардим.
Бир боқиш лутф айла, ошиққа эҳсон,
Ёниб кўз ўнгингда кулинг бўлардим.

Гулли чаман олам кўзлари учун,
Олам мани ўлдирган сўзлари учун,
Қийғоч бошингда нозларинг учун,
Ёшдарим ўтганда чолинг бўлардим.

Бир боқиш йўлла сан саҳар маҳнида,
Чаманнинг барқ урган гавҳар шоҳида,
Ҳасратда қоврилган қадар ишқида,
Висол дарёсида солинг бўлардим.

Ишқинг дарёсида сенинг ғамингман,
Мажнун ноласиман, Лайли ғамиман,
Ҳижрон, интизорлик висол дамиман,
Йўл пойлар кўзингда йўлинг бўлардим…

КЕЛДИМ

Бу золим дунёга бир савашим бор,
Туҳфасиз, шу бўм-бўш қўлим-ла, келдим.
Инсонга савдоли ёнган юрак-ла,
Севгилар сўйлаган дил билан келдим.

Турк инъом, ишончин ётларга отди,
Ўзгага топинди, ўзини чопди,
Юотида ёғийдар отлар ўйнатди,
Ўчоғимда қолган кул билан келдим.

Гуршод Атилламан, Мете наслиман,
Озодлик савдоли Бабак аслиман,
Тангридан Ҳақ бўлган Ҳаққа саслиман,
Қиличга ишонган ҳолимда келдим.

Сознинг симларинино оҳ-ноласида,
Мақомнинг илоҳий Мутлақ сасида,
Хайрли йўл босган инсон дарсида,
Инсонлик йўлида билимли келдим.

Азалий, Абадий Мутлов инъомла,
Юракларга Қуёш – мужда саломла,
Дунёни титратган у тўрт каломла,
Руҳимда сақлаган селимла, келдим

Инъом қуёшининг заррасиман мен,
Азалнинг йилдирим нимасиман мен,
Ота ўчоғининг Эллисиман мен,
Башарнинг ҳийласи йўлида келдим.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси