Хазонгул Ҳусайнова (1947)

Хазонгул Ҳусайнова (Xəzangül Hüseynova) 1947 йил Тбилисида туғилган. Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси, Ганжа бўлими раҳбари. Шоира, драматург, публицист. Озарбайжоннинг таниқли шоираси. Ўнлаб шеърий китоблари чоп этилган. Асарлари жаҳон тилларига таржима қилинган. Озарбайжон ёзувчилар ва журналистлар уюшмаси аъзоси.

АЛЛОҲГА ИЛТИЖО

Илоҳо! Чечак каби ўлдир мани,
Илоҳо! Чечак каби ўлдир мани.
Малак тўнинда ўлдир,
Вақтимнинг бир онида ўлдир.
Азизимнинг ёнида ўлдир.
Қўйма жон чека-чека жон ерим,
Азобдан, оғриқдан,
Қоврилсин ётоғим, ерим…
Туғилганларни
Тўғрам-тўғрам айласин,
Иложсизликдан
Гоҳ гой десин,
Қийма гизли-гизли гўйнасин.
Ўлган ўлганини билмасин дея,
У қўлила, бу қўлини,
Барқираб сақласинки
Қўллари бошини туймасин…
Cohrasi ғам либосин киймасин.
Тағин ўлган ўлганини билмасин.
Аллоҳим!
Манки кўнгилли жон бераман.
Қуйма оғриган жонимнинг
Hayina қалам.
Туққанларим ёнида,
Яна ожиз, кучсиз бўламан.
Оборганда мани,
Ўзим каби обор.
Кучли каби обор,
Тўзим каби обор.
Пешонамга ёзган ёзиқ каби обор.
Ҳақдан қолган созим каби обор.
Кўксимдан кетсин оҳим,
Бу онда
Озод бўлсин руҳим.
Руҳимнинг байрами каби,
Беркитаман баданимни, шаклимни.
Ер юзида унга дўнаман.
Замон келар яна дўнаман.
Аллоҳимни амри ила,
Башар учн,
Воҳид бўлган динга дўнаман.
Илоҳо! Чечак каби ўлдир мани,
Илоҳо! Чечак каби ўлдир мани”
Ҳак каби ўлдир мани…

БУГУН БОРМАН, ТОНГДА ЙЎҚМАН…

Балкиғвасиятдир, суҳбатдир ёдда,
Бугун борман, тонгда йўқман дунёда.
Қай кун, қай вақт билмадим у он,
Кўчажакман унда мен ҳам дунёдан.
Кўкларнинг ҳукмида ўл дедилар ўлган бўлдим,
Ўлган кундан қатра-қатра ўлган бўлдим.
Йиғлаган онларимда кўз ёшимни кўзлардан яширдим.
Кўк ваҳийла, бу дунёнинг сирларини билган бўлдим…
Аммо недан, қайдан-қайдан,
Қўрқаман у ондан қўрқаман роса,
Ғафлатда Азроил қаршимдан чиқса,
Ёнимда бўлмаса, бўлмаса кимса,
Ман кўнгилсиз,
Ичимда сўзларим қола-қола,
Яхши билки,
Бу дунёнинг етимчаси бўла-бўла,
Ахир қанча жон бераман?
Умидимни тупроқларга кўмаман?
Эҳ, Эмилим, мен на билим на бўлажак?
Уч набира момосиман.
Мен оқбурчак йўргакларнинг гиёсиман.
Мен уларга сўнг сўзимни доясиман.
Мен уларнинг муҳаббати соясиман,
Аммо нетай, билиб бўлмас,
Не десам ҳам, ахир бундай ўлиб бўлмас?
Ёзмоқ асли бундай бўлар,
Одам валлаҳ, далли бўлар.
Бир-бирингизга суянч бўлинг,
Учбурчакнинг уч ёнидай девор бўлинг…
Улар сенинг қон-қардошинг, томирда қон,
Бирлаштирар сени у қон,
Бирлаштирар сени ҳар дам, ҳар он…
Ахир сенинг Она маънавиятингдан туғилган,
Кўк юзида булут бўлган,
Ер юзининг ҳар ёнига сочилган,
Маънавий опа сингилларинг бор.
Умр бўйи бирга дардлашган,
Шеърларим-сирдошларим бор.
Уларни топширайин сенга,
Битталаб топшираман,
Юрагингда отма, уларни унутма.
Умр йўлимда не бўлса улар сени танийдилар…
Гоҳ йиғлаб, гоҳ куласан сен,
Нималарни биласан…
Ўқигунча, дамо дам кўзларингдан томган, ёноғингга тизилган,
У кўз ёши,
Санинг йўқ, маним кўз ёшим бўлгай.
Кўзларингдан ўпгувчи кўз бўлгай.
Қаххорини ёд сақлаб, оғзида туз тутгай,
Лабларида сўз бўлгай,
Тор бўлади , соз бўлгай.
Юрагингда ҳазин, мусиқа чалгай.
Эҳ, Эминим,
Не бўлишин билмадим.
Биламанки,
Шеърларимда дардлашасан, дард келса,
Мен ёнингда бўламан.
Юрагингда, қонингдаям бўламан.
Қайдан-қайдан руҳим билан танишганда,
Тоғ ошганда,
Нега тушдинг,
Қандай тушдинг?
Саволини берма менга…
Мен бошимни эгганман, улуғ Тангри ҳукмига…

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси