Шоҳмаммад Тоғларўғли (1956)

Шоҳмаммад Тоғларўғли (Şahməmməd Dağlaroğlu) 1956 йил Исмойилли районида туғилган. Шоир, публицист. Озарбойжон ёзувчилар бирлиги аъзоси. “Исмойилли хабарлари” газетаси бош муҳаррири.
У 5 та китоб муаллифи, 30 га яқин китобларнинг муҳарриридир. Озар ўқувчилари унинг ўзбек тилидан таржималаридан ҳам баҳра олган.

САВОЛ

Сан недан бу қадар, гўзалсан ахир,
Яратган яратмиш сўрамоқ учун.
Сен ўтган йўллардан йиғолмам ҳушим,
Сен недан бу қадар гўзалсан ахир.

Ҳуснинг сени кўриб севганга пайми?
Боқишинг чечакли баҳорми, майми,
Жамолинг қуёшми, йўқса у Ойми?
Сен недан бу қадар гўзалсан ахир?

Сендан хабари йўқ ёнмаган шамнинг,
Бошига тош тушур сансиз оқшомнинг.
Гул- чечаклар кунга қўяр ҳар дамни,
Сен недан бу қадар гўзалсан ахир.

Ҳаётим, руҳимдир, берганим азоб,
Ўлиб-тирилсам ҳам, келтирмайман таб,
Бир шода саволга топмадим жавоб,
Сен недан бу қадар гўзалсан ахир?

Бор бўл, бахтиёр эт, севганинг ёрни,
Ўйлаб Шоҳмаммадни, бузма илғорни,
Мен билаолмайман, ўзинг бил барин,
Сан недан бу қадар гўзалсан, ахир?!

ҲАҚДАН КЕЛГАН НИДО

Ҳақдан келган нидо – шаҳидлар ўлмас,
Номусдир, шарафдир – ватан бўлинмас!
Ким уни ардоқлар, ким сева билмас,
Сўзимда, кўнглимда кетган шаҳидим.

Муқаддас қабрингни ювар ёмғир, қор,
Отингдаўлмаслик, абадийлик бор,
Ҳамон жанглар кетар, сийнамдан ахтар,
Қонли жанггоҳларда қолган шаҳидим.

Руҳингга киради камоним, созим,
Шаҳид ҳиди келар ҳар келган ёзни.
Қўймайман инжудай ғамли овозим,
Энг баланд мақомга етган шаҳидим.

Қанча бир- биридан қўшиб, айирдим,
Сувимдир, кўклаган, пирдир сайидим!
Ҳар кун қуёш каби саломбераман,
Кўзимнинг ўнгида ўтган шаҳидим!

Мен борман, шаҳидни севиб олқишла,
Яша, Озарбайжон, бу жон ёнгунча
Ҳилпирар байроғим, тўлқинланганча,
Унутмас ватандош, Ватан шаҳидин!

* * *

Дунёда ранг кўпдир, завқларга ботиб,
Ёмон ҳам ярашар сариқ бу қизга.
Биркун уйларининг ёнидан ўтиб,
Салом, гул берардим яна бу қизга.

Етимлик, косиблик, бироқ ор бўлди,
Эшитиб тўйини, дунём тор бўлди.
Беморлик умидим, ёлғиз хор бўлди,
Тангри жуфт берибди бечора қизга.

Мен ота бўлмадим, у бўлди она,
У ҳасрат ичида кимга парвона.
Ёри ҳам билмади Шаҳмеммед зора,
Оллоҳим, сан ёри, ёр бўл бу қизга.

* * *

Шеър ёзмоқлик тангри берган туйғудир,
Севган қизнинг ёруғ нигоҳи шеърдир.
Қишнингқори ҳақдан ерга қайғудир,
Ёзнинг иссиғида ёмғир ҳам шеърдир.

Оқ кун бўлсин, оқ чечаги олчанинг,
Гўзал сенга жон деганда ол жонин.
Қиз- келинлар тўқигани халчанинг,
Кунгираси, нақши каби бир шеърдир.

Жонни куйдирувчи олови ёвуз,
Қийин кунлар сабр билан ўтади.
Қора булут эсдан озиб ўпади,
Асли ўша ёнган чақмоқ ҳам шеърдир.

Қўрқув тўла нағалларнинг ўзисан,
Шукурлининг суфраси бол, уйисан.
Тун-кечалар ошиқ аскар севишган,
Юлдузларнинг учиши ҳам шеърдир.

Ким айтади, юрагингга сол қушни?
Агар севсанг, бер баҳорни, ол қишни.
Юракдандир Шоҳмамаднинг олқиши,
Қўрқуви йўқ, қайғуси ҳам бир шеърдир.

ОНА СУТИ

Гўдакни эмизиб алдадинг она,
Ранжима, гўдагинг йиғласа ёлғон.
Сут билан киради ҳаёт севгиси,
Онанинг бағридан исийди жаҳон.

Дейсанки, бу дунё аввалги эмас,
Гапинг чин сўзингга шерик чиқаман.
Кўп нарса сўйламак истаса ҳам дил,
Уни тишларимда тишлаб чиқаман.
Жим тураман сира ичмайман қасам,
Нега қасам ичсин, санинг гул боланг?
Алданиб қолсам ҳам чидай чидасам,
Яхшилик яхшидир, яхшилик дарс ҳам.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси