Аббос Абдулла (1940-2019)

Аббос Абдулла (Abdulla Abbas Hacaloğlu) — озарбайжон шоири, адабиётшунос, таржимон. Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1977). * * * Чиқди қишлоғидан шоир бир ўғлон, Бир она оғуши қолди ўғилсиз. Она “Ёлғизман” деб осмади қозон, Қолди ўчоқ-қозон ўтсиз-ўтинсиз. Эл ундан хафадир, у давоми…

Юсуф Ҳасанбей (1932)

Юсуф Ҳасанбей (Həsənbəyov Yusif Qonaq oğlu) — озарбайжон шоири, драматург, таржимон. Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1959). ДЕНГИЗГА БИР ЮРАК БЕР Денгизга бир юрак бер, Денгизлик кўрмоқ истасанг, Маёқ берма, Кўрфаз берма, Шамол берма, Туман берма, Қасирға бер, Пўртана бер, Ўзи давоми…

Фикрат Содиқ (1930-2016)

Фикрат Содиқ (Sadıqov Fikrət Abbas oğlu) — шоир, публицист, сценарист. Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1963) Озарбайжон давлат мукофоти лауреати (1990). УМИД МЕНДАН ЮЗ ЎГИРСА Умид мендан юз ўгирса, Деразамни чертса қўрқув, Бир қўлимдан қўбиз тутар, Бир қўлимдан Дада Қўрқут. Ғариб давоми…

Зоир Азамат (1975)

Зоир Азамат (Zahir Əzəmət) 1975 йилда туғилган. Ёш шоир модернчи сифатида танилган. 2005 йилда “Девор оқликларига қарши” шеърий тўплами чоп этилган. “Бирдамлик” мукофоти соҳиби. ЭВРИЛИШЛАР Баъзида кимнидир ўлдиришни истар инсон важ-карсон топилар ҳамиша ва яна англайсан бу сенинг ишинг эмас давоми…

Адолат Аскарўғли (1957-2013)

Адолат Аскарўғли (Ədalət Əsgəroğlu) 1957 йилда туғилган. Ҳозирги замон озарбайжон шеъриятининг истеъдодли вакилларидан бири. Олти китоби чоп этилган. “Эртасини йўқотмаган одамлар” (2003) китоби адабий танқидчилик эътиборини тортди ва мукофотга сазовор бўлди. * * * Биз кексайиб қолдик, илоҳим, жуда кексайдик!.. давоми…

Юлиан Тувим (1894-1953)

Юлиан Тувим (Julian Tuwim; 13 сентябрь 1894, Лодзь, Польша — 27 декабря 1953, Закопане, Польша) — машҳур поляк шоири ва ёзувчи. Варшава университетида ҳуқуқ ва фалсафадан сабоқ олган. “Ўтинч” номли дастлабки шеъри 1913 йилда эълон қилинган. 1915 йилдан рус шеъриятидан давоми…

Салим Бобуллоўғли (1972)

Салим Бобулло ўғли (Səlim Babullaoğlu Səlimov) ҳозирги Озарбайжон модерн шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, шоир, таржимон ва эссенавис. У 1972 йил 10 декабрда Ширвон шаҳрида туғилган. Кўплаб шеър ва ҳикоялар муаллифи. «Танҳо» (Баку, 1996), «Июнда куйланган қўшиқлар» (Истанбул, 2006), «Юракка бағишлов» давоми…

Тоҳир Тоисўғли (1950)

Тоҳир Тоис ўғли (Tahir Taisoğlu) 1950 йилда Шамахи шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, Шамахи қанд заводида ишлай бошлаган. 1969 йилда биринчи шеъри “Адабиёт ва инжасанъат” газетасида босилган. 1983 йилда Москвадаги Адабиёт институтини тамомлаган. Озарбайжон телерадиосининг мухбири, “Қишлоқ ҳаёти” журнали муҳаррири давоми…

Улвий Бунёдзода (1969-1990)

Улвий Юсуф ўғли Бунёдзода (Ülvi Yusif oğlu Bünyadzadə) 1969 йил 23 сентябрда туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1987 йилда Озарбайжон Хорижий тиллар институтининг инглиз тили факультетига ўқишга кирган. У 1990 йил 20 январь тунида — Озарбайжондаги миллий озодлик ҳаракатини бостариш учун давоми…

Қулу Оқсас (1969)

Қулу Оқсас (Qulu Ağsəs) Озарбайжоннинг Оқтом вилоятида 1969 йилда туғилган. Сенсан ҳар ер”, “Нуқталар” номли шеър тўпламлари муаллифи. Замонавий модерн шеърият вакилларидан бири. Ёшлар адабий журнали “Улдуз”нинг Бош муҳаррири ўринбосари. УРУШ ИНВАЛИДИ Узди оёқларимни Ватан йўли, Қайтдим минг тирилиб минг давоми…