Акбар Қўшали (1973)

Акбар Қўшали (Əkbər Qoşalı) 1973 йилда туғилган. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1998). «Ўлимлар нариси» номли шеър китоби машҳур. Қозоғистонда нашр қилинадиган «Оқин» журналининг Озарбайжондаги вакили. «Ёшлар мукофоти» ва Шахмар Акбарзода номидаги Халқаро мукофот соҳиби.

КЕЧМАДИМ

Ҳаром чиқди йўлимдан,
Ҳалолимдан кечмадим.
Бир қайғусиз бор эди,
Балолимдан кечмадим.
Ўз қалбимга гул бўлдим,
Уруғ, сўзу ишқ эдим.
Мен ўзимни унутдим,
Хаёлимдан кечмадим.
Айтганинг узоқ эди,
Яқин эди севинчим.
Мен қўлимда элаган
Малолишан кечмадим.

* * *

Сўз топарман
Бўш бешикка
Чолғу чалган
Эл қизига.
Тангрим,
Ўзинг сабр бергин
Бўш тобутнинг онасига.

* * *

…Мен
Тошларни севмадим гуллардан камроқ,
Тошлар бу дунёда
Энг гўзал обида саналар, балки —
КУНТЕГИН мисоли.
Тошлар ватанга қардошдир —
Тимсоли ВАТАНДОШдир.

Алишер Турсунов таржималари