Аждар Ўл (1958)

Машҳур озарбайжон шоири, носир, драматург ва таржимон Жабиев Аждар Файзулла ўғли (Əjdər Ol) 1958 йилда Ғозимаммад шаҳрида туғилган. 1979 йилда Ганжа давлат педагогика институтини тамомлаган. Мактабда ўқитувчи, “Ишиқ” (Hyp) нашриётида мусаҳҳиҳ, кичик муҳаррир, “Шур” нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишлаган.
Шеър, ҳикоя, пьеса, бадиа жанрларида ижод қилади. Унинг “Мулла Насриддин ва Амир Темурнинг филлари”, “Бор эканда йўқ экан”, “Сўнгги мактуб” пьесалари саҳналаштирилган. “Уста Юсуфнинг камончаси”, “Қодирнинг янги ҳикояси”, “Қотил билан учрашув” ҳикоялари асосида бадиий фильмлар ишланган. Қирқдан зиёд китоб муаллифи. Асарлари 10 дан ортиқ тилларга таржима қилинган; Туркия, Эрон, Польша, Россия, Германия, Грузияда нашр этилган.
Аждар Ўл бир қанча портрет-ҳикоялари учун Миллий Китоб мукофотига (2010), “Яша” шеърий китоби учун Озарбайжон маданият ва туризм вазирлигининг “Олтин Сўз” мукофотига, “Ҳарбий-дала қўмондонининг маймуни” ҳикояси Маҳмуд Кошғарий номидаги халқаро танловида Гран-прига сазовор бўлган.

ИСТИҚЛОЛ

Ҳаммага фахр билан сўйлаганим Истиқлол!
Эркимизнинг ранги деб ўйлаганим Истиқлол!

Қизарган тонг ўхшайди байроғим ол қонига.
На қилар қонсиз ўлим маслагим ғалтонига.
Кўксимни қалқон қилиб кирдим жанг майдонига,
Ўз ичимдан туғилиб этди зуҳур истиқлол!
Сўзда иш, ишда ғурур, маъно шудир истиқлол!

Бизлар сени кутгандик беҳуда тўкмадик қон,
Бошини асраганга дедик бош эг, ҳарқачон.
Қон рангда Кура, Араз, мовий Ҳазар, ер-осмон,
Эй Ёнартоғда ёнган машъалимиз Истиқлол!
Эй Гобустонда тўнган ҳайкалимиз Истиқлол!

Айтаман мен узоққа, ҳам яқин, ҳам ўзимга,
Бермайман қўлдан уни, диққат қилгин сўзимга,
Аммо шерик қилгайман Занқоним, Табризимга,
Майли ўтсин Аразни сургун бўлган Истиқлол!
Эй менинг эрким бўлган, кўрким бўлган Истиқлол!

Тилдан қолар ёғийлар, соқов каби, қор каби,
Ажратолмас байроғим уч рангини кўр каби.
Шонлидир ўтмишимиз — йигирма январ каби.
Эй шаҳид ўғли шаҳид, мангу ҳаёт Истиқлол!
Қаҳрамонлик ишимиз, оби-ҳаёт Истиқлол!

Токи қонхўр ёвузлар макрли, ҳийласи бор,
Бу гўзал мамлакатга ғаним таҳликаси бор,
Гарчи дунёнинг азизим қуруқ бир ҳақ саси бор,
Миллийдир, миллий бўлиб, миллий қолар Истиқлол!
Баллидир*, балли бўлиб, балли қолар Истиқлол!

Ватани ҳур бўлганнинг фикри, сўзи ҳур бўлур,
Ўзини ҳур қилганнинг ўғли-қизи ҳур бўлур,
Қаддини тик тутади, демак ўзи ҳур бўлур,
Айтаверайинми яна найлаяжак Истиқлол!
Аждар Ўл дер: — бизларни биз айлаяжак Истиқлол!
______________
* Балли — аниқ, белгили.

ЧАПАҚАЙ

Ўнг қўлимни йўқотдим Қорабоғ савашида,
Қўлим узилиб қолди юртимнинг у бошида.

Хушламай ҳар нарсани эллик бора чизишни,
Бир амаллаб ўргандим чап қўлимда ёзишни.

Чапақайман, десангиз, ярашмас, бу бошқача,
Ўнг қўл билан кўришиш лаззати ҳам бошқача.

Кечиккан чапақайлик ёмон бажаради иш,
Ўнг қўл ўтмишин эслаб баттар ортади ташвиш.

На тўйда ўйнай олгум, на машина сураман,
Тобутнинг остида ҳам чап томонда кираман.

Нима қилай, на чора, кўнглимни кўтаришди,
Бир қўл бажарадиган мосроқ бир иш беришди.

Мақтангулик жойи йўқ, на бедарак йитганман,
На-да ватан йўлида қурбон бўлиб кетганман.

Бир қўл — ёлғиз қанотдир етмаса ҳам учмоққа,
Лекин кифоя қилар бир боламни қучмоққа.

Алам қилган томони — на яра, на хасталик,
Қўлдан кетди Қорабоғ, ўнг қўлим ҳам усталик*.
_______________
* Усталик — устига устак.

ЖУДА ЁҚАДИ

Жуда ҳам ёқади айвонимизда,
Жимгина ўтириб ўқисам, ёзсам.
Бир даста гул бўлса гулдонимизда,
Чечаклар атрини ҳидласам, ёзсам.

Енгил эпкин эсса кўк маконимдан,
Саҳар қуёш дейман, оқшом ой дейман.
Ҳар замон озмуди истаганимдан,
Қултимлаб чой ҳўплаб мириқай дейман.

Бирам ёқтираман ишкомдан узиб,
Ювиб қўйиб кетсам сариқ тойфини.
Қўлларим белимда қайтсам сал кезиб,
Қушлар титкилабди суриб кайфини.

Ана бир капалак уйғотиб ҳавас,
Шудрингда чўмилар — гуллар ошиғи.
Қарасам мисрамни устидан эмас,
Остидан ҳам чизмиш чумчуқ тумшуғи.

Кўнглим чечаклардан ифорга тўлса,
Ҳисларим шеър бўлиб оқса қоғозга.
Шундай яйрайманки илҳомим кулса,
Бўйлансам қаламдан, боқсам қоғоздан.

Файзи Шоҳисмоил таржимаси

ЮРТИМ – ОЗАРБАЙЖОНИМ!

Юртим – Озарбайжоним,
Ўлмадим оқ кунинг кўрдим,
Озарбайжоним!
Бўлса ҳам, “йўқ – дейдиганим, – дардим” ,
Озарбайжоним!Сани кўп ўйди бу дил, аммо чиқармас отини,
Кўзимга тўтиёдек суртаман тупроғини,
Кўкда фазодагидек йўллагайман байроғини,
Гимнингни айламишам юртим, Озарбайжоним!
Ўлмадим, оқ кунингни кўрдим, Озарбайжоним!
Кўп бўлиб яғмоланган, сўлар, узилар вақтинг,
Айланиб, ёндириб, тушганда дўнган тахтинг,
Милён йил барқ урганча энди келдинг, чиқдинг,
Йигитим, қаҳрамоним, мардим,
Озарбайжоним!
Ўлмадим, оқ кунингни кўрдим Озарбайжоним!
Онасидан совуган касларни кам кўрмадик,
Юртга бегона боққан терсларни кам кўрмадик,
Қора қиш пастлаб чиққан сасларни кам кўрмадик,
Жон деган жонингга жон бердим, Озарбайжон!
Ўлмадим ёруғ кунинг кўрдим, Озарбайжоним!
Етдик озодлигингга, биз орзулаган чоғларда,
Жон фидо айладилар, жон эвази сақларди,
Менинг орқам бўйга – бўй чархлаган тоғлардир,
Чинорингга бўйланиб турдим,
Озарбайжоним!
Аммо кўнглимда синиқлик ҳам бор, албатта, Ватан,
Қисилиб йиғлагайман далада, хилватда, Ватан.
Ватаним бешда учи чорлади ғурбатда, Ватан,
У ки бор зулм кўриб юртим – Озарбайжоним!
Ўлмадим, ёруғ кунинг кўрдим, Озарбайжоним!
Аждар Ўл, қаршисида, йўл бир балоча шон кўраман,
Ўзимнинг шуъла сочган истагимга тан кўраман,
Ғолибликдир йўлимиз қаршидадир, мен
Севгилимдек қўлингга кирдим, Озарбайжоним!
Ўлмадим ёруғ кунинг кўрдим, Озарбайжоним!

ЧАҚИРИҚ

“Қорабоғ бизники ва нидо!”-
Озарбайжон Республикасининг Президенти Илҳом Алиев.

Чиқди акс-ҳужумга шонли ўрдумиз,
Ғалабани кўзлар она юртимиз,
Кетамиз яроли, келур ортимиз,
Душманнинг тилининг учида видо,
Қорабоғ бизниеи, бизгадир нидо!

Йўқолар йўқ бўлиб, йўққа чиқади,
Байроғим ҳилпираб тоққа чиқади,
Лочинга чиқади, Туғга чиқади
Ҳасратдан куч олдик, севгидан худо,
Қорабоғ бизники, бизники нидо!

Муров азоб чекиб “ёдлаган” бизни,
Калбасар ўттиз йил соғинган бизни,
Оқтом ҳар дақиқа кўзлаган бизни,
Тўсмас йўлимизни ўлим, қон- қаъда,
Қорабоғ бизники, бизники нидо!
Қуёш ишқин тутиб, Ой ёқиб шамин,
Аъло бил туйганда ҳаётнинг таъмин,
Шуша севгисига жон атир ҳамми,
Ҳамият уйқуда берилиб бута,
Қорабоғ бизники, бизники нидо!
Озарбайжонимнинг қалби Қорабоғ,
Енгилмас, муҳташам, қалби Қорабоғ,
Эй ҳарбий кийимли ҳарбий Қорабоғ,
Ёғий ўз ҳушига чекинсин, ёда.
Қорабоғ бизники, бизники нидо!
Эй, тоғим, эй бошим, бизга саргар бўл!
Эй, дўстим, қардошим, зобит, аскар бўл!
Жонингни тишингда тишлаб Аждар Ўл,
Аскар марши ила юради у ҳам,
Қорабоғ бизники, бизники нидо!

ҒАЛАБА МУБОРАК

Агар кетар сан сан ҳақнинг жангига,
Ғалаба муборак, ғолиб муборак!
Бу ҳалол сўзимни ёзгин тошингга,
Ёзган муборакдир, ғалаба муборак!
Санки, қон тўкмассан, қонни олурсан,
Қўлингдан не кетиб, уни олурсан,
Сан Солур ўғлисан, Бону олурсан,
Ғалаба муборак, ғолиб муборак!
Номуснинг жангидир, сенинг савашинг,
Ёнингда тенг- тушинг, дўстинг, йўлдошинг,
Ёғийдан оларинг тупроғинг, тошинг,
Фазонг муборакдир, ғолиб муборак!
Қорбоғ ўтмайди, биздан кетмайди,
Биз ундан кетгандик, фурсат ўтмади,
Сан ўқи, маним ҳам сўзим битмади,
Ўзган муборакдир, ғолиб муборак!
Жонингда қолсада, бахт ёри жонинг,
Ғозийдек бўлмоққа бордир инъоминг,
Агар шаҳид бўлсанг, шаҳидлик қонинг,
Азон муборакдир, шонлар муборак!
Ўғил туғилмаган тўшакда бўл-а,
Байроқ тиколмасанг, тутасан елга,
Ўзган, муборакдир, ғалаба яна!

ОЗАРБАЙЖОН

Менинг азиз ватаним,
Руҳим, жоним ва таним,
Қудратга боқ отингда,
Ҳикматга боқ отингда!
Десам несан? – Хазина!
Боқиб нурли ўзингга,
Оролингга, тоғингга,
Гўзал Қорабоғингга,
От қўйиб, жон дейдилар,
Озарбайжон дейдилар!

Жонни тилга келдириб,
Жонни – жонга елдириб,
Онажон чақирамиз,
Энажон чақирамиз,
Гоҳ отасан дегаймиз,
Гоҳ бобожон дегаймиз.
Бирга кўз очган каби,
Руҳимиз очган каби,
Ватанга жон дегаймиз,
Озарбайжон дегаймиз!
Ватан дея қучганлар,
Номингга онт ичганлар,
Чинорингни хон деди,
Тоғингни султон деди.
Юраклар қон бўлганда,
Йўлингда қурбон деди.

Жонингда жон бўлганда,
Ёримсан ҳам жон деди.
Ман ҳам жон- жон дегайман,
Озарбайжон дегайман.
Озарбайжон деганча,
Душманлар ҳам жон дегай.
Томчи бўлиб кўзингдан,
Тўкилганда жон дегай.
Жон дегай, қон- қон деган.
Ўт – оловдан дон куйган.
Кездим сўз сирасида,

Ўлкалар орасида,
Бир сени жон дегайлар!
Озарбайжон дегайлар!

Жоним Озарбайжоним,
Отингни ҳам жони бор.
Кўнглимнинг на қўрқуви,
На да ҳаяжони бор.
Ёмғири куч келмагай,
Бу ватан ҳеч ўлмагай,
Нега?
Недан?
Не учун?
Чунки тугамас кучинг,
Ҳамма сени жон дегай,
“Жон, Озарбайжон” дегай!

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси