Фируз Мустафо (1952)

Фируз Мустафо (Firuz Mustafa) – Фируз Мустафо Қадимали ўғли 1952 йил 18 февралда Гедабейлида туғилган. Шоир, носир, драматург, эссешунос, файласуф. Бакуда яшаб, ижод қилади. Озарбайжонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

OҒРИЙДИ

Ҳакимлар, табиблар қолар бир ёнда,
Ўзим ҳам билмаган ярам оғрийди.
Маним дардларимнинг дарди доримас,
Ярамнинг ичинда ярам оғрийди.

На да кўзим қолиб, на да ки таъбим,
Қўллардан -қўлларга ўтар китобим,
Рангларга бўялиб, дардим азобим,
Ақлим ета билмас ерим оғрийди.

Бир санам йўлини бу ёндан солиб,
Ферузнинг ақлини бошидан олиб,
Манинг кулгуларим аламли бўлиб,
Ичимда бир дамли ором йиғлайди.

БОШҚА

Дунё бўлинибдир йиғлаб қарагин,
Ранг йўқдир кечаю-кундуздан бошқа.
Бирликда бўлсакда бирга айтайлик,
Бизни ким туяди бош биздан бошқа?

Ялоқлар, ялтоқлар айланса бошга,
Ўғрилар тўғрини тутганда тошга,
Устингга қиличла келган фаррошга,
Қандай дов келасан сен сўздан бошқа?

Ҳаддидан ошибди зулм дунёда,
Ёмон арзон бўлиб ўлим дунёда.
Ҳеч кимга ишонма, гулим дунёда,
Бир тангридан яна Фируздан бошқа.

* * *

Севинг аёлларни, юракдан севинг!
Онадир, сингилдир, ёрдир аёллар.
Биллур устунидир улар щар уйнинг,
Савлатдир, давлатдир, ёрдир аёллар.

Аёлларни севинг, севинг юракдан,
Аёллар зарифдир гулдан, чечакдан.

Севинчи бащордир, қайғуси қишдир,
Аёл щаққи тенгдир тангри щаққига.
Аёллар илощий щайкалтарошдир,
Рущ берур, жон берур, яратганига.

* * *

Мен берган гулларни бағрингга босдинг,
Ўпдинг, азизладинг жажжи гўдакдек.
Менга яқинлашиб сен аста-аста,
Боқдинг кўзларимга кулган чечакдек.

Сенинг қўлларингга узалди қўлим,
Юрагим потради, титради дилим.

Сенинг табассуминг, сенинг кулишинг,
Шанки малҳам бўлди, менинг дардимга.
Сийнангга босдингку, мен берган гулни,
Мен ҳам сени гулдек босдим бағримга.

Дилафрўз Акрам қизи таржимаси