Мубориз Оғахон (1957)

Мубориз Оғахон ўғли Cулаймонли (Mübariz Ağaxan oğlu Süleymanlı) 1957 йил Озарбайжоннинг Ленкоран туманида туғилган. Шоир, журналист, ҳуқуқшунос. Озарбайжон давлат телерадиокомпаниясида муҳаррир бўлиб ишлайди. Шоирнинг 30 га яқин китоблари чоп этилган. Шеърлари турли хориж тилларига таржима қилинган.

ЎЗБЕК ДЎСТИМГА ХАТ

Сани кўрмоқ учун юракла келдим,
Сўздан баланд кўрдим, чечакла келдим.
Азиз қардош билиб, ман шарққа келдим,
Салом ўзбек дўстим, ҳолинг нечадир?

Самарқанд қўш-қўша, Бухоро қадим,
Она юртим каби тараннум етдим.
Хоразм тош муҳрим, Тошкент маъданим,
Салом ўзбек дўстим, ҳолингиз қандай?

Мўйноқинг, Термизнинг ўз тарихи бор,
Урганч ҳам, Марв ҳам севимли диёр,
Қўқонду, Хевани руҳим сўроқлар,
Салом ўзбек дўстим ҳолингиз қандай?

Бу юртга безакдир қадим Зарафшон,
Наманган олмаси мамлакатга шон,
Энг кўкли, баҳрали жойдир Андижон,
Салом ўзбек дўстим, соғ-омонмисиз?

Фарғона, Навоий эски вилоят,
Юз таъриф сўзласанг этмас кифоят.
Сурхонга таърий йўқ, Жиззах ривоят,
Салом ўзбек дўстим, соғ-омонисиз?

Қадим Кўнё-Урганч карвон йўлидир,
Азалий, абадий сирга тўладир.
Қорақалпоқ халқи туркнинг қўлидир,
Салом ўзбек дўстим, омон бормисан?

Муҳаммад Ўзбекдан от олиб отинг,
Амир Темур бўлиб қўлинг-қанотинг,
Шоҳрухла Бойқаро кўркидир ёдинг,
Салом ўзбек дўстим, омон бормисан?

Ким ёддан чиқарар ибн Синони,
Илмила мот қилди бутун дунёни.
Регистон майдони, Шоҳи Зиндани…
Салом ўзбек дўстим, омон бормисан?

Ўғлонлар бўй берди элдан улусдан,
Ватанин севганлар қилди гулистон,
Улуғбек закоси-тарихий достон,
Салом ўзбек дўстим, саломатмисиз?

Жаҳонда қолдирди қанча гўр амир,
Илмини ўргатди, Бобур, Хондамир,
Муқаддас қиблангдир, Тиёншон, Помир,
Салом ўзбек дўстим, ҳолингиз қандай?

Амударё суви, Сирдарё суви,
Гўри-Амир, Оқ-сарой… бордирми тоғи,
Қашқадарё шанки илоҳи пойи,
Салом ўзбек дўстим, ҳолингиз қандай?

Барини сас солиб орзу-ўйига,
Маъмунхон куч бериб қанча элларга,
Келганман кўрай деб Ичон-Қалъага,
Салом ўзбек дўстим, ҳолингиз қандай?

Яссавий, Лутфийлар унутилмасдир,
Тилинг ҳам шириндир, овозинг хушдир,
Мубориз бу шеърин, сидқидил ёзди,
Салом ўзбек дўстим, ҳолингиз қандай?

2016 йил.

* * *

Хабаринг йўқми мендан?!
Ахир кўзим йўлдадир.
Нигоронман ёр сендан,
Зеҳним мени алдайдир.

Ўзинг яхши билурсан,
Дардингдан девонаман.
Шамга минг жонини ҳам,
Алишган парвонаман.

Манинг каби севгига,
Қул бўлган йўқ дунёда.
Кел эзма бу юракни,
Нега тушмайман ёдга?..

Кўзларингда кўраман,
Лиммо-лим муҳаббатни.
Сўзларингдан туяман,
Адоси йўқ ҳасратни.

Яна алдама мани,
СЕВАМАН – сўзи ила.
Севгини кўрмадингми,
Муборизнинг кўзила.

ДАРД

Бир дард ногоҳ мени дардга солибди,
Мен билмасдан мени мендан олибди.
Юрагимда қанча сўзим қолибди,
Бу дардима даво айла, табибим!

Топилмасми мушкулимнинг чораси,
Тузалмасми далли ишқим яраси.
Кўз-кўз бўлди юрагимнинг пораси,
Бу дардима даво айла, табибим!

Йиғламоқдан оқиб кетди кўзларим,
Сурунмакдан яғир бўлди тизларим.
Тиконлашди тилимдаги сўзларим,
Бу дардима даво айла, табибим!

Не залолат узоқ турмай ёнимдан,
Қаролиғи ранг олмайин қонимдан.
Аччиқ оғриқ чекингунча ёнимдан,
Бу дардима даво айла табибим!

Солиб келгин бахтим бетин бенизга,
Ёки солиб бир қуриган денгизга.
Ярим йўлда қўйма, кел Мубаризга,
Бу дардима даво айла, табибим!

ЕРУ – КЎК ОРАСИДА

Қуёш яқин, ер узоқдир руҳимга,
Она ватан бир қучоқдир руҳимга,
Туғилган юрт бағрин очар руҳимга,
Мен қоламан еру-кўк орасида.

Кўнглим қолар, бўм-бўш дилим танишмас,
Бу кунимла жавон кўнглим ёнишмас,
Гуноҳларим, гуноҳларга қоришмас,
Мен қолурман еру-кўк орасида.

Хуш кунимни ахтариб қарайман,
Ғамга тўла дамимга борай ман,
Ўз ярамни, табибдек ёрай ман,
Бил, қоламан еру-кўк орасида.

Ёр боғида ифорли бир гулмисан,
Мен дардлининг кўзларида нурмисан,
Сан аслида вафодорим, гулимсан,
Бил, қоламан еру-нўк орасида.

Эсга солиб янглама дадимни,
Интизорга айтманг менинг дардимни,
Ёр ёрига севгим, гулим дердими,
Мен қоламан еру-кўк орасида.

Муборизман тангри яшар жонимда,
Оташ оқар томиримда, қонимда,
Керак бўлса ўлим менинг ёнимда,
Мен қоламан еру-кўк орасида.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси

СЕВГАН МЕНМАН

Бу тупроқни севган кимлар,
Гулум сени севган менман.
Гул дудоқни севган кимлар,
Дилим сени севган менман.

Қоянг ҳам бор, тошинг ҳам бор,
Билинмаган ёшинг ҳам бор.
Кўп йигитлар бошида бор,
Елим сени севган менман.

Бозор жойлар майдонингдир,
Мард оғлонлар арслонингдир.
Сирян, Муғон жаҳонингдир,
Милим сени севган менман.

Сен зумрадим, сен олмосим,
Ескирганда ҳам сўлмасим.
Баҳоси ҳеч озаймасим,
Лалим сени севган менман.

Жон олмоққа кўп талошма,
Ҳазон бўлиб, дардли эсма.
Йўлларимни ҳали тўсма,
Ўлим сени севган менман.

Хуш баҳслар дардга солар,
Дард чекканлар дард саралар,
Мубариз ҳам сенсиз қолар,
Болим сени севган менман.

Жумагул Сувонова таржимаси