Алиҳайдар Бобоев (1962)

Бобоев Али Ҳайдар Ғайиб ўғли (Əliheydər Qayiboğlu Babayev) 1962 йил 10 апрелда Озарбойжоннинг Ленкоран районида туғилган.
У педагог, шоир, ёзувчи, пуплицист сифатида шуҳрат қозонган. 2004 йилдан Бокуда яшаб, ижод қилади. Турли антология, тўпламларда асарлари чоп этилган. Беш шеърий китоби, икки романи босилиб чиққан. Унинг асарлари турли тилларга таржима қилинган.

* * *

Балки сендан мутлоқ айрилмас эдим,
Агарда бегона сўз бўлмасайди.
Бирга одимлардик ҳаёт йўлида,
Бизга хоин боққан кўз бўлмасайди.

Ҳар дарди бор ерда давоси эдик,
Азобга бирликда жавоби эдик,
Қўлни-қўлга берган савоби эдик,
Бизга ғийбатлардан туз бўлмасайди.

Айира олмасди фалак ҳам бизни,
Буза билмас эди халак ҳам бизни,
Севгимиз яшнарди юракда бизни,
Орамиз бу қадар куз бўлмасайди.

Энди не маъно бор изламоғимдан,
Ман санга аслида ҳаммадан яқин.
Дардли қарамасди, дард, фироғимга,
Гирдимда бўйлаган из бўлмасайди.

* * *

Нега дуч келганмиз, биз унда ахир,
Толенинг кечиккан ўйинлари бор.
Бир бора кўрдикки, умр ёз чоғи,
Толенинг тўфони, тушган қори бор.

Ким билур, эҳтимол, бу соат, бу кун,
Энди ёлворсам гар, толма дединг сан.
Умр бошга солур, умр ёридир.
Биз яралган эсак, бир-биримизчун,
Нега йўлларимиз айри-айридир?

Изтироблар чекиб йўлингда турдим,
Шунда, ўз йўлингдан, қолма дединг сан.
Бир вақт, толейимни қўлдан чиқариб,
Энди ёлворсам гар, толма дединг сан.

Балки биз бир бора, кўришолмадик,
Орамизга тушди ёмон айрилиқ.
Айрилиб самода кўришсак дедик,
Дунё учармиди айрилмасайдик.

Бу хам бир қисматдир бизга туш бўлди,
Ўнгимиз – учмоқлик, ортимиз қайга.
Шонли кунларимиз қушга айланди,
Учур чарх урганча, учур орқага…

Дилбар Ҳайдарова таржимаси