Мулла Паноҳ Воқиф (1717-1797)

Воқиф (тахаллуси; асл исми Паноҳ Меҳди ўғли; ملاپناه واقف, Molla Pənah Vaqif) (1717-1797) — озарбайжон шоири, давлат арбоби. Араб ва форс тилларини яхши билган. Воқиф Қорабоққа келиб (1759), Шуша шаҳрида мактабдорлик, сўнгра Қорабоғ ҳукмдори Иброҳимхон саройида 27 йил вазирлик қилади. давоми…

Афанасий Фет (1820-1892)

Таниқли рус лирик шоири, таржимон. Петербург Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1886). Унинг илк шеърлари “Москвитянин”, “Отечественные записки” ва “Современник” журналларида чоп этилади. Машҳур мунаққид В.Белинский “1843 йилдаги рус поэзияси” мақоласида Афанасий Фет тимсолида рус шеъриятига янги шоир кириб келаётганлигини эътироф давоми…

Аветик Исаакян (1875-1957)

Исаакян Аветик Саакович (Ավետիք Սահակի Իսահակյան) [1875.19(31).10, Казарапат – 1957.17.10, Ереван] — арман шоири. Арманистон Фанлар академияси академиги (1943). Семинарияда ўқиган (1889—92). 1911—36 йилда чет элда яшаган. Арманистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1946—57). Дастлабки шеър ва достонларида ижтимоий зулмга қарши давоми…

Ибройим Юсупов (1929-2008)

Ибройим Юсупов (1929–2008) ижоди ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошларидаги қорақалпоқ адабиёти тарихида ёрқин саҳифани ташкил қилади. Ибройим Юсупов 1929 йили Чимбой туманидаги Озод қишлоғида таваллуд топди. 1949 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институтини битиргач, 1961 йилгача шу олий давоми…

Сулаймон Рустам (1906-1989)

Озарбойжон халқ шоири Рустамзода Сулаймон Алиаббос ўғли (Süleyman Rüstəm) Нўвхони қишлоғида темирчи оиласида туғилган. 1928 йили Озарбойжон Давлат университетининг шарқ факультетига кирган, сўнгра 1929 йилда Москва Давлат университетининг адабиёт ва санъат факультетига ўтказилган. Озарбойжон Давлат академик драма театри директори, “Адабиёт давоми…

Микойил Мушфиқ (1908-1939)

Асли исми Мирзо Абдул қодир ўғли Исмоилзода бўлган Мушфиқ (Mikayıl Müşfiq) Боку шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Отаси шеърлар ёзган. Мушфиқ бир ярим ойлигида онасидан, олти яшарлигида отасидан етим қолади. Ҳаёт машаққатларини кичиклигидан тортади. Бувиси Қизҳайит бибидан эртак, қўшиқ ва баётлар давоми…

Якуб Колас (1882-1956)

Константин Михайлович Мицкевич — Якуб Колас (белор. Канстанцін Міхайлавіч Міцкевіч) ҳозирги Стольбцевский районида ўрмончи деҳқон оиласида туғилди. Якуб Коласнинг ижоди 1906 йилдан шеър ёзиш билан бошланди. Йигирманчи йилларда шоирнинг Белоруссияда юз берган катта ижтимоий ўзгаришлар ҳақида яратган бир неча шеърлар давоми…