Элчин Малҳамли (1960)

Багиров Элчин Ақасаф ўғли – Элчин Малҳамли (Elçin Məlhəmli) 1960 йил Озарбойжоннинг Шамахи шаҳрида туғилган. Боку давлат университетини тамомлаган. “Дунё мен учун совуқдир” китоби чоп этилган.

ОҒРИЙДИ

Кунлар ойни қувар, ойлар йилларни,
Сийнамда замоним, йилим йиғлайди.
Дилимга сўз келур элтаман сўзни,
Оғзимни ичида тилим йиғлайди.

Умр дард бермоқдан зерикар, безар,
Дардни кўп юклайди, кеч буни сезар,
Қаддим ҳам эгилиб, бел на дард сезар,
Ҳаёт оғирлашар, белим оғрийди.

Ичимда пўртана, тўфон, йиғилган,
Юрак порам-парча, руҳим паришон,
Сўлимда кўринур милён инсон,
Ичимни қизитган сўлим оғрийди.

Дардлар тоғ қушидек жўшур, селланур,
Солур юрагимдп маскан кўлланур,
Руҳим азоб чекур, ғамли дилланур,
Ғам-ғуссага тўла бағрим оғрийди.

Фалак дарбоз каби умримни чалди,
Сўнгсиз кунлар, ойлар, йиллар куч олди,
Элчин мисра-мисра сўзлар қўшолди,
Ёндим шеърларимда кулим оғрийди.

КЕЛАРСАН

Кузлар келганида учиб кетмайсан,
Қалбимда баҳордир, сўнам келарсан!
Гар кетсанг умримни вайрон этмайсан,
Бир мактуб йўлласам, сенга келарсан?

Сен билан севганман мен бу жаҳонни,
Бу гўзал жаҳонда санга той қани,
Суриб умримиздан ачсиқ ҳижронни,
Чизиб қўлларингга хино келарсан?

Ишқдир бу дунёда қолган абадий,
Ишқдир бу ҳаётнинг мағзи, мазмуни,
Қалбимдан куч олур ишқнинг маъбуди,
Бу ишқ мукофоти динга келарсан?

Овланган қалбимнинг сенсан сайёди,
Сақладинг тўрингда, тегиб қонади,
Эй оллоҳ бандаси, малак авлоди,
Мени овламоққа яна келарсан?

Ҳасратдан соврилди, сўлди бу Элчин,
Висолга қўл чўзиб қолди бу Элчин.
Бир кун эшитарсан ўлди бу Элчин,
Ҳаёти барбодинг ундан куларсан?

БОЛАЛАРИМ

Умримни севинчга ғарқ айладингиз,
Оллоҳдан берилган тўловим болам.
Зулмат ҳаётимга нур бўлолдингиз,
Қуёш болаларим, ой болаларим.

Тамом фарқ қиласиз, доноларим сиз,
Мени ўзимдан ҳам оқилларимсиз,
Кўзимда шу қадар гўзалларимсиз,
Ҳазрати Юсуфдай той болаларим.

Фахр этсин сиз билан Ватаним, элим,
Ғамдан эгилмасин, синмасин белим,
Сизга нағма десин ҳар замон дилим,
Ғурурим, виқорим жон болаларим.

Умримга нур бўлинг, маъқ бўлинг сиз,
Тоғ бўлинг, Элчинга асо бўлинг сиз,
Доимхушбахт бўлинг, уйғоқ бўлинг сиз,
Ҳовли-ҳаётимга ой болаларим!

ИШҚ ДЕСИН

Тангрим, асра мани ишқ ҳавасидан,
Юрагим ишқ десин, дилим ишқ десин,
Қалбимда гул очсин ғунча орзулар,
Очилган атирли гулим ишқ десин.

Шавқига ташнадир, бу ошиқ жоним,
Бу ўтда қанчалар қоврилай, ёниб?
Қай ишққа бурулай ҳар келган оним,
Ўтганкуним, ойим, йилим ишқ десин.

Ишққа осиламан, ноз қучоқ бўлса,
Юрагим қўлингда ўйинчоқ бўлса,
Мен таслим бўлгунча у қочоқ бўлса,
Кўздан оқизганим селим ишқ десин.

Ёрни чорлар эсам, аҳду-паймонга,
Дўнди овчисидан қочган сайрона,
Тушсам Мажнун каби чўл биёбонга,
Чаманим ишқ десин, чўлим ишқ десин.

Ишқдир бу дунёнинг давру, гардиши,
Нетай ишқ ёндирар ҳатто қуёшни,
Элчин, қалбимдаги бу ишқ оташи,
Ёндирса мани ҳам кулим ишқ бўлсин.

ШЕЪР ЁЗКИ…

Аъло бир шеър ёзки,
Манга тоза из бўлсин.
Юрагимда асраган,
Ўоқ бўлсин, кўз бўлсин.

Аъло бир шеър ёзки,
Юрагингни ўқийин.
Ҳисларингни қалбимга,
Гуллар қилиб тўқийин.

Аъло бир шеър ёзки,
Унда Ватан танилсин.
Ўқилганда юрт ишқи,
Юрагимга ёйилсин.

Аъло бир шеър ёзки,
Келсин денгизнинг саси.
Тоғларнинг, машъалларнинг,
Гул атирли нафаси.

Аъло бир шеър ёзки,
Яйрасин тилакларда.
Абадий уйин қурсин,
Яшасин тилакларда.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси