Аҳмад Шимширгил. Амир Темур

МУАЛЛИФ СЎЗБОШИСИ 1989 йил. Ўшанда Арзирумдаги Отатурк университети адабиёт факультетининг тарих бўлимида биринчи босқич талабаси эдим. Салжуқийлар тарихининг таниқли билимдонларидан М.Олтой Кўйман Анқарадан келиб бизга дарс ўтар, бир ойлик сабоқни бир ҳафтада бериб, бошкентга қайтиб кетарди. Биринчи дарсида сўзлаганлари, айниқса, давоми…

Шайхзода Бабич (1895-1919)

Шайхзода Бабич (Шәехзадә Мөхәммәтзәкир улы Бабич) Уфа вилоятидаги Бўри туманида мулла оиласида туғилган. Ўн беш ёшигача отасининг мадрасасида, сўнг Уфадаги Олия мад­расасида таҳсил олади. Шеърлар ёзади, фольклор асарларини тўплайди. 1917 йилда Оренбургдаги “Қармоқ” газетасида иш бошлайди. Сўнгра миллий озодлик ҳаракатига давоми…

Муқағали Мақатаев (1931-1976)

Муқағали Мақатаев (Мұқағали Сүлейменұлы Мақатаев) Олмаота вилояти Норинкўл туманидаги “Қорасоз” манзилида таваллуд топган. М.Мақатаев қисқа ижодий фаолияти даврида қозоқ шеъриятида инқилоб қилган новатор шоир саналади. У бадиий таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Жумладан, Дантенинг “Илоҳий комедия”сини, В. Шекспирнинг сонетларини, давоми…

Рамиз Аскар (1954)

Рамиз Аскар (Ramiz Əskər) 1954 йилда Омосия туманининг Кррачанта қишлоғцда туғилган. Қорачанта лицейини тамомлагач, 1972 йилда Боку Давлат университетига кирган, 1975 йилда Москва Давлат университетига утказилиб, уни 1978 йилда тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1978 йилдан Озарбайжон радиосида бошлаган. Сўнгра “Бугунги Озарбайжон” давоми…

Собир Рустамхонли (1946)

Шоир, публицист, олим ва жамоат арбоби Собир Рустамхонли (Sabir Rüstəmxanlı) 1946 йилда Ёрдамли туманининг Ҳамаркент қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, Боку Давлат университетининг филология бўлимида ўқиган. “Қишлоқ йўли” деган илк шеъри 1964 йилда “Озарбайжон ёшлари” газетасида босилган. “Адабиёт ва инжасанъат” газетасида, давоми…

Қачай Кўчарли (1936-2015)

Ширинов Қачай Фармон ўғли (Qaçay Köçərli) 1936 йилда Тартар туманининг Кўчарли қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, армия сафида хизмат қилган, кейин нефт конида оператор, чилангар бўлиб ишлаган. 1966 йилда Политехника институтини, 1976 йилда университетнинг филология факултетини сиртдан битирган. Техника мактабида давоми…

Бахтиёр Ваҳобзода (1925-2008)

Озарбойжон халқ шоири, таниқли олим Бахтиёр Ваҳобзода (Bəxtiyar Mahmud oğlu Vahabzadə) 1925 йил 16 августда Озарбойжоннинг Шеки шаҳрида туғилган. Боку Давлат университетининг филология факультетини битирган. Самад Вурғуннинг ижодий фаолияти таҳлилига бағишланган номзодлик ишини 1951 йилда, докторлик илмий ишини эса 1964 давоми…

Қосим Қосимзода (1933-1993)

Таниқли шоир ва адабиётшунос олим Қосим Қосимзода Хонсувор ўғли (Qasım Qasımzadə) Кубадлидаги Хўжамсахли қишлоғида туғилган. Бокуда университетни битиргач, адабий-ижтимоий газета ва журналларда, Адабиёт институтида ишлаган, “Адабиёт ва инжасанъат” газетасининг Бош муҳаррири бўлган. Шеърий ва илмий асарлари билан замонавий адабиётнинг ривожига давоми…

Муҳаммад Ҳодий (1879-1920)

Муҳаммад Ҳодий (Məhəmməd Hadi) XX аср бошларидаги энг кучли шоирлардан бири. Унинг ижодида Шарқ ва Ғарб маданиятининг, шеъриятининг энг юксак анъаналари, янгиликлари мужассамлашгандир. Ҳодий 1879 йилда Шамахида, савдогар оиласида туғилган. Мактаб таҳсили давридаёқ араб, форс, рус тилларини яхши ўрганган. Шоир давоми…

Али Назмий (1878-1946)

Али Назмий (Əli Nəzmi) Ганжа яқинидаги Сароб қишлоғида туғилган. Эски мактабда таҳсил олаётганида, отаси вафот қилади ва савдогар қишлоқдоши билан 1885 йилда Бухорога келади. Дўконда ишлайди, ўқийди, рус тилини ҳам ўрганади, матбуотга қизиқади ва илк шеърларини ёзади. Бир муддат Самарқандда давоми…