Хонлар Ҳамид (1954)

Хонлар Ҳамид (Xanlar Həmid) 1954 йил Озарбайжоннинг Лерик районининг Чайруд қишлоғида туғилган. Педагогика олийгоҳини тугатиб, мактабда филолог, мактаб директори, давлат хизматчиси бўлиб ишлаган. Биринчи китоби 1990 йил чоп этилган.
Қатор китоблари чоп этилан. “Авесто” китобини озар тилига ўгирган.

ҒАЗАЛ

Гулим, ишқинг додидан, додима бир дод келди,
Яқинлар орасида аъло билки, ёд келди.

Тузини аъло сепдинг, лаззатга келди кўнглим,
Исларидан маст бўлдим, томиримга ўт келди.

Ҳисларим нукта-нуқта сан ўтдинг ишқ дарсини,
Эсимда ким бор эди, эсласак бир от келди.

Аъло хуш ки елишинг, келишингга марҳабо,
Руҳимни хуш айлади, кутганимда шод келди.

Сочингдан парвоз этди, сийнамга ҳумо қуши,
Ман ишқингнинг нашъасин кўп ўйладим дод келди.

Юлдузни кечаларда, ёғиши ҳайрон-ҳайрон,
Ҳасратнинг таънасидан жонимга ҳар зот келди.

Хонларга, савдонг ила ” қоф”у “нун” дан кечарсан,
Қўрқ ки “алиф” қаддини эгмоққа бир “зот” келди.

* * *

Недандир бу олам эй жон, орифи майдон дегай,
Айла бил жонимиз айру, жонингдан бу жон эмас.

Рўзими кўзимдан бердинг, ишимни осон этдинг,
Коримга чеварим келур, у бергани нон эмас.

Қанчалик ҳукмингда бўлсам, манга хушдир у қадар,
Билки, ишқингнинг занжири қўлларимда қон эмас.

Ўзининг ҳар нуқтасида адабнинг шафоати,
Боғидан бир мева термак шоирга нуқсон эмас.

Эй холиқим, сан пардада, айвонингда манзурман,
Вужудимда нуринг ахир, томиримда қон эмас.

Қуёш соқи каби ҳозир, бу жаҳон бир майхона,
Бу бошни ишқда бўрон майи сандан ён эмас.

Юрагимда малак ўрдуси ҳисобимнинг кайфида,
Дунё хорлик дунёсидир, у Хонларга шон эмас.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси