Хуромон Жамол қизи (1959)

Хуромон Жамол қизи (Xuraman Camalqızı) 1959 йил Қорабоғ ўлкасининг Лочин райони Алхасли қишлоғида туғилган. Шеърлари газета ва журналларда чоп этилган. Туркияда нашр этилган Евросиё анталогиясида, “Қорабоғнома” алманахида шеърлари чоп этилган. “Қизил қалам” медиа мукофоти совриндори.

ҚОРАБОҒЛИКМИЗ

Изнинг борки она тупроқ тузарсан,
Бир бутунсан ўғилларга ўзинг сан,
Қўрар еринг авайла сан, асра сан,
Бу ватанга, бу тупроққа боғлиқмиз,
Бугун биз ҳаммамиз Қорабоғликмиз.

Қорабоғда элга оғир билурсан,
Шеваси кўп ширин тилдир билурсан,
Тўфон, тўполондир, селдир билурсан,
Учар тоғлар каби шан юқориликмиз,
Бугун биз ҳаммамиз Қорабоғликмиз.

Дардимиз йўқ Қорабоғдир дардимиз,
Йўл пойлайди шаҳаримиз, кентимиз,
Ҳар товушни билмак эди пандимиз,
Бари оралиқмиз, бари тоғликмиз,
Бугун биз ҳаммамиз Қорабоғликмиз.

Баётлар айтишсак ширин тил билан,
Тиллашиб бўларми ғамли ел билан,
Қандай қўл берайлик торли қўл билан,
Дада Қўрқут сотган тоғ танҳоликмиз,
Бугун биз ҳаммамиз Қорабоғликмиз!

Жамол қизи, ғамларингдан дўнма сан,
Ватан ишқин оловлантир сўнма сан,
Яша, ярат, ғамли элда ўлма сан,
Неча йилки, юртимиздан айриқмиз,
Бугун биз ҳаммамиз Қорабоғликмиз!

Дилбар Ҳайдарова таржимаси