Зоҳид Авшар Элўғли (1952)

Зоҳид Авшар Элўғли (Zahid Avşar Eloğlu) 1952 йилда Озарбайжоннинг Ахча райони Авшар қишлоғида туғилган. Ганжа давлат педагогика институтини битирган. Касби муаллим. Қатор китоблар муаллифи. 2011 йилдан Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.

ҚОРАБОҒ

Бунда шиддатлидир ҳар тош, ҳар қоя,
Тоғларнинг тагидан, қир кўчиб келар.
Тақиб қилингандир, бунда ҳай-ҳая,
Чойлар ҳам ҳайратнинг устига келар.

Чўққилар қўл чўзиб учар кўкларга,
Ўркачи нор каби қаторлаб турар.
Дара бор, мен дара эмасман эй, санга,
Хилласанг-хиллару, зерикиб юрар.

Олисда дўлайган минг бўлак булут,
Бу йўлда туманнинг тўрига тушар.
Яна йўлларида суринган сукут,
Чаққан чақмоқларнинг қўрига тушар.

Бирда кўрарсанки, икки эр каби,
Булутлар ёнма-ён, бошга- бош келур.
Чақмоқ қиличини сирмаган каби,
Яхши бил, дунёнинг бағрини тилар.

Бир гўзал ёмғирга тўяр тоғлари,
Сойларнинг сувлари лиммо-лим бўлар.
Қўрқувдан ёрилар қоянинг бағри,
Булутлар сиқилиб яна жим бўлар.

Бу ерда Воқифнинг, Хуршидбонунинг,
Жабборнинг, Сайиднинг руҳи берар нур.
Ўт ўғли Бабакнинг, Қўш Гўрўғлининг,
Дадамиз Қўрқутнинг ўти қаланур.

Бир оз аста ерни эҳтиромла, кез,
Бу тупроқ эронлар тупроғидир бил.
Бузилмас қалъадир, бундаги ҳар кез,
Бу юрт олинмайди, эгилган эмас.

Бу ернинг ҳар қарич тупроғи, тоши,
Она алласига йўғрилиб тушган.
Бу курашчан юртнинг балоли боши,
Кураша-кураша муқаддаслашган.

ШУША

Чаманлар ол-алвон бир холи каби,
Мисоли онамнинг юнг шоли каби,
Чойлар сўнгсизликнинг тимсоли каби,
Даралар гўёки бош олиб кетар,
Тоғларнинг кўксидан бўшалию кетар.

Афсона сўйлайди, булути, сойи,
Исоғин, Мусоғин ҳиргойи, найи,
Билгилки, еримдан кўчирар мени,
Нозик дунёсига оборар мени
Бунда қулоқлар ҳам мақом ўқиюр,
Гуллари, чамани атир тўкиюр,
Булутлар найсондан рўмол тўқиюр,
Эриши, арқоғи биллурда рамиз,
Ҳаммаси топ-тоза бинафша, наргиз.

Ёрқин қояларнинг қоши сиридир,
Тупроғи сиридир, тоши сиридир,
Ҳар уйнинг, ҳовлининг ёши сиридир,
Шанки асрлардан улуғдир Шуша,
Недан сўз очарман, тўлуғдир Шуша.

ВАТАН

Изн бер, бошимни қўяй қўйнингга,
Гўдаклар сингари ётай эй, Ватан,
Узун қўлларимни, солиб бўйнингга,
Озуга, камолга етай, эй Ватан.

Ғайратим, илғорим, суҳбатинг тожим,
Сан маним виқорим, мен сенинг учун,
Менинг ҳаводорим, дардга иложим,
Мозорда аждодим, зотим, эй, Ватан.

Уч рангли байроғинг, бошда ҳилпирар,
Енгилмас тарихинг ёшимда турар,
Қайда бир тупроқ бор бошимда турар,
Қонимни қонингга қўшай эй, Ватан,
Изн бер, бағрингда ётай, эй Ватан.

КЕТАР

Ҳўнграб йиғлаётир қора булутлар,
Эл қочиб, аъло бил, балоси кетар.
Баланд қояларнинг бошидаги қор,
Тебранди, тошининг қалъаси кетар.

Осмон қиличини қўйди темирга,
Сас сасга қоришди, самир, самирга,
Ҳаёллар учганча само Кўктемирга,
Чопди, ўрмонларнинг талъати кетар.

Булоқнинг бошида ёлғиз бир тилак,
Қўнади бошига холли капалак,
Тупроқнинг устига ётиб бир челак,
Яшил чаманларнинг лоласи кетар.

Қузғунлар кезади, қуртлар юради,
Бу ойда кўкатлар қуйруқ бўлади,
Эл кезган сайёҳлар қаймоқ ялади,
Айрилса ёнидан холаси кетар.

Хижолат торигa бурилган мисол,
Оқиб, ёрганларга суринган мисол,
Қутурган булутлар келди қўш-қўша,
Эгилса, тўшининг жилоси кетар.

Бу бир рўёмиди, йўқса бу надир?
На манда бошқадир, на бошда надир?
Бир оқшом шеърига менгзалур, ахир,
Буниси қолади, униси кетар…

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси