Рамиз Маммадзода (1937-2017)

Маммадов Рамиз Ёқуб ўғли (Ramiz Məmmədzadə) 1937 йилда Ағдам шаҳрида туғилган. 1958 йилда Боку темирйўл мактабини тамомлаб, Озарбайжон Педагогика институтида таҳсилини давом эттирган. Апшерон туманида мактаб ўқитувчиси, ёшлар ва жамоат ташкилотларида, Сиёсий маориф уйида турли вазифаларда ишлаган. 1993 йилдан Озарбайжон Вазирлар Маҳкамасида референт бўлиб ишламоқда.
Илк шеъри 1960 йилда “Боку” газетасида босилган. Бир неча китоблар муаллифи. Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

КАШФ

Олимлар самога боқар беором,
Ноёб сайёралар васлига
муштоқ.
Олис галактика юлдузлари ҳам
Сирларин очмоқда, бўлиб
яқинроқ.
Мен эса кашф этдим бир сени
танҳо,
Ахир шу эмасми энг буюк
зафар?!
Барча юлдузлардан яқин,
серзиё —
Энг ноёб сайёра ўзингсан,
дилбар.

МЕНДА БИР ЮЛДУЗ ДАРДИ

Сен ўрмон истагайсан,
Менга битта чинор бас.
Сен денгиз истагайсан,
Бир булоқ менга ҳавас.
Сен каҳкашон ишқида,
Менда бир юлдуз дарди.
Кезаман, ахтараман,
Киприкда йўллар гарди…

Носир Муҳаммад таржимаси