Нажиба Илкин (1961)

Нажиба Илкин Бобокишиева (Nəcibə İlkin Babakişiyeva) 1961 йил 22 июлда Озарбайжоннинг Тартар районида дунёга келган. Москва Технология Университетининг филология факультетини битирган.У ҳозиргача 400 яқин китобларнинг муҳаррири ва сўзбоши муаллифидир. Шоира сифатида ўнлаб шеърий китоблар муаллифи. 2006 йилда таъсис этилган “Озод қалам” газетаси ва “Али зиё” журрналининг бош муҳаррири.

* * *

Ҳеч бўлмаса хаста чоғим ётганда,
Бошингнинг устида таянай қардош.
Қўлларингни олиб алам устида,
Дардингла олишиб қолганда қардош.

Дўнарди кўзлари ёш булутига,
Тўшарди ҳасратнинг, ғамнинг ўтига.
Бир гўзал кунларни солиб ёдига,
Сийнаси доғланиб, толганда қардош.

Дейдилар қардошни бошининг тожи,
Унсиз ҳар калима, ҳар сўзин ёди,
Ёдга қардош деса юксалиб боши,
Юраги оғрийди, бу дамда қардош.

Бу фоний дунёда, кетармиз, қайга,
Ҳамманинг қалбида бир ҳасрат яра.
Чекингга тушганда, тушганда дорга,
Доялик уйларга боғлангин қардош.

Отага ўғилдир, онага бола,
Опага сирдошдир, қўнимга имдод.
Деганда дардини айламасин дод,
Сани тарк айлагач, дил қона, қардош.

МАНИ ЯНГИТДАН ЯРАТ

Аллоҳ бошига дўнай,
Мени янгидан ярат.
Юрагимни қаттиқ қил,
Ичига тошлар қама
Мани янгидан ярат.

Сабримни йўғимдан ос
Руҳимни қайта кўкла.
Дардимни кўзимдан ос,
Аҳволим сўзла қайт
Мани янгидан ярат.

Бир ўчоғман тушдим йўқ,
Кулим кўкка соврилди.
Ёлқиз қизман, дастим йўқ,
Умримни ким олса сот,
Мани янгидан ярат.

Сўзимда ҳасрат тўла,
Бахтимга ёққан тошман.
Мандан кулма бир йўла,
Дардлари кўп кўз ёшман,
Мани янгидан ярат!

ДАРДИМ БЎЛИШИНГ

Дардимни бўлгани қолинг,
Нақ устимда учираман.
Орзуларим учар тайин,
Тошмоғидан кўчираман.

Аламларда сафоландим,
Ичимга тўкиб қонини.
Бағримга босиб кетаман,
Дунёларнинг ёлғонини.

Фикрларим чаппар уриб,
Ичимда сўзим таланур.
Билганларим тутар қуриб,
Қалбимда дўзим таланур.

Умр ўтар варақ-варақ,
Ҳазон бўлиб жон ичида.
Руҳим кезур синиқ хароб,
Аҳволимни ким эшитар.

Қора кийгизда оқ ёлғон,
Ватан, ватан тилак айтур.
Ҳақсизликда қолган эллар,
Ҳар етганга қўл узатур.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси