Гулбаҳор Таваккалова. Шамол ҳикмати (ҳикоя)

Мусофир нафас ростлаш учун йўл четидаги харсанг устига омонат ўтирди. Ҳар томонга жавдираб сув ахтарди. Нотаниш қиёфалар орасидан бир меҳрибон сиймони топиш маҳол эди. Яқин орада бозор бор шекилли, кимдир ўша ёққа интилса, кимдир елкасига оғир юк ортиб қайтяпти. Балки давоми…

Салим Абдураҳмон. Дураннинг қудуғи (ҳикоя)

Кун ботардан эсган шамол бир парча олачалпоқ булутни Бешбармоқота чўққилари томон ҳайдади. Кўп ўтмай тоғни қоплаган қалин туман қишлоқ томон ўрлади. Одамлар ғимирлаб қолишди. Сой бўйида ўтлаб юрган қўй-қўзилар қўраларга қамалди.Катта кўчанинг шундоқ ёқасидаги уй олдида курсига чўкиб, тафтсиз қуёшга давоми…

Жуманазар Бекназар. Қашқа йўрға (қисса)

Ҳисор тоғ тизмалари ортидан уфқ тобора оқариб келмоқда. Оқгузар қишлоғининг кунчиқар тарафидаги кенг ҳовли уфқ қизиллигига чулғанганда Ҳисор чўққилари бағридаги чўнг харсанглар кўзга яққолроқ ташлана бошлади. Хаёлни зилдай босиб туришга қодир салобатли тоғ чўққилари худди чопса етиб оладигандай ажабтовур яқин давоми…

Файзулла Салаев. Тўлов (ҳикоя)

Ўсар муаллим ишдан димоғи чоғ қайтди. Кийимларини алмаштираркан қайсидир мумтоз қўшиқ оҳангида минғирлар, ашуланинг бир-икки мисрасини хиргойи ҳам қилиб қўярди. − Тинчликми, буваси, кайфиятлари зўр-ку? – ошхонадан хотини овоз берди.− Чойингни дамлайвер, гап кўп, кампир. Юрагинг ёрилади!.. – минғирлаётган куйини давоми…

Гулноза Одилова. Уста (ҳикоя)

Уни ҳамма уста деб чақирарди. Чунки у умр бўйи устачилик қилган. Лекин айтишларича, ҳеч ким унинг ишидан барака топмаган. Ёпиб берган томи чакка ўтказган, ясаган эшиклари қинғир-қийшиқ чиқаверган. Яшаб турган жойи ҳам ҳатто мундоқ ҳунарманд уста яшайдиган ҳовлига ўхшамайди. Шунга давоми…

Исажон Султон. Онаизорим (қисса)

Ўлмасой опамнинг  азиз хотирасига бағишлайман Муқаддима Баҳор тоғларнинг устларидан то нигоҳ етмас олислардаги яйловларгача ястаниб кетган бепоён кенгликларни саноқсиз рангу тус, шаклу қиёфадаги анвойи гул-чечаклар билан безайди, шамоллар қатида исларини, гулчангларини ва уруғларини кўтариб учиб, бошқа ерларга сочади, турли-туман қушлар давоми…

Дурбек Қўлдош. Хуфиёна битим (ҳикоя)

Ахсидан келган машъум хабар нафақат подшоҳ хонадони соҳибларини, балки Андижон аҳлининг ҳам кўнгилларига маҳзунлик солиб қўйди.Кўк юзига қора парда тортилгандай, Андижон осмонида юлдузлар ҳам кўринмай қолди… Гўё бутун Фарғона мулки ўзининг баланд ҳимматлиқ ва улуғ доиялиқ подшоҳига аза тутаётгандай эди.Хуфтон давоми…

Абдунаби Бойқўзиев. Тешикмозор ҳангомалари (ҳажвий қисса)

Биринчи қисм Тешикмозор қишлоғи Андижондан юрсангиз Пойтуққа кираверишда… Қишлоқнинг номи нега Тешикмозор деб ҳайрон бўлманг. Бунинг ўтмиш билан боғлиқ асосли сабаблари бор. Изоҳи, энди, алоҳида мавзу.Тешикмозорнинг, мен сизга айтсам, ҳар бир фуқароси ҳангома. Айниқса, Оташ хоббони ва Бўташ гупир билан давоми…

Тоҳир Малик. Хазонрезги (қисса)

Юрак ҳам чарчади, ақл-чи толди,Манзилга етишга озгина қолди… Ҳаловат истаган юрак тўхтади.Турмуш ташвишлари билан банд юрак ҳаловат билан жимгина хайрлашди.Эм игнасига дори тортаётган ҳамшира қариянинг қотиб қолган қорачиғини кўрди-ю, бармоқлари титраб кетди. Оғир-оғир нафас олаётган беморнинг бирданига жимиб қолиши вужудида давоми…

Эшқобил Вали. Ўғирлик (ҳикоя)

Бозор авжида. Биров билан бировнинг иши йўқ – ҳар ким ўз ёғига ўзи қовурилиб ётибди. Харидор чорлаётган сотувчиларнинг юзи иссиқ тандирга бош суққан новвойникига ўхшайди – бари бир хил тусда, гўё фойда аталмиш заҳар-заққумнинг аччиғи юзага ургандай…Раста оралаб юриш – давоми…