Қулман Очилов. Китоб бор уйда покиза руҳ ва файзу барака бўлади

Бу дунёда азиз неъматлар кўп, лекин уларнинг орасида энг азизларидан бири китобдир. Шу неъматдан баҳрамандлигимиз, нашриётларимиздаги нашр, босмахоналаримиздаги чоп этиш, китоб дўконларимиздаги савдо ишлари қай аҳволда? Баъзи давраларда қулоққа чалинадиган “одамлар, айниқса, ёшлар китоб ўқимай қўйди” деган ёзғиришларда қанчалик асос давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Дарахт мева тугганда (ҳикоя)

Ўша куни Ҳамида баногоҳ баҳор кириб келганини пайқади. Чунки тўрт ойдан бери биринчи марта тонг чоғи уйғонганда совуқдан сесканмади. Тунги кўйлагининг узун этакларини осилтириб, ойнабанд айвончага чиқди. Осмон аста-секин зангор тусга кириб борарди. Дераза орти ёришаётганидан айвончаларининг рўпарасида шох ёйган давоми…

Гулчеҳра Асронова. Бешинчи фасл (ҳикоя)

Кунларнинг бирида, тонгда чоғи, умри муҳаббат аталмиш буюк туйғудан бебаҳра ўтганини англаб қолди. Ҳа, бу фавқулодда ажойиб севги қиссасини ўқиб тугатган кечанинг охирида содир бўлди. Аллақачон қирқни қоралаб қўйган аёл учун бу ғалати, нотабиий ҳолат эди. Ҳар нечук, Шамсия ўша давоми…

Гулчеҳра Асронова. Палаҳмон тоши (ҳикоя)

Одам учса ғалати бўларкан. Тахмина катта йўлда бораётиб, бирдан уча бошлади. Йўқ, қанот битмади унга. Қулочини ёйди-ю, учи-иб кетди. Бунинг шунчалик осонлигини билганида-ку… Баланд-паст уйлар, узун-қисқа кўчалар, адиру боғлар узра сокин, бир маромда учаверди. Ота уйи томон. Бу ҳақда ўйлагани давоми…

Муҳаммад Очил. Йўли топилди (ҳажвия)

Икки ошна – Салим ва Ҳалим бозорлигини қилиш­моқда. Салим сомон тиқилган қопдек юм-юмалоқ. Ҳалим эса “ем тегмагандек” озғин ва новча. Салимнинг икки қўлтиғида харид қилинган маҳсулот-масаллиқлар. Ҳалимнинг қўлида эса бор-йўғи бир варақ қоғоз. Салим юз кўзидан шаррос қуйилаётган терни қийшайганча давоми…

Муҳаммад Очил. Бир сиқим сўз боши (ҳажвия)

…Устоз ҳажвчилар ёзишга хамиртуруш тополмай қолган кезларида, албатта, бозорга… ошиқишаркан.Аллома адиб Ғафур Ғуломни Бешёғоч бозорида бот-бот кўрганлар, бу ҳақда ёзилган ҳикоялар қанчадан-қанча. Ҳажвчилар сардори Саид Аҳмад домла эса ўз “қаҳрамонлари”ни олдин бозорда, сўнг тушида кўриб, алқисса, Дўрмондаги боғида боқарканлар.Халқ ёзувчиси давоми…

Муҳаммад Очил. “Мангу жанг” (ҳикоя)

– Майиз қанча бўлди?– Ҳеч қанча! Олдин татиб кўринг, ака… Пажалиска!– Йўқ, раҳмат. Аллергиям бор. Нархини айтинг.– Нархи арзон… Энди қўл қайтмасин, сухан синмасин… Мана шу биттагинасини… Шошманг, думчасини олиб… Ана энди “самка” бўлди! Қалай, ширинми? Ёқмаса, пулингиз ўзингизга сийлов…– давоми…

Қўчқор Норқобил. Заминдан олис кетма (драма)

Иштирок этувчилар: 1. Тўра – Бадавлат. Риёкор, зўравон. 50 ёш.2. Беғам – Тўранинг югурдаги. Баднафс. 40 ёш.3. Раҳим – Оромгоҳ раҳбари. Иродаси мўрт. Уқувсиз фермер.4. Лола – Тўранинг қизи. Гўзал ва оқила. Ёш шифокор. 26 ёш.5. Толиб – Тележурналист. 25 давоми…

Шукур Жаббор. Катта оила (ҳикоя)

Арафа куни шом пайти эсимни таниганимдан бери хонадонини ҳеч йўқламаганим, дўстим ва узоқроқ қариндошим Ҳабибнинг уйига бордим. Мен салом бериб кириб борганимда эскича қурилган катта хонада бир уй одам – барча оила аъзолари дастурхон атрофида жам экан. Хона тўрида ёш давоми…

Луқмон Бўрихон. Аёл кўз ёшларга ишонмайди (қисса)

Кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагидан отилиб чиққан Латиф гўё қаён юришини билмагандай бир зум жонсарак туриб қолди. Теварак тун чодрасига бурканган. Баланд-паст симёғочлардаги чироқлар қизғиш-сарғиш ёғдулар сочиб, уйлар атрофини, кўча-кўйни хира ёритади.Латиф қатнов анча сийраклашган йўл ёқаси томон илдам қадамлади. давоми…