Жовли Ҳушбоқ. Қайғунинг сурати (ҳикоя)

Қундуз Алиёрова хотирасига    Сенсиз ўтган йиллар ҳаётимнинг энг қора кунларидир. Бутун вужудим қайғу билан суғорилгандек ҳаракатларим суст. Карахт. Туш кўраётгандек баъзан юрак ларзага келади.Дунёга лоқайд боқиб: “Энди менга ҳаммаси барибир” дегандек кўп нарсалардан кўнгил қолар экан. Осмон узилиб ерга тушсаям давоми…

Муҳиддин Тинибеков. Қасам (ҳикоя)

Бу дунё шафқатсизлик ёмғири билан суғо­рил­ган. Агар шундай бўлмаганида лойсувоқ томлару, пастқам оғиллардан иборат, ҳеч нарса битмайдиган бийдек адирликлар қўйнида туғилган бўлармидим? Улкан тоғ этагидаги етимча қишлоқда етти ёшимда отасиз қолган бўлармидим? Агар шундай бўл­ма­ганида ҳозир амакимнинг уйида унинг молхонасини давоми…

Абдужалол Раҳимов. Йўловчилар (ҳикоя)

Қишлоққа, синглимникига боришим керак. Машина излаб бекатга чиқдим. Эски “Жигули” турибди. Ҳайдовчини танидим. Нарзилла деган йигит. Озғин юз, калта мўйлов қўйган. Ёши,чамаси, қирқ бешларда. Юзига тарам-тарам чизиқлар тушган. Тажанг феълиданми… Уч-тўрт бор машинасига ўтирганман. Бир қарасанг, рулни сиқимлаганича, мум тишлагандай давоми…

Дадахон Нурий. Осмон устуни (роман)

Дадахон Нурий. Осмон устуни. Роман. Одил Ёқубов таҳрири остида. Тошкент, «Ёш гвардия», 1979. Дадахон Нурий «Оқшом қўшиқлари», «Боғларда баҳор», «Бегона» каби қиссалар китоби ҳамда қатор ҳикоялар муаллифи. У ҳаётнинг мураккабликларини одамларнинг ўзаро муносабатлари, турмуш можаролари орқали очишга интилади. Ёш ёзувчи давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Лангартоғ йўлида (қисса)

Четан девор билан ўралган узумзор боғ ёнида ўн ёшлар чамасидаги уч болакай ўзаро можаро қи­лишарди.– Тўра буванинг боғидан Сортепагача сенинг нав­батинг-ку! Нимага ғирромлик қиласан? – деб Салим қў­лидаги қора папкани қаршисида хўмрайиб турган Эшқулга узатди. – Ма, ушла!– Энди мен давоми…

Ҳусния Пардаева. Гиналар унутилган кун (ҳикоя)

Қишнинг сўнгги кунларидан бири бўлишига қарамай, атроф оппоқ қор, этни жунжиктирувчи аёз совуғи изиллайди. Шундай кезда кўклам келиб, кунлар исиб кетишини янаям кўпроқ қўм­сайди одам. Балки инсон қони қайноқлигидан, меҳ­ри иссиқлигидан совуққа чидамсиздир. Қорни ғарч-ғурч босиб бораётган Азамат ҳам азбаройи давоми…

Восит Аҳмад. Шўрликкина китобим (ҳажвия)

Агар сизда ҳам ёзиш дарди бўлса-ю, боз устига илк китобингиз чоп этилса қандай ҳолга тушардингиз?! Менинг ҳам биринчи китобим нашр қилиндию, ўзимни самоларда учаётгандек ҳис қила бошладим. Ҳамма нарса кўзимга гўзал бўлиб кўринарди, ёмон кўрган одамларимни ҳам ёқтириб қолдим.Қувончим чексиз давоми…

Баҳодир Абдураззоқ. Тўзон (қисса)

Бу лаънати тўзон бошланишидан икки кунми, ё уч кунми олдин Оллоберди чол омонатини топширди. Худонинг қарғишига қолган шаҳарчани ўраб турган қумтепалар томондан ғалати ҳовур кўтарилар, шамол бу юртни буткул унутиб юборган бўлса керакки, онда-сонда учрайдиган буталарнинг шохлари ҳам зобитнинг олдида давоми…

Дилором Дилхоҳ. Тўлғоной (ҳикоя)

Ўтов гуллади… Шу ўтовга Тўлғоной келин бўлиб тушди. Осмонда ой қўтонлади…Ой ўзига ўтов тикиб атрофи айлана оқ гардиш – нур билан ўралди: айлана ўтовда келин, айлана гардишда ой қолди. Ойнинг-ку белгиси элга аён, шу ой ёғин ёғмайди. Аммо Тўлғоной бирам давоми…

Баҳром Мирзо. От минган одамлар (ҳикоя)

Ўтирса отнинг бели майишадиган одамни учратсам керак, деб ўйлаган эдим. Турсунбой отанинг андак ўктамлигини, тетик ва чайирлигини ҳисобга олмаганда одатдаги хушмуомала мўйсафидлардан ҳеч фарқ қилмасди. У мени қир бағрида жойлашган ҳовлисига бошлади. Ҳовлидаги каттакон сада тагидаги супага жой қилинди, дастурхон давоми…