Муҳаммад Исмоил. Қалбимдаги қизил атиргул (ҳикоя)

У пайтда университетнинг сўнгги курсида ўқирдим. Кичик курсда ўқийдиган Зиёда эс – ҳушимни ўғирлаганди. У ётоқхонада турар, ҳар куни эрталаб ўқишга кетаётганимда эшигига бир дона қизил атиргул қистириб ўтардим. Атиргулларнинг ҳаммаси деярли бир хилда чиройли ва муаттар эди. Ҳар тонгда давоми…

Назар Эшонқул. Бевақт чалинган бонг (ҳикоя)

I Посёлкада биринчи марта пайдо бўлганда унинг юзида ҳали навқиронлик даври шамлари ўчмаган, бадани ва серажин бўйнига чириган ёғоч иси ўтиришиб қолган, димоғидан ёқимли тамаки ҳиди келиб турар, гарчи ўткир ва азобли кўзларидаги ёввойи мушукдек ёт мунг уни одамлардан четга давоми…

Акбар Рустамов. Касал (ҳикоя)

Ҳар галгидек, ишхонада қоғозларга кўмилиб турган эдим, телефон қўнғироғи диққатимни бўлди. Ойим эканлар: “Тез кела оласанми? Опангникига боришимиз керак…” Опам бетоблигини эрталаб эшитган, кечқурун ишдан қайтар маҳали кириб ўтишни режалаштиргандим. Фавқулодда қўнғироқдан хавотирим янада ошиб, жавоб сўрашни ҳам насия қилганча, давоми…

Жамила Эргашева. Гап (ҳикоя)

Милисада ишлайдиган Суюнбойнинг ўғли ҳуқуқшунослик институтига ўқишга кирибди. Эр-хотин қувончлари ичига сиғмай, бир қўзи сўйиб, қариндошларни уйга чақиришди: ака-ука, опа-сингил, амма-хола, янгалар, келинлар… Эркаклар ҳовлида ўтиришди, хотин-халаж бемалол ўтирсин деб, ичкарига жой қилишган экан. Катта кондиционер ғувуллаб турган кенг, ҳашаматли давоми…

Ҳабиб Темиров. Қистирайми, қистирмайми? (ҳажвия)

“Порахўрликни тугатиш чора-тадбирлари” деган илмий анжуманда иштирок этишимга тўғри келди. Аслида бу йиғилишда идорамизнинг бошлиғи қатнашиши ва нутқ сўзлаши мўлжалланган экан. Муҳтарам зотимиз бетоб бўлиб қолганлари боис зерикарли машваратга бориш каминанинг чекига тушди. Масъул лавозимда ишлайман – йўқ деёлмадим. Анжуман давоми…

Анвар Намозов. Учрашув (қиссадан парча)

Фахриддин билан учрашдим. У Зиннура айтиб берганидек, жингалаксоч, биққигина йигит экан. Бир ўзи келишга қўрққанми, учта оғайнисини эргаштириб олибди. Мен уни аввалига четдан туриб кузатдим, сўнг оддий йўловчилар каби орқасидан яқинлашдим-у, елкасига енгилгина битта урдим. Фахриддин чўчиб кетиб, менга ўгирилди. давоми…

Собир Ўнар. Сариштали одамлар (ҳикоя)

Муртоз ака – акамнинг ошнаси бўлса ҳам менга кўпроқ ёвуқми – баъзан билмай қоламан: акам билан синфдош бўлгани билан менга кўнгилсозлиги бор. Бунинг сабаби менга ноаён десам, катта гапирган, балки олифталик қилган бўламан. Чунки Муртоз ака қишлоқда туғилиб вояга етгани давоми…

Акбар Мирзо. Зилзила (ҳикоя)

1966 йилнинг 26 апрелга ўтар кечаси. Қоронғи осмонда юлдузлар ҳам, ой ҳам аранг кўзга ташланади. Атрофдан эса онда-сонда дайди итларнинг овози эшитилиб қолади. Бунга яқин ўртада жойлашган кўлмакдаги қурбақаларнинг қуриллашию чиргирткаларнинг тинимсиз чириллашлари жўр бўлади. Пастак деворнинг ҳовли томонидан кимнингдир давоми…

Тоғай Мурод. Кундалик дафтардан

ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР Ўзбек  адабиёти… халқ оғзаки ижодидан бино бўлган. Ўз оти ўзи билан – оғзаки ижод.  Асар оғизда яратилган. Тилда яратилган. Асар оғиздан тил орқали чиқиб, ҳар ёққа  тарқаб-тарқаб кетган. Оғиздан чиққанни кўз билан тутиб бўлмайди, токчага чиқ(ар)иб давоми…

Раимқул Суяров. Ой тўлган кеча (ҳикоя)

Нафас шира ҳовли адоғидаги пастаккина эрганак даричани очиб, қўшниси Бўрон чўпоннинг томорқасига ўтди ва боши узра ёйилиб турган мажнунтол новдаларини қўллари билан сурганча ариқ ёқалаб чўзилган энсиз уватдан юриб бораркан, ҳайрон бўлди. Кун ёйилиб кетган бўлишига қарамай Бўрон чўпон уйи давоми…