Нормурод Норқобилов. Энатош (ҳикоя)

Энасининг еттиси ўтказилган куннинг эртаси юмушга чиққан Тоғай оқшом олди овули томон ўша-ўша ғамнок бир кайфиятда қайтаркан, кунчиқишдаги адирлик қўйнига шўнғиган кўйи, ғуборли олис уфқ қаърига сингиб, изсиз йўқолган кенг асфальт йўлнинг ўнг тарафидаги тоғолди кенглиги узра мисли бодроқдек сочилган давоми…

Назар Эшонқул. Автопортрет (ҳикоя)

Қасос туғлари қачон кўтарилди, алам калхатлари қачон устимизда уча бошлади, кин жосуслари қачон ичимизга кирди, адоват қиличи қачон қайрала бошлади? Биз қачон бир-биримизга тоқат қилолмайдиган хунхор душманларга айландик? Кудурат қачон кўнглимиз меҳробига ўтириб олди, нафрат ҳиди бизни қачон маст қила давоми…

Жасур Кенгбоев. Тирик товон (ҳикоя)

Тўқсонбосди маҳали эди. Тиловнинг байтал чопиб бўлса-да, пойга оламан, деб кариллаб юрган пайтлари. Бўсағадаги ола пўстакнинг устида “хур-хур” ухлаб ётган мушук ёнига тушган чопоннинг шовурига уйғонди; кўзини эринибгина очди, чўзилиб керишди, олд оёғи билан юзини ювди. – Пишт-ей! – деди давоми…

Исажон Султон. Туман (ҳикоя)

Иқбол Мирзога Бу воқеага анча бўлган-да. У совуқлар ўтиб, ёмғирлар ерга сингиб, у қорлар эриб, ўрнида ям-яшил ўтлоқлар кўкариб чиққан. Ўша куни водийлару воҳаларни қуюқ туман босган эди. Сира тарқамас, булут каби ҳар ёқни бирдай энлаб олган, гоҳ қуюқлашиб, гоҳ давоми…

Баҳодир Қобул. Отаҳаёт (ҳикоя)

Биринчи кун …Қишлоққа кириб бораркан йўл ёқасидаги таниш дарахтлардан бирортаям қолмаганлигига кўзи етгач дами ичига тушиб кетди… Бир вақтлар шохлари шамолда гуриллаган, эпикинда солланишган, шохлашишган шохларнинг соялари бир бирини қувалаган, шохдан-шохга учган-қўнган қушлар ғужуридан, остида бир майдон ўтирган одамнинг баҳри давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Қиёмат (ҳикоя)

Жарчи ҳар куни эрта уйғонади. Раҳматли отаси болалигидан уни шунга ўргатган. Ювиниб-тозаланиб, ич уйга кириб, тонгги намозга жар солади. Жарчилик унга раҳматли отасидан ўтган. Отаси айтишича, унинг ҳам отаси шу қишлоқда жар чақириб ўтган. Ундан олдин катта бобоси… Бу наслга давоми…

Анвар Суюн. Оқтирноқ (ҳикоя)

Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Ови бароридан келмаса, яна сомонпояси давоми…

Маъруфжон Йўлдошев. Авлиё тут (ҳикоя)

Қишлоқ мен учун ҳикояси ярим қолган одамлар яшайдиган макон эди. Ҳар куни ўнлаб, юзлаб одам ўз ҳикоясининг давомини қидириб гавжум шаҳарларга кетиб боради, деб ўйлар ва ўйларимнинг тўғрилигига ишонардим. Мен учун қишлоқ лойсувоқ томли уйлардан бошқа нарса эмас эди. Дарвозасининг давоми…

Шодиқул Ҳамро. Қақнус қанотидаги умр (қисса)

У менинг тўнғич фарзандим, кўзимнинг оқу қораси эди: унинг бу кўҳна дунёга келиши, илк марта гўё она қорнидаги тафтли ва оромбахш ҳаёти бузилганидан кўнгли қаттиқ озор чеккандек, дафъатан чинқириб йиғлаб юбориши жисму жуссамдаги мудроқ тортган туйғуларимни бирдан жунбушга келтирган, тушкун давоми…

Нурилла Чори. Ташвиши йўқ одамлар (ҳикоя)

Бозирган чавандоз доғда қолди… Қизғалдоқнинг адоғидан кўндалангига Тагсарой оқади. Тагсаройнинг кунгай бети қари лалми (эл шундай атайди), қибласи сувот – таёқ суқсанг барг ёзади. Замони чархифалак бўлиб кетган бу кунда қози ҳам, миршаб ҳам, дўхтир ҳам тиш-тирноғи билан ерга тармашган. давоми…