Асқад Мухтор. Атир (ҳикоя)
У идоранинг эшигига барвақт келиб қолган экан. Ҳали қоровул ҳам тол соясидаги чорпояга чопонини ташлаб, хуррак отиб ётибди. «Ҳой, Мадраим, нима қилиб юрибсан саҳармардонда?» дейдиган одам йўқ. Сувчиники шу-да, ҳамма ухлаганда ишлайди, ҳамма ишлаганда ухлайди. Қуёш найзага келганда шийпоннинг заҳроқ давоми…