Ўлмас Умарбеков. Юлдузлар (ҳикоя)
Тунда машина ҳайдашнинг ўзига хос гашти бўлади. Ҳамма ёқ сув қуйгандек жимжит. Олис-олисларда чироқлар милтиллаб кўринарди. Йўл юқорилаб борган сари кўкда гоҳ ёниб, гоҳ сўниб турган сон-саноқсиз юлдузлардан фарқ қилиб бўлмайди уларни. Юлдузлар… Юлдузлар… Юлдузлар порлаб турган тунда йўлинг сира давоми…