Ўлмас Умарбеков. Қайтар дунё (ҳикоя)

Яқинда юз берган бир воқеа сабаб бўлиб, отамни эслаб кетдим, уни бевақт ўлимга олиб келган кулфат, касалманд онам бошлиқ оиламиз чекига тушган оғир кунлар тўғрисида ўйлаб, юрагимдаги жароҳат янгиланди.Отам асли паркентлик, уч ака-уканинг кенжаси эди. Кенжалиги туфайли отасидан, яъни бобом давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ер ёнганда (ҳикоя)

Тонгги ғира-ширада шаҳарга тушиб кетган келинини Солиҳабиби бу гал қандайдир умид ва сабрсизлик билан кутди. Аммо кун ўтиши қийин бўлди. Пешингача ҳовлида ғимирлаб юрди: оғилхона олдида ғужанак бўлиб ётган помидорни тиргович қўйиб таради, бўйи келиб турсин деб, айвонга яқин экилган давоми…

Ўлмас Умарбеков. Бўрибосар (ҳикоя)

1 Уни амакисининг паркентлик қўйчивон амакиси ташлаб кетди. У кичкина айиқ боласига ўхшарди. Кулранг, қалин жунлари орасидан япалоқ тумшуғини ҳам, яқиндагина очилган мунчоқдек қора кўзларини ҳам кўриб бўлмасди. Думалоқ коптокдек боши танасидан катта бўлганидан тўғри юролмас, тумшуғи билан ерни сидириб, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ойнинг олтин ўроғи (ҳикоя)

«Самарқанд — Тошкент» автоэкспресси Янгийўлдан ўтганда тўхтаб қолди. Ҳайдовчилардан бири рулдаги шериги билан алланарсаларни гаплашиб, машинадан тушди. Йўловчиларнинг кўпчилиги олис йўл элитиб, автобуснинг бемаврид тўхтаганига эътибор ҳам беришмади, кўзларини юмганларича кресло ёстиқчасидан бошларини кўтаришмади. Фақат Санобар Камоловагина ўрнида бир қўзғалиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Қиёмат қарз (ҳикоя)

Сарсонбой ота район марказига келганда, қуёш ердан эндигина чўгири тилимидек кўтарилган эди. Ким билади, ҳали эрта бўлгани учунми ё совуқ тушиб, бозор-ўчар қиладиганлар камайиб қолганиданми — одам сийрак, бозор кунлари бўладиган ғала-ғовур, тўполон йўқ. Чол ичида хурсанд бўлиб қўйди: «Ҳа, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Сўнгги сафар (ҳикоя)

Истеъфодаги майор Низомиддин ака Назаров хотини қабрини зиёрат қилиб қайтаётган эди, бирдан юрагига санчиқ турди, нафас олиши оғирлашди, узун гўштдор қулоқларига тиралиб турган антиқа телпаги остидан муздек тер худди мингоёкдек иккала чаккасидан ўрмалаб туша бошлади. Юрак санчиғидан кўра Низомиддин акани давоми…

Ўлмас Умарбеков. Маруся холанинг милтиғи (ҳикоя)

Сулаймон ота қамалиб қолди. Умрида қамоқнинг кўчасидан ўтмаган одам, қариганида уч йилга кесилиб, ўғри, киссавурларнинг орасида юрибди. Албатта, ошна-оғайни, қариндош-уруғ уни ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Икки марта колхоз раисининг ўзи келиб кетди. Кампири катагига киролмаган товуқдек, ҳар куни лагерь атрофида. «Передача»ларни давоми…

Ўлмас Умарбеков. Номус (ҳикоя)

Зумрад тунги сменадан қайтганига қарамай, эрта турди ва беихтиёр ёнига қаради. Муниранинг ўрни бўш эди. Ҳозиргина турган бўлса керак, ёстиқ, чойшаби ғижим.У халатни кийиб, узун, елкалари билан битта бўлиб турган қўнғир сочларини ўрганича, ҳовлига тушди. Сўри тагида юзига кўрпа тортиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Тун (ҳикоя)

У энди шошилмасди. Отишмалар анча орқада қолиб кетган ўрмонга эса у орзиқиб кутган қоронғилик чўккан эди. Шундай бўлса ҳам узоқ югуришдан ва ҳалигача бутун вужудини исканжага олган қўрқувдан юраги дукиллаб урар, чарчаган тиззалари ҳар қадам босганида букилиб кетай, букилиб кетай давоми…

Ўлмас Умарбеков. Вела (ҳикоя)

Велинград — Родопи этагидаги яссиликка жойлашган кичкина шаҳар. Ўтган йили Болгарияга борганимда шу шаҳарда ҳам бўлдим. Уни, албатта, қанчадан-қанча тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлган Улуғ Тирново ёки Плевень билан солиштириб бўлмайди. Унда на ярим белигача ерга кўмилиб ётган христиан черковлари бор, давоми…