Саъдулла Сиёев. Ота макон (ҳикоя)

Бўзсув деса, юнусободликларнинг чеҳрасига табассум югуради. Негаки, бу яшил анҳор баҳордан то қора кузгача шаҳарликларга роҳат-фароғат ато этадиган гўзал маскан. Осмон лов-лов ёниб турган ёз чилласида-ку, Бўзсув бўйлари чинакам жаннатга айланади. Ёшу қари бирдек серсоя дарахтлар тагида чўзилиб ҳордиқ чиқаради, давоми…

Омон Мухтор. Шуҳрат домла (эссе)

Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган.Жуссаси йирик, одатда, ишонч билан кўксини мағрур кўтариб босиқ, дадил юрадиган бу киши ёши олтмишдан давоми…

Фарид Усмон. Бир пиёла сув (қатра)

Чол қотиб кетган болишга тирсагини тираб ўтирди. Оёқларини кўрпачадан чиқариб узатаркан, чуқур “уҳ” тортди. Қўли билан пайпаслаб, кўрпача тагига қистирилган дастрўмолни олиб, ёшланган нурсиз кўзларини артди. Пахмоқ соқолини силар экан, кўнгли ўртанаётганини ҳис қилди. Кўз олдига муздеккина, қип-қизил бир тилик давоми…

Абдулла Аҳмад. Кафил бўлма, хотин (ҳажвия)

Қўрғонбой Тўлғанбоев савобталаб одам. Куну тун бировнинг мушкулини осон қилишни ўйлайди. Биров қарз оладими, ишга жойлашадими, Қўрғонбой кафил. Унга илтижо қилган мўминнинг юмуши битмай қолмайди. Тунов кун котиба дамлаган чойни мириқиб ичиб ўтирса, Зуннунбой келиб қолди.— Ассалому алайкум, хўжайин!— Кел, давоми…

Ўктам Мирзаёр. Гурунг (ҳикоя)

Туну куни баробар бўлиб қолган Мулла Пирназарнинг анча вақтдан бери ким биландир мириқиб суҳбатлашгиси келиб юрувди. Буни қаранг, ана шу суҳбат ойда-йилда бир кўриниш берадиган тўнғичи — Қодирбойга насиб қилди. Вақт алламаҳал бўлиб, укалар уй-уйига тарқалишгач, ота-бола ёлғиз қолишди. Қодирбой давоми…

Туроб Тўла. Обидча маҳсум ёки Муқимий портрети (ҳикоя)

Шўро даврида расм бўлган одатга кўра, машҳур ёзувчиларнинг нафақат туғилган, балки вафот этган йирик саналари ҳам байрам ўлароқ нишонланган. Ана шундай мотамнамо байрамлардан бири бундан 65 йил аввал, суронли 1943 йилнинг июн ойларида бўлиб ўтган. Вафотининг 40 йиллиги нишонланажак Муҳаммад давоми…

Омон Мухтор. Дарахтлар парвози (эссе)

Унинг болаликда икки орзуси бор эди:“Учувчиликни орзу қилган эдим. Боғбон ҳам бўлмоқчи эдим”.Булардан бири шиддатли, бири осойишта.Иккала орзу ҳам амалга ошмади. Лекин ташқи осойишталик ва ички шиддат кейинчалик унинг афти-ангори, юриш-туришида муҳрланиб, бутун ҳаётида сақланиб қолди.У кўнгил учун битта-яримта шеър давоми…

Ориф Толиб. Ёз кунида (ҳикоя)

Шарифжон қуёш ўт пуркаётган айни туш вақти тупроқ йўлдан оқсоқланиб кетиб борарди. Ўқишидан таътилга чиқиб келганига ўн кунча бўлди. Ўтган йилдан бери ялангоёқ юрмагани учун товонларию оёқ кафтлари ер тафтига чидаш бера олмади, биринчи кечасиёқ пўрсилдоқ бойлади, эртаси куни қадам давоми…

Нусрат Раҳмат. Мен кашф этган Ҳиндистон

“Stop!” команда берди политсиячи жиддий оҳангда.Биз худди ҳарбийлардек, итоаткорлик билан тўхтадик ва мен, беихтиёр ўгирилиб, ортга қарадим. Турли ёшдаги оқ ва қора танли, эркак, аёлларнинг охири кўринмасди.Инглизча, ҳиндча, немисча, туркча каломлар қулоққа чалинарди. Олдинги қатордагилар саросималаниб, фото аппаратлари ва кино давоми…

Ҳусан Эрматов. Уста (ҳикоя)

Бугун ишхонада ҳаммадан олдинроқ пайдо бўлдим. Бунга ўзим сабабчи. Кейинги вақтларда қандайдир эсим жойидамас. Билмадим, бу бир ҳафта олдин кучли даволаниб чиққанимдан, яъни баданимга сингишаётган антибиотиклар таъсирими, ё ўзи асабларимнинг чарчаганиданми, кунда-кун ора нимадир эсимдан чиққан, қайсидир бир масалани ёдимдан давоми…