Элчин Малҳамли (1960)

Багиров Элчин Ақасаф ўғли – Элчин Малҳамли (Elçin Məlhəmli) 1960 йил Озарбойжоннинг Шамахи шаҳрида туғилган. Боку давлат университетини тамомлаган. “Дунё мен учун совуқдир” китоби чоп этилган. ОҒРИЙДИ Кунлар ойни қувар, ойлар йилларни, Сийнамда замоним, йилим йиғлайди. Дилимга сўз келур элтаман давоми…

Фикрат Мурсақулов (1955-1989)

Фикрат Мурсақулов (Fikrət Mursaqulov) — озарбайжон шоири, журналист. ТАСАЛЛИ Ўқиб-ўқиб, ёзиб-ёзиб, Нур алифбосин ўргатмоқдаман бармоқларимга. Хуш кўрдик, кўзларим, хуш кўрдик! * * * Таралган куйларнинг бир қўли кесик, Юқори пардалар ғам қанотинда. Ул чаман сафоси, осмон ғовури, Хўнграйди кўксимда қафас давоми…

Илғор Туркўғли (1962)

Илғор Туркўғли (İlqar Türkoğlu) 1962 йилда Озарбойжоннинг Гадабей районида туғилган. Олий маълумотли, ҳуқуқшунос ва шоир, публицист, таржимон. Таржима асарлари, мақола ва шеърий асарлари Озарбайжон ва хорижий мамлакатларда чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар, Туркия ёзарлар, Ироқ туркманлари ёзувчилар бирлиги аъзоларидир. Туркия (Чукурова, давоми…

Нажиба Илкин (1961)

Нажиба Илкин Бобокишиева (Nəcibə İlkin Babakişiyeva) 1961 йил 22 июлда Озарбайжоннинг Тартар районида дунёга келган. Москва Технология Университетининг филология факультетини битирган.У ҳозиргача 400 яқин китобларнинг муҳаррири ва сўзбоши муаллифидир. Шоира сифатида ўнлаб шеърий китоблар муаллифи. 2006 йилда таъсис этилган “Озод давоми…

Топдиқ Алибейли (1961)

Топдиқ Абиш ўғли Алибейли (Tapdıq Abış oğlu Əlibəyli) 1961 йил 1 июлда Озарбайжонннинг Ёрдамли районининг Бурзунбул қишлоғида таваллуд топган. Озарбайжон Давлат педагогика университетида олий таҳсил олган. Шоирнинг 22 номдаги китоблари чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси. Озарбайжон Оқсоқоллар давоми…

Мулла Паноҳ Воқиф (1717-1797)

Воқиф (тахаллуси; асл исми Паноҳ Меҳди ўғли; ملاپناه واقف, Molla Pənah Vaqif) (1717-1797) — озарбайжон шоири, давлат арбоби. Араб ва форс тилларини яхши билган. Воқиф Қорабоққа келиб (1759), Шуша шаҳрида мактабдорлик, сўнгра Қорабоғ ҳукмдори Иброҳимхон саройида 27 йил вазирлик қилади. давоми…

Наби Хазрий (1924-2007)

Наби Хазрий (Nəbi Xəzri; ҳақиқий исми — Наби Алекпер ўғли Бобоев, 1924, Боку — 2007, Боку) — озарбойжон шоири, носир, драматург, публицист, таржимон. Озарбойжон халқ шоири (1984). СССР давлат мукофоти лауреати (1973). Ҳизмат кўрсатган санъат арбоби (1979). Озарбойжон радио қўмитасида давоми…

Хуршидбону Нотавон (1832-1897)

Хуршидбону Нотавон (Xurşidbanu Natəvan) мусиқа ва шеърият гулшани Шушада, зиёли оилада дунёга келди. У Қорабоғ ҳокими Иброҳимхоннинг набираси, Маҳдиқулихон I нинг қизидир (Маҳдиқулихон II шоиранинг ўғли). Бибилари Гавҳар оға, Оғабегим оға (Эрон ҳукмдори Фаталишоҳнинг биринчи аёли) “Оғабажи” тахаллуси билан ғазаллар давоми…

Ҳайрон хоним (1790-1848)

Ҳайрон хоним Дунбули (Heyran xanım) Озарбайжоннинг хушҳаво Нахчевон шаҳрида Канкарли Дунбули авлодига мансуб хонадонда туғилган, Русия – Эрон тўқнашувлари даврида Эроннинг Урмия кўли яқинидаги қишлоққа кўчирилган. Ҳайрон хоним ёшлигида саройда таҳсил олди, мумтоз шеърият анъаналарини ўрганди. Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз, Урфий, давоми…

Шакар Аслан (1937-1995)

Озарбайжонлик шоир, драматург ва журналист Шакар Аслан (Şəkər Aslan) 1937 йили туғилган. “Баҳор ёмғири” (1964), “Муҳаббат фасли” (1973), “Севги куни” (1977), “Сени севган кунимдан” (1980), “Бу кунлардан из қолар” (1982), “Дунёнинг севинчлари” (1987), “Уйга мактуб” (1991) каби китоблари чоп этилган. давоми…


Мақолалар мундарижаси