Муҳаммад Раҳимхон II – Феруз (1845-1910)

Феруз XIX асрнинг иккинчи ярми XX аср бошларидаги ўзбек адабиётида ўзига муносиб ўринга эга бўлган адиблардан биридир. У шоир, мусиқашунос, давлат арбоби ва феодал ҳукмдор эди. Феруз, яъни Муҳаммад Раҳим 1845 йилда Хивада Саид Муҳаммад оиласида таваллуд топди. У бошланғич давоми…

Сатторхон Абдулғаффоров (1843-1901)

Сатторхон Абдулғаффоров Марказий Осиёда ижтимоий тафаккурни ривожлантириш тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Сатторхон 1843 йили Чимкент шаҳрида йирик мударрис оиласида туғилган. У 1862 йили Тошкентда “Шукурхон” мадрасасини битириб, 1864 йилгача Чимкент шаҳрида муфтийлик қилган. 1873 йили Сатторхон Чимкентда очилган биринчи рус-тузем давоми…

Муқимий (1850-1903)

Муҳаммад Аминхўжа — Муқимий лирик шоир ва забардаст ҳажвчи сифатида XIX асрнинг сўнгги чораги ва XX аср бошларидаги ўзбек миллий адабиётининг энг йирик намояндаси сифатида донг таратди. Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон чор Россиясининг мустамлакасига айлантирилган шароитда қалам тебратган Муҳаммад давоми…

Фурқат (1859-1909)

XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларидаги ўзбек халқчил адабиётининг йирик намояндаси, маърифатпарвари, лирик шоири, оташин публицисти Зокиржон Фурқат Қўқон шаҳрида, Мулло Холмуҳаммад оиласида дунёга келган. Бўлажак шоирнинг отаси замонасининг илғор фикрли вакилларидан бири сифатида турли билимлардан яхшигина хабардор давоми…

Қозоқбой Маҳмудов. Туркий байроқлар рамзи (1991)

Инсоният тарихида ҳар кандай ижтимоий ҳодисада маълум бир рамзий белгилар, тафовутлар акс этган. Рамзий белгилар маълум жамият гуруҳларининг этник, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётини ифодалаган. Туркий халқларнинг Хун даври географик ҳолати рамзий белгилар билан ифодаланган, яъни: шарқ томон — мовий ранг давоми…

Нафиса Содиқова. Ўғирланган миллий бойликларимиз (1991)

Халқнинг бугунини билиш учун унинг ўтмишига назар ташланади. Қадриятларни белгиловчи мезон — бу, ўтмиш ёдгорликлари бўлиб, уларга санъат, маданий ва тарихий ёдгорликлар каби маънавий ва моддий бойликлар киради. Бу бойликлар ҳар бир халқ томонидан ардоқланиб сақланади, меҳр-муҳаббат билан ўрганилади. Шу давоми…

Обид Акромхўжаев. Амир Темур ва Султон Боязид (1991)

Кейинги вақтларда Ўрта Осиё, ҳатто дунё тарихида катта из қолдирган соҳибқирон Амир Темур ҳақида кўп қиссалар, турли мақолалар ёзилмоқда, у ҳақдаги тарихий манбаларга мурожаат қилинмоқда. Энг қувонарлиси шуки, эндиликда бу улуғ ватандошимизнинг жуда кечикиб бўлса ҳам буюклиги тан олинди, буюк давоми…

Фредерик Старр. Марказий Осиёнинг янгитдан кашф этилиши (2009)

У бир пайтлар “Минг шаҳарлар ўлкаси”, дунёга донғи таралган олимлар, шоирлар ҳамда файласуфлар ватани бўлган. Марказий Осиёнинг келажагини тасаввур қилиш учун биз унинг улуғвор ўтмишига саёҳат қилишимиз даркор. Милоднинг 998 йилида бир-биридан 200 миль [322 км, – таржимон] узоқликда, ҳозирги давоми…

Нарзулла Йўлдошев, Йўлдош Ҳайдаров. Амир Олимхон хазинаси қаерда? (1991)

Қадимда Бухоро амирлигида зарб этилган олтин тангалар ва турли буюмлар Италия, Венгрия ва Туркия бозорларида алмашинув қимматини ўтаб келган. Бухоро амирлари олтин конларида қазиш ишларини олиб бориш учун асосан чет эллардан — Эрон, Туркия ва Афғонистон бозорларидан қуллар сотиб олиб давоми…

Зайнобидин Абдурашидов. “Катта бошлиқ” фаолиятининг айрим қирралари

Мустақиллик учун курашган, жадидчилик ҳаракати номини олган мутафаккирлар гуруҳи миллатнинг ўзлигини танитиш, миллий-озодлик ҳаракатини шакллантириш ва уни амалга оширишдек улуғ вазифани ўз олдига қўйган ва бутун Туркистон ўлкасини ҳаракатга келтирган буюк куч эди. Бу ҳаракатнинг раҳбарлари Шарқ ва Ғарб маърифати, давоми…


Мақолалар мундарижаси