Амир Насрулло

Насруллохон ибн Амир Ҳайдар

(1806 йил 1 июн – 1860 йил 21 сентабр)

(1826-1860)

Манғитлар сулоласидан бўлган Бухоро амири. Отаси Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида Қаршида ҳокимлик қилган. 1826 йили Амир Ҳайдар вафот этгач бир неча ой мобайнида Насруллонинг икки акаси – Ҳусайн ва Умар алмашинилди. Биринчиси заҳарланди, иккинчиси эса ўлдирилди. Шу йили (1826) Амир Ҳайдарнинг учинчи ўғли шавқатсизлиги учун “Амири қассоб” лақабини олган Насруллохон тахтга ўтирди. Акалари ўлимидан кейин тахтга ўтирган Насруллохон қисқа вақт ичида тахтга даъво қилиши мумкин бўлган авлодларидан барчасининг баҳридан ўтади. У қўшинларига таянган ҳолда ўзбек феодал зодогонларини беаёв қира бошлади. У ер эгаларининг мол-мулки ва ерларини мусодара, ўзларини бадарға қилиб, ўлдиртириб юборди. Бу борада унинг энг яқин ёрдамчиси раис Раҳмонбеди Ниёз эди. Насруллохон ўз ҳукмронлиги даврида ислом шариати кўрсатмалари амал қилган. Насруллохон жасур ва довюрак киши бўлганлиги боис унга “Баҳодир, Ботир” унвонлари берилган. Насруллохон давлат ҳокимятини мустаҳкамлаш мақсадида уруғ ва қавм бошлиқлари бўлган кўплаб амалдорларни қуйи табақалардан чиққан ёш ва ғайратли кишилар билан алмаштирди. 1837 йилда ҳарбий соҳада ислоҳатлар ўтказиб, ўз қўшининг жангавор ҳолатини яхшилайди. Ҳар бири 800 кишидан иборат 50 та сарбозлар булуклари ва 250 кишилик тўпчилар гуруҳи ташкил қилинган. Мунтазам пиёда қўшининг сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган. Насруллохон Хива ва Қўқон хонликларини Бухоро атрофида бирлаштиришда урунган. Мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун 1840-42 йиллари Қўқон хонлари томонидан тортиб олинган Хўжанд, Ўратепа, Тошкент, Жиззах ва Зоминни Бухоро амирлигига қайтарди. Фарғона водийси уламоларининг талаби билан 1842 йили Қўқонга юриш қилиб хонлик ҳудудини эгаллаган. Бироқ у Қўқон хони Муҳаммад Алихонни қатл қилиш билан чекланмасдан, унинг онаси (Нодирабегим)ни ҳам ўлдиради. Насруллохон томонидан Қўқонга Иброҳим парвоначи манғитнинг ноиб қилиб қолдирилиши салбий оқибатларга ҳам олиб келган. Ноиб маҳаллий аҳолига зулм ўтказиб, солиқларни кўпайтирди. Натижада, тез орада Қўқон қўлдан кетади. 1843 йилда Насруллохон Марвни ҳам Бухорога бўйсунтиради. Шунингдек, Насруллохон қўшини 20 йилда олиб борган 32 та ҳарбий юришидан сўнг 1856 йилда Шаҳрисабзни узил-кесил эгаллаган. Шаҳрисабз марказий ҳокимятга бўйсунгач, у сулҳ рамзи сифатида маҳаллий ҳукмдор – Искандар Валломанинг синлиси Кенагасхонимга уйланган.

Насруллохон ҳукмронлик қилган йиллар Туркистон минтақасида Россия Англия манфаатлари ўзаро тўқнашган давр ҳисобланади. Унинг даврида Насруллон томонидан Бухорода Қози Ҳасанхўжа, Олимжонбой, Эшони Пир, Мирзо Убайд, Исмоилхўжа (1829), Али Чубин, Мирзо Абдулғаффор, Тожиддин мадрасалари (1860) қурилди. Халифа Худайдод меъморай мажмуаси якунланди(1855). Насруллохон Бухорода дафн этилган.