Мунис Хоразмий (1778-1829)

Амир Авазбий ўғли Шермуҳаммад, адабий тахаллуси Мунис Хоразмий XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоир, тарихнавис олим, таржимон, хаттот ва маърифатпарвардир. Мунис ўзбек адабиёти, умуман маданияти тарихида салмоқли ўринни эгаллайди. У муаррих сифатида ўзининг давоми…

Огаҳий (1809-1874)

Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли — Огаҳий XIX аср Хоразм адабий муҳитининг йирик сиймоларидан бири бўлиб, Навоийдан кейин энг “кўп ва хўб” шеър айтган шоирлардандир. Огаҳий 1809 йил 17 декабрда Хива атрофидаги Қиёт қишлоғида (Ҳозирги Огаҳий номли жамоа хўжалиги) дунёга келган. Отаси давоми…

Комил Хоразмий (1825-1899)

Комил Хоразмий XIX асрда яшаб ижод этган маърифатпаврар шоир, санъаткор, хаттот, давлат арбоби, ўз даври илғор маданиятининг машҳур вакилларидан биридир. Комил — шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, унинг асл номи Паҳлавон Ниёз Муҳаммаддир. Паҳлавон Ниёз Муҳаммад 1825 йилда Хивада мударрис Абдулла давоми…

Хива рўёси (Савдогар Абросимовнинг Хивага қилган сафари тўғрисидаги хотиралари)

Мен Хивада тижорат билан шуғулланиш мақсадида, ундан 900 чақирим узоқда жойлашган Долгий оролидан ўн бешта туяга ҳар хил моллар ортиб йўлга тушдим. Ўзимга ҳамроҳ қилиб оролдан бирше уруғининг оқсоқоли Калманбет Шатикаевни йўл бошловчи, яна тўрт нафар қирғизни хизматкор қилиб ёлладим. давоми…

Аҳмад Дониш (1827-1897)

Аҳмад Дониш ёки Аҳмад Калла деб ном қозонган Аҳмад ибн Мир Носир ибн Юсуф ал-Ханафи ас-Сиддиқий ал-Бухорий Бухоро амирлигида XIX асрнинг ўрталарида яшаб ижод этган, илғор фикрлари билан ном қозонган шоир, мутафаккир, маърифатпарвардир. У 1827 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Шу давоми…

Бердақ (1827-1900)

Бердақ қорақалпоқ халқининг машҳур демократ шоиридир. У XIX асрда яшаб ижод этган. Шоирнинг асл исми Бердимурод Қарғабой ўғли бўлиб, Бердақ унинг тахаллусидир. Мутафаккир тўғрисида маълумотлар кам сақланиб қолган. Унинг таржимаи ҳоли ва ижодига оид маълумотларни, асосан, ўзининг асарларида учратиш мумкин. давоми…

Қосимжон Содиқов. Турфон обидалари

2012 йилнинг кўкламида хизмат сафари билан Урумчида бўлдим. Ўшанда менга ўтмиш цивилизациясининг ўчоқларидан бўлмиш Турфонга сафар қилиб, унинг эски харобаларини кўриш насиб этди. Турфон Урумчидан 182 километр узоқлиқда жойлашган. Иккисини боғлаб турувчи янги қорайўл (автомобиль йўли) қурилган: Уловда Урумчидан чиқиб давоми…

Чўқон Валихонов (1835-1865)

Чўқон Чингиз ўғли Валихоновнинг асл исми — Муҳаммад Ҳанавия бўлиб, қозоқ халқининг буюк олими, демократ-маърифатпарвари, тарихчиси, этнографи, фольклоршунос, сайёҳ ва жуғрофидир. Чўқон Валихонов 1835 йилда Қозоғистоннинг ҳозирги Кустоной вилоятида Кўчмурин деган жойда туғилган. У Абилойхоннинг эвараси. Чўқон илк бор Кўчмуриндаги давоми…

Фредерик Старр. Американи ким кашф этган?

Фредерик Старр[1]нинг шарҳлашича, ўрта осиёлик мусулмон олим Абу Райҳон Беруний ўз дарсхона-ҳужрасини тарк этмаган ҳолда Колумбдан бир неча аср аввал Янги Дунёни кашф этган бўлиши мумкин. Бир асрдан ортиқ давр ичида бир қатор олимлар, ташаббускор ва қизиқувчилар “Американи ҳақиқатан ким давоми…

Абай (1845-1904)

Абай — Иброҳим Қўнонбоев — XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган қозоқ шеъриятининг машъали, бастакор, файласуф ва қозоқ ёзма адабиётини асосчиси, маърифатпарвар шоиридир. У 1845 йилнинг 8 августида Семипалатинск вилоятига карашли, ҳозирги Абай тумани, Чингизтоғ бовуридаги Қашқабулоқ маконида дунёга давоми…


Мақолалар мундарижаси